Ташкилоти билан муносабатлари тарихи



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

ХУЛОСА 
 
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ҳамкорлиги тарихига оид 
тадқиқот олиб борилди ҳамда ўрганилган масаланинг илмий, амалий 
аҳамияти ва долзарблигидан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик туфайли жаҳон ҳамжамияти 
билан ўзаро тенг манфаатли алоқаларни йўлга қўйди, ўзининг ташқи сиёсати 
асосларини яратди. Бу ўз навбатида давлатларнинг суверен тенглиги, куч 
билан таҳдид қилмаслик, чегаралар дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан 
ҳал қилиш ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, халқаро 
тузилмалар фаолиятида иштирок этиш каби тамойиллар билан асосланган. 
2. Жаҳон ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида Ўзбекистон 
Республикаси халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТга аъзо бўлди ва мазкур 
ташкилот билан ўзаро кўптомонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. 
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини 
қўлга киритиши Ўзбекистон халқларининг XX аср сўнгидаги муҳим тарихий 
ғалабаси бўлса, 1992 йил 2 мартда мамлакатнинг БМТга қабул қилиниши 
Ўзбекистон тарихининг дастлабки саҳифаларидаги яна бир муҳим ютуғи 
бўлди. 
3. Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик 
ва барқарор тараққиёт муаммолари юзасидан ўзаро муносабатлари долзарб 
ва муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон афғон можароси, халқаро 
терроризмга қарши кураш, минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш, 
экологик таҳдидлар каби муаммоларга БМТ минбаридан халқаро ҳамжамият 
эътиборини қаратди, уларни бартараф этиш учун биргаликда ҳамкорликка 
даъват этди. Ўзбекистоннинг таклиф ва ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти 
томонидан қўллаб-қувватланди. 
4. БМТ ихтисослашган муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси 
ўртасида ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик муносабатлари йўлга 
қўйилган ва улар илмий-техникавий, таълим ва кадрлар тайёрлаш каби 
йўналишларда намоён бўлади. Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган 
муассасалари ўртасидаги маданий-гуманитар муносабатлари натижасида 
тарихий-маданий ёдгорликлар, обидалар ва қадимий шаҳарлар, моддий ва 
номоддий маданий мерос объектлари ЮНЕСКОнинг турли рўйхатларига 
киритилди ва халқаро муҳофазага олинди. Ўзбекистон ва дунё халқлари 
тарихида чуқур из қолдирган турли анъаналар, қадриятлар, маънавий мерос 
обидалари ва тарихий шахслар ва шаҳарларнинг юбилей саналари ЮНЕСКО 
ҳамкорлигида халқаро миқёсда нишонланди. Таъкидлаш муҳимки, бу 
тадбирлар Ўзбекистон халқлари тарихи ва маданияти билан жаҳон 
жамоатчилигини яқиндан таништиришда, ўзаро дўстлик алоқаларини янада 
мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Тадқиқот иши натижаларига кўра чиқарилган хулосалар ва аниқланган 
муаммолар юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суришга 
асос бўлди: 


24 
1. Ўзбекистон Республикаси ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик 
самарадорлигини янада ошириш учун фанлараро ёндашув асосида турли соҳа 
олим ва экспертларини жалб этган ҳолда Марказий Осиёдаги мавжуд глобал 
ва минтақавий муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг таклифлари 
асосида БМТ доирасида амалий ечим топиш мақсадга мувофиқ.
2. Орол муаммосининг ижтимоий-экологик оқибатларини ўрганган 
ҳолда мазкур масалани мувофиқлаштириш учун Ўзбекистонда БМТ 
шафелигида доимий фаолият юритувчи “Марказий Осиё минтақасида 
экологик муаммоларини илмий ва амалий тадқиқ этиш” марказини ташкил 
муҳим аҳамиятга эга.
3. Марказий 
Осиё 
мамлакатларидаги 
замонавий 
жараёнлар 
минтақанинг энг янги тарихига бағишланган йирик фундаментал тадқиқотни 
амалга оширишни талаб қилмоқда. Шу боисдан, ЮНЕСКО доирасида 
“Марказий Осиё цивилизациялари тарихи” тадқиқотининг мантиқий ва 
илмий давоми сифатида “Марказий Осиё минтақаси замонавий тарихи ва 
маданияти” илмий лойиҳасини амалга ошириш ва тадқиқотни нашр этиш 
мақсадга мувофиқ. 
4. Дунё халқлари маданиятида ўчмас
из қолдирган мутафаккир, шоир 
ва давлат арбоблари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур 
таваллудини, Кармана, Қўқон ва Андижон каби қадимий шаҳарларнинг 
юбилейини ЮНЕСКО миқёсида халқаро нишонлаш муҳим аҳамиятга эга. 
5. Ўзбекистон Республикасининг Тошкент, Андижон, Термиз каби 
қадимий шаҳарларини ҳамда Навоий вилоятидаги Сармишсой ва Сурхондарё 
вилояти Бойсун тоғларида жойлашган Зараутсой қоятош суратларини 
ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон ёдгорликлари” рўйхатига киритиш мақсадга 
мувофиқ. 
6. ЮНЕСКО кўмагида Бухоро вилоятидаги Ғиждувон шаҳрида 
анъанавий кулолчилик ва Навоий вилоятида Ғозғон тоштарошлик 
марказларини ташкил этиш таклиф этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари тарих факультетларида 
“Ўзбекистон ва БМТ муносабатлари”, “Ўзбекистон ва халқаро ташкилотлар” 
махсус ўқув курсларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish