Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
— Эринг ҳам ўзингга ўхшаган худо урган қайсар! Проводник вақтимда икки-уч марта, юр, 
олиб кетай, дедим. Эринг кўнмади. Ҳамма тишингни тилладан қўйдириб берардим. Мана, 
юрибсан, итнинг кейинги оёғи бўлиб! 
Тоғасининг қудаси — қўзиқориндек пак-пакана, негадир бўйни йўқ, боши икки елкаси 
орасига чаплаб қўйилгандек, ёнига қараш учун ўрнидан туриб буриладиган, кўсанамо бир одам 
гап бошлади: 
— Ҳой, инсофларинг борми?! Бола бечорани қўй сўйгандек, нимта-нимта қилиб бўлиб 
олдиларинг-ку! Менга нима қолди? Нуқул шақир-шуқур суяги қолди... Энди гап бундоқ, 
«Сабис»дагилар номардлик қилиб нафақанинг энг пастини бердилар. Бергани нос пулимга ҳам 
етмайди. «Сабис» бошлиғи бир гап айтди, жон-жонимдан ўтиб кетди. «Сенга нафақа уёқда 
турсин, эски пайтава ҳам хайф» деди. «Ҳукуматга сариқ чақалик фойданг тегмаган, фақат 
зараринг теккан!» дейди. Қандоқ қилай, бўйим паст, бўйим паст, бўйним йўқ. Ёнимга қарайман 
десам, ўрнимдан туриб бурилишим керак... Менга биттагина «Трудовой» ёздириб бер! 
Нафақамнинг бўйини ҳам жичча чўзиб қўй. Сен эшитганмисан-йўқми, яқинда мени машина 
уриб кетган. Бўйним ўлгур бурилмай қолди-ю машина шартта урди-кетди! Икки ой касалхонада 
ётдим. Ҳозир ўша уриб кетган шопирдан ойига беш юз сўлкавойдан хонаки нафақа олиб 
турибман. 
Ҳовлида нимадир тарақлаб кетди. Маст одамнинг сўкингани эшитилди. 
— Шармандаларни нега уйга киритдинг, келин! Ҳайда уларни! 
Хонадагилар пилдир-пис бўлиб қолишди. Тоғанинг ранги қув ўчди. Робия холанинг ўсма 
туташтирган қошлари уланган жойидан узилиб кетгандек бўлди. 
— Ошга пашша тушди, ака! — деди қўрқа-писа... — «Деворий газета» ўлгур келди. 
«Деворий газета» — бу Насибжоннинг ўртанча тоғаси Турғунбой. Унинг шунақа ичадиган 
одати бор эди. Ҳафтада бир ичади. Ичганда ҳам бирваракай ичади. Кайф қилиб, ҳамма ака-ука, 
амма-холалариникига боради. Навбати билан бўралаб сўкади. Кайфи тарқалгунча, ўзи 
чарчагунча сўкади. Маҳалла уни ҳафтада бир чиқадиган «Деворий газета» деб атарди. 
Турғунбой авваллари ичмасди. Мўмин-қобил, ювошгина одам эди. Қўли гул ганчкор уста 
эди. Шаҳарнинг муҳташам саройлари у чеккан ажиб, чиройли нақшлари билан бетакрор 
мўъжизага ўхшарди. Рўзғори тинч шу одамнинг хонадони бирдан ағдар-тўнтар бўлиб кетди. 
Биттагина ўғилларини ялаб-юлқаб, шамолни раво кўрмай, пуф-пуфлаб, унга ойдин истиқбол 
тилаб яшардилар. Эр-хотин шу арзанда боласини Афғон урушига кузатар экан, бағирларидан 
бир нима узилиб кетгандек бўлди. Таги тахтли оиланинг эшигини очиб, қизига нон 
синдиришган эди. Келиннинг сарполари ҳам тахт эди. Ота-она орзуси чексиз эди. Олисда — 
Афғон заминида портлаётган бомбалар уларнинг хонадонида ҳам портлади. Темир тобутида 
ўғлининг жасади келди. 
Эшикдан соқчилар қуршовида тобутни олиб киришганда онаси фарёд уриб ўзини тобутга 
отди. У қайта ўрнидан турмади. Ҳовлида қиёмат қўпди. Ўша куни эшикдан қўш тобут чиқди. 
Келин тушадиган ясатуғли уй ҳувиллаб қолди. Турғунбойнинг ёрқин орзулари қора ерга 
кўмилди. Тўйга атаб қазилган ўчоққа ўт ёқилмай қолди. Йигирма етти йил «сен» демай, сизлаб 
яшаган хотинидан, ўн саккиз йил бағрига, меҳрига ўраб ўстирган боласидан туманга қоришиқ 
хотирларгина қолди. У ичди, ичаверди. Ёр-биродарларининг насиҳатини олмади. Тани бошқа 
— дард билмас, ўзимдан ўтганини ўзим биламан, деди-ю ичаверди. 
Бугун дам олиш куни эмас. Турғунбой одати бўйича фақат дам олиш кунларигина ичарди, 
бугун у ичди. Ичмаса бўлмасди. Ўғлига унаштирилган қизни кеча данғиллама тўй қилиб, ёр-ёр 
айтиб куёвга чиқаришди. Турғунбой кечаси билан мижжа қоқмай, тебраниб-тебраниб ўтирди. 
Саҳар пайти бир дунё ғам билан, судралгандек қабристонга борди. Қўшмозор бўлиб ётган 
хотини билан ўғли пойига тиз чўкканича кўз ёшларини тиёлмай узоқ тиловот қилди. 
Гўрков келиб қўлтиғидан кўтармаганда ҳали-бери ўрнидан турмасди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish