www.ziyouz.com кутубхонаси
39
— Болам, ўзингизни қўлга олинг. Ахир сиз эр кишисиз. Манаву ётган юзлаб марҳумларнинг
ҳам ота-онаси, фарзандлари бор. Қандоқ қиламиз, бу худонинг иродаси.
Турғунбой бир сўз демай бошини экканча дарвоза томон кетди.
Қайтишда у ичди. Тўйиб-тўйиб ичди.
Унинг дардини айтадиган одами йўқ эди. Ака-укаларига ёрилмасди. Умуман, уларни
кўришга тоқати йўқ. Қилаётган ишларини кўриб бир отадан, бир онадан туғилганига
пушаймонлар ерди.
Бир вақтлар акаси Нурмат тоғанинг даранглаган пайтлари бўлган. Пойабзал базасида мудир
пайтларида айтгани айтган, дегани деган, беш минг, ўн минг сўм деган гаплар оғзининг ели эди.
Шаҳарда ўнта «Победа» бўлса, биттаси шуники бўлган.
Узоқ-яқин юртлардан келадиган мижозлар шундоқ шаҳри азимдан унинг уйини топиши
жуда осон эди. Хўроз тарновли оқ уй қаерда, деса бўлди, ёш бола ҳам мана, деб кўрсатиб
берарди.
У қилган тўйлар ҳали-ҳали оғизларда достон. Унинг тўйига бир марта келган ҳофиз қистир-
қистирдан тушган пулга бемалол ўғил уйласа бўларди. Отасига, онасига бағишлаб ўтказган
маъракаларига ҳам ҳар эҳтимолга қарши икки гуруҳ ҳофиз айтиб қўярди. Ашула айтса айтар,
айтмаса ош еб кетаверади, дерди.
Унинг орқасида қанча ипирисқилар рўзғор тебратишарди. Шаҳарнинг пастқам
маҳаллаларида хуфя «искалатлари» бўларди. Нурмат тоға бу жойларга бирон марта бормаган.
Бу ишларни синглиси Робия бошқарарди. Чех туфлилари у вақтларда отлиққа ҳам йўқ,
пиёдаларга йўл бўлсин пайтлар эди. Нурмат тоға базага келган бу хил туфлиларнинг ҳидини
чиқазмай, ўша бировнинг назари тушмайдиган ҳуфя «искалат»ларга жўнатар эди.
Нима бўладию маҳалланинг «қитмирлари» ҳид олиб, хуфя омбор тўғрисида тегишли жойга
хабар қиладилар. Кечаси мелиса босади. Уйнинг эгаси саксон ёшларга бориб, ҳилвираб қолган
кампирни сўроқ қиладилар.
Ер тагида илон қимирласа биладиган Робия бўлган воқеани ўша кечасиёқ эшитади.
Маҳаллага бормай қўяди. «Омбор»да минг жуфт туфли бор эди. Яхшиям уч кун олдин олти юз
жуфтини олиб кетгани, бўлмаса салкам мингта туфлига куйиб қоларди.
Ҳовлининг эгаси Робия қаерда туради, асли оти нима, билмасди. Ижара пулини вақтида
тўлаб турганидан кейин суриштириб нима қиламан, деб ўйларди.
Робия унинг уйига борганда қора халат кияр, оқ дока рўмол ўраб қари хотинларга ўхшаб
оларди. Кампирнинг нурдан қолаёзган кўзлари унинг юзларини дурустгина кўрмаган. Шу сабаб
ҳовли эгаси бўлмиш бечора кампир милиция саволларига тайинли бирон жавоб беролмади.
Шундоқ шаҳри азимда Робияни қидириш осон гап эмасди. Уни излаш қора пўстакдан бурга
қидиришдек гап эди. Ҳилвираб, омонат бўлиб, ана кетаман, мана кетаман, деб турган кампир уч
кундан кейин жон таслим қилди. Саксон йил тоат-ибодат қилган: тонг саҳарларда худодан
имонимни саломат қил, деб илтижолар қилган бир муштипар кампир юзи қаро бўлиб Аллоҳ
даргоҳига кўчди. Милиция тинтув пайтида олган туфлиларни эгасиз мол сифатида давлат
ҳисобига ўтказди.
Ўша кезлари байрам арафасида милиционерларга янги ёзлик форма беришга тайёрланаётган
эдилар. Фақат қора туфли топиш муаммо бўлиб турган эди. Шаҳар милициясининг бошлиғи
юқори идоранинг рухсати билан пул ўтказиб, туфлиларни ўзларига олиб қолди.
Байрам намойишини тартибга солиб турган милиционерларнинг оёғида қора туфли кўрган
Робия, «Қора туфли кийган оёқларинг синсин», деб қарғарди.
У бўлди, бу бўлди, ака-сингил бир мўмин-мусулмон, муштипар кампирнинг фожиавий
ўлимига сабаб бўлди.
Бу сир сирлигича қолди деб ўйлашади. Аммо Турғунбой бу гаплардан хабардор. Шунинг
учун ҳам ака-сингилларини кўришга тоқати йўқ. Кўрди, сўкаверади. Айниқса ичиб олгандан
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |