Ташкилоти билан муносабатлари тарихи



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

Мўминов А. Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг халқаро-ҳуқуқий муносабатлари. – Тошкент: Янги аср авлоди, 
2003. – Б. 112. 


21
Бундан ташқари, турли йилларда ўзбекистонлик кўплаб олим ва 
тадқиқотчилар ташкилотнинг халқаро илмий ва ўқув грантларини қўлга 
киритишди. Жумладан, 3 нафар тадқиқотчи ЮНЕСКОнинг “Ипак йўли” 
номли Хирайама гранти (Япония), 2 киши Обучи гранти (Япония), 8 киши 
Буюк девор (Хитой), 2 киши MASHAV (Исроил), 1 киши Чехия гранти, 4 
киши Корея гранти, 1 киши ташкилотнинг устувор йўналишларни қўллаб-
қувватлаш грантининг
50
соҳиби бўлгани ўзаро илмий ҳамкорликнинг амалий 
самараларини кўрсатиб турибди. Шунингдек, уч нафар ўзбек олима аёллари 
ЮНЕСКОнинг “Фанда олима аёллар” мукофотга сазовор бўлганлар
51

Бизнингча, бу грантлар сони мамлакат илмий жамоатчилигига нисбатан оз 
миқдорни ташкил этади ва бу борада ҳам ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш 
мақсадга мувофиқ.
Ушбу бобнинг иккинчи параграфи “Ўзбекистон миллий маданияти ва 
тарихий меросини БМТ ихтисослашган муассасалари орқали халқаро тарғиб 
қилиш ва бу борадаги истиқболли масалалар” деб номланган. Тадқиқотчи 
таъкидланганидек, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
БМТ 
ва 
унинг 
ихтисослашган муассасалари, хусусан, ЮНЕСКО, БМТТД, Жаҳон Банки 
кабилар билан ҳамкорлик алоқалари туфайли халқаро ҳамжамият 
республиканинг ниҳоятда ноёб, бой моддий ва номоддий меросидан, миллий 
қадриятларидан баҳраманд бўлди. Ўзбекистон 1993 йилда ЮНЕСКОнинг 
“Умумжаҳон маданий ва табиий меросларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 
(1972 й)
52
, 1996 йилда “Қуролли можаролар юз берган ҳолда маданий 
бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (1954 й)
53
, 1997 йилда “Маданий 
мерос бойликларини ноқонуний олиб кириш ва чиқиш, уларга эгалик қилиш 
ҳуқуқини ўзгаларга топширишни тақиқлаш тўғрисида”ги (1970 й.)
54
каби 
конвенцияларини ратификация қилди. 
Таъкидлаш керакки, ЮНЕСКО Ўзбекистон Республикасининг бой 
тарихий-маданий меросини сақлаш ва тарғиб этишда фаол иштирок этмоқда. 
Жумладан, 2017 йил ҳолатига кўра, жаҳоннинг 1073 та ёдгорликлари
55
киритилган ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон мероси” (World Heritage List
рўйхатига Ўзбекистон Республикасидан 5 та объект: 1990 йилда Хивадаги 
Ичан қалъа, 1993 йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, 2000 йилда 
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази, 2001 йилда Самарқанд маданиятлар 
50
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссияси. 1994–2009. 4615900003UZB-
сонли ЮНЕСКО Қатнашув дастури. – Тошкент, 2009. – Б. 14. 
51
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги жорий архиви. 2017 йил 14 март 364-рақам 
билан рўйхатга олинган ҳужжат. 
52
Convention concerning the protection of the world cultural and natural heritage. Adopted by the General 
Conference at its seventeenth session Paris, 16 November 1972. – Paris. – P. 16.
53
The 1954 Hague Convention for the Protection of Cultural Property in the Event of Armed Confl ict and its two 
(1954 and 1999) Protocols. – Hague. 1954. – P. 142.
54
UNESCO convention on the means of prohibiting and preventing the illicit import, export and transfer of 
ownership of cultural property. Adopted by the General Conference at its sixteenth session Paris, November 1970. – 
Paris. –P. 23. 
55
http://whc.unesco.org/?cid=31&l=en&&mode=table (27.05.2016). 


22 
чорраҳаси
56
, 2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қўшма 
номзодлигида Ғарбий Тянь-Шан тоғлари киритилган.
Диссертант мазкур рўйхатга Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 
Тошўрмон ва Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Сангардак шаршараси 
каби табиий ёдгорликларни киритиш лозимлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ҳамкорлик алоқалари 
натижасида бир қатор қадимий шаҳарлар, буюк алломалар, тарихий шахслар, 
миллий қадриятларнинг юбилей саналари халқаро миқёсда нишонланди. 
Жумладан, 1994 йилдан 2009 йилга қадар 6 нафар тарихий шахс, 8 та 
қадимий шаҳар, 1 та халқ эпоси, 1 та қадимий тарихий мерос ва 1 та тарихий-
илмий муассасаларнинг юбилей саналари халқаро миқёсда нишонланди. 
Муаллиф 2009 йилдан кейин республикада ЮНЕСКО билан 
ҳамкорликда тарихий шахслар, шаҳарларнинг таваллудини нишонлашга 
аҳамият берилмаганлигига эътибор қаратиб, Алишер Навоий, Заҳириддин 
Муҳаммад Бобур каби алломалар, Кармана, Фарғона, Қўқон ва Андижон 
каби шаҳарларининг юбилей саналарини халқаро миқёсда нишонлашни 
таклиф этган.
Ўзбек халқи тарихий-маънавий меросини ЮНЕСКО орқали тарғиб 
этишда номоддий маданий мерос муҳим аҳамиятга эга. 2017 йилга қадар 
Ўзбекистон Республикасидан 7 та номоддий маданий мерос объектлари ва 
анъаналари, хусусан, 2008 йилда “Бойсун минтақаси маданий муҳити”, 
“Шашмақом” мусиқаси, 2009 йилда “Катта ашула”, 2014 йилда “Аския”, 2016 
йилда “Наврўз”, “Палов маданият ва анъанаси”
57
, 2017 йилда “Марғилон 
ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази: атлас ва адрас тўқиш анъанавий 
технологиясини сақлаш”
58
ЮНЕСКО инсониятнинг номоддий маданий 
мероси (Intangible Cultural Heritage) дурдоналари рўйхатига киритилди.
Ушбу соҳа масалаларидан келиб чиққан ҳолда диссертант, ўлан, 
достончилик, бахшичилик, лапар, тановор, дорбозлик, кураш, кўпкари, 
халфачилик, абрбанди (икат), миллий таомлардан сумалак, ҳалим кабиларни 
ЮНЕСКОнинг ушбу рўйхатига киритишни таклиф этган.
ЮНЕСКО томонидан дунёдаги ноёб ҳужжатларни асраш ва бутун жаҳон 
меросини кенг оммалаштириш ҳамда ундан фойдаланишга имкон яратиш 
мақсадида жорий этилган “Жаҳон хотираси” (Memory of the World) дастури 
рўйхатига 1997 йил августда Ўзбекистонда сақланаётган муқаддас Усмон 
Қуръони ва ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалари киритилди
59
.
Диссертацияда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивидаги 
ноёб ёзма манбалар, хусусан, Қушбеги архивини ЮНЕСКОнинг “Жаҳон 
хотираси” рўйхатга киритиш лозимлиги таъкидланган.
 
56
UNESCO Country Programming Document (UCPD) for the Republic of Uzbekistan (2014-2017). UNESCO 
office in – Tashkent. 2013. – P. 50. 
57
https://ich.unesco.org/en/state/uzbekistan-UZ?info=elements-on-the-lists (03.07.2017). 
58
Ўша ерда. (10.12.2017). 
59
UNESCO in Central Asia. At the dawn of the thrd millennium. – Paris. 2008. – P. 44.


23

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish