www.ziyouz.com кутубхонаси
34
шармисор қилди. Омонатингни ол, Аллохим. Бас, энди кетай. Бу дунёда энди яхшилар яшасин.
Тонготар махали Жалол полвоннинг жони узилди.
Жанозага қишлоқнинг катта-кичик ҳаммаси келди. Фақат Нурим сартарош келолмади. Юрт
кўзида унинг юзи шувит эди.
Орадан тўрт кун ўтиб, Чорвоқ денгизида чўмилаётган болалар қирғокдан бир пой туфли
топиб олдилар. Бу Гуландомнинг туфлиси эди.
1999 йил, апрель
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
www.ziyouz.com кутубхонаси
35
ҚИШДАН ҚОЛГАН ҚАРҒАЛАР
Насибжон ҳовлисидан анча берида машинадан тушди. Эшик олдида икки «Жигули»
турибди. Кимлар келди экан? Уни йўқлаб келадиган яқинлари йўқ эди-ку. Тинчликми ўзи?
Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да, дея остона ҳатлади. Хотини чорпояда омонатгина ўтириб, гуруч
тозалаяпти.
Айвонда дастурхонга тугилган уч-тўрт тоғора. Улардан сомса, хасип, варақи ва аллақандай
ёқимли ҳидлар келади. Хотини оёқ шарпасидан бош кўтарди.
— Тинчликми, нима гап ўзи? — деди Насибжон ҳайрон бўлиб.
— Вой, уруғларингиз келишди, — деди қувонч билан Анзират. — Қуллуқ бўлсинга
келишипти. Холангиз билан аммангиз бирам дилбар жувонлар экан. Бир гапириб, ўн кулишади-
я, барака топгурлар! Тоғангизни айтмайсизми, бирам меҳрибон, бирам доно...
Анзиратнинг гапи оғзида қолди.
— Менинг ҳам уруғларим бор эканми! Дадам билан аям ўлгандан кейин буларни қарғиш
тегиб қирилиб кетган деб юрган эдим...
— Э-э, гапингиз қурсин! Киринг, ичкарига киринг, анчадан бери кутиб ўтиришипти.
Айвон пешида совун қутисидек радиоприёмникни қулоғига тутиб, ўн икки ёшлардаги бир
қиз ўтирарди. Унинг қулоқларида сўлкавойдек тилла балдоқ. Бўйнида шода-шода марварид.
Ҳамма бармоқларида қўша-қўша тилла узук. У Насибжонга қараб, тилла тишга тўла оғзини
очганча радио эшитарди.
Насибжон хотинига, бу ким, дегандек қаради.
— Вой, танимасангиз, таниб олинг. Бу келинимиз. Холангизнинг қизлари, қуда бўламиз, деб
атайин кўрсатгани олиб кептилар.
— Оббо, битта шу етмай турганди.
Насибжон хотинига ёмон қараш қилди. Унинг бу қарашида, уларни нега уйга киритдинг,
деган маъно бор эди.
Насибжон билан Анзиратнинг турмуш қурганларига ўн тўққиз йил бўлди. Тўнғич ўғиллари
институтга борди. Насибжон бирон марта бўлсин, хотинини уруғлариникига олиб бормаган.
Улар ҳам жиянимиз бор эди, деб ақалли бир марта қадам изи қилиб келишмаган. Ораларидан
нима гап ўтган, билмасди. Эри шундоқ-шундоқ бўлган, деб айтмаган. Анзират ўзича,
уруғларидан уйланмагани учун юз кўрмас бўлиб кетишган бўлса керак, деб ўйларди.
Насибжон қариндошлари еб-ичиб ўтирган уйга томон юраркан ўзи устидан чиқарилган
ҳукмни эшитиш учун суд залига кираётгандек бир алпозда эди. У кириши билан катта холаси
сапчиб турди-ю уни бағрига босди.
— Вой, сен қанақа меҳрсиз бола чиқдинг! Ахир мен онагинангни синглисиман. Холагинам
ўликми, тирикми деб бирор марта хабар олмайсан! Сен ўзи кимга тортгандинг?!
— Ҳа, бу шунақа! — дея уни опасининг бағридан тортиб олди Робия холаси.
У қошини бир-бирига улаб, энлик қилиб ўсма қўйган семизгина, сўлқиллама жувон эди.
— Сен туғилганда опагинам ўғил кўрдим, деб қандоқ суюнган эди! Сени еру кўкка
ишонмасдим. Эртаю кеч опичлаб юрардим. Шу елкагинамда ухлаб қолардинг, ширингина
бўлиб.
Насибжон шу меҳрибон Робия холасиникига охирги марта борганида институтнинг иккинчи
курсида ўқирди. Тирикчилиги оғир бўлганидан дурустроқ ўқиёлмай, стипендияга илинмай
қолди. Кийим-боши тўзиган, ейиш-ичишининг ҳам мазаси йўқ эди. Бирон нима тамадди қилиб
келай деб шу холасиникига борди. Холаси ош дамлаб қўйган экан. Дамланган ошнинг ҳиди
димоғига урди.
— Ҳа, яхши юрибсанми? — деди холаси шу пайтда нима қилардинг келиб, дегандек столга
тўқиллатиб чойнакни қўяркан. — Аксига олиб, уйда нон ҳам қолмапти. Жиянларинг бир-
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |