www.ziyouz.com кутубхонаси
40
кейин уларни чарчагунча, кайфи тарқагунча сўкарди. Унинг бунақа чидаб бўлмас ҳақоратли
сўзларига чидамай иложлари йўқ эди. Бу тентак пиёниста укамиз сирни очиб қўйишдан ҳам
тоймайди, деб мум тишлаб ўтиришарди.
Авваллари оиласи жам, тинч пайтларда Турғунбой жияни Насибжондан хабар олиб турарди.
Дам олиш кунлари ўғлини юбориб уни олдириб келарди. Ичига иссиқ кирсин, деб ўзи ош
дамлаб едирарди. Кетаётганида чўнтагига зўрлаб пул солиб қўярди.
Биргина Насибжон хотини билан бориб уйини йиғиштириб, ҳовлисини супуриб келишарди.
Уйда бирон тансиқроқ овқат қилсалар насиба олиб борардилар. Турмуши тангроқ Салима деган
синглиси ҳам кўп келарди. У серфарзанд, қурилишда бетончи бўлиб ишлайдиган эрининг
топганини учма-уч қилиб рўзғор тебратадиган мунглиғгина бир хотин эди.
У тез-тез келиб, жавраб-жавраб уйини супуриб-сидириб кетарди.
— Агар шунақа ичаверадиган бўлсангиз, билиб қўйинг — келмай қўяман! — деб таҳдид
қилар, барибир акаси ичишни, Салима эса келишни қўймас эди.
Турғунбой бўлса, ичиб олиб акасиникига, опалариникига бориб эринмай сўкиб келишини
қўймасди. Шу «вазифа»сини бажариб бўлиб, Насибжонникига гандираклаб келарди-ю,
чорпояда оёғини осилтириб ухлаб қоларди. Насибжон уни тўшакка ётқизиб қўярди.
Эрталаб уйғониб жиянидан, келинидан уялганиданми, улар туришгунча кетиб қоларди.
Анзират унинг бу хил келишларини малол олмасди. Фақат, «Аттанг, шундай одам» деб
қўярди.
Турғунбой уруғлари ўтирган хонага шердай ўкириб кирди.
— Нима қилиб ўтирибсанлар?! Бу болага етти ёт бегона эдиларинг-ку! Амалдор бўлгандан
кейин ғимирлаб қолдиларингми? Қани, жўналаринг!
Ака-сингилларнинг дами ичига тушиб кетди. Суҳбатнинг гули бўлиб ўтирган Нурмат акаси
тилини ютиб юборгандек жим эди. Ҳар ҳафтада уйига келиб, айтадиган сассиқ гаплари опасига
ёд бўлиб кетган: «Чайқовчисан... Пулдан бошқа дардинг йўқ... Ҳаром емаган кунинг уйқунг
келмайди... Сен одамхўрсан, айтайми, қанақа одамхўрлигингни? Манаву шерикларингга
айтайми? Қўрқасан-а!»
Турғунбой мункиб-мункиб чой хўплади.
— Эшитдиларингми, тиш дўхтирларнинг омади кепти.
— Нима бало бўпти?! — деди тоғаси, гап бошқа ёққа бурилганидан суюниб.
— Ия, ҳали хабарларинг йўқми?! Шаҳарда янги тоифа йўлтўсар-қароқчилар пайдо бўпти.
Трамвайдами, автобусдами, кўчадами — тилла тишли одамни кўрса, оғзига омбир тиқиб,
тишини суғуриб олятканмиш. Кўчада, дўхтирхонада лунжини боғлаб олганларнинг сон-саноғи
йўқ!
— Гапинг ўлгур ўзингдан ҳам совуқ!
Робиянинг гапи оғзида қолди.
— Итига тилла тиш қўйдирган отарчи артист бор эди-ку, шу бечоранинг бошига қора кун
тушиб қопти. Итининг калласини кесиб, олиб кетишипти. Итнинг калласини олган қароқчилар
тилла тишли одамни тинч қўярмиди!
— Ҳой, ярамас, топиб келган гапинг шуми?
— Гапнинг каттасини ҳозир эшитасанлар. Кетасанларми-йўқми?! — у атрофга аланглади.
Токчадаги дазмолни кўриб, чайқалди, чайқала бориб қўлига олди. — Кетмасаларинг, шу билан
уриб дабдала қиламан.
Қўзиқоринга ўхшаган меҳмон биринчи бўлиб ўзини эшикка урди. Катта холаси Робия дод,
деганча югуриб ҳовлига чиқиб кетди. Бирпасда уй бўшаб қолди. Қўлида дазмол билан ҳовлига
чиққан Турғунбой: «Ўртоқлар, бугун тозалик куни, яъни «санден», уй дизенфекция қилинади!»
деди тантана билан. — Гап шу — бу уйга иккинчи қадам босмайсанлар! Қораларингни кўрмай!
Сен қол, кетма! — деди у Салимага. — Сен булар тоифасига кирмайсан. Онам раҳматли
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |