Ташкилоти билан муносабатлари тарихи



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

Республикасининг 
Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиши ва ташкилот фаолиятидаги 
ўрни” деб номланган иккинчи бобида мамлакатнинг БМТга аъзо бўлиши ва 
ташкилот ихтисослашган муассасалари ва дастурлари фаолиятидаги 
иштироки масалалари тадқиқ қилинади.
Мазкур бобнинг “Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши – республика 
халқаро муносабатлари субъектининг муҳим омили сифатида” деб 
номланган биринчи параграфида Республиканинг БМТ билан муносабатлари 
тарихи совет ва мустақиллик даври тарихи мисолида архив ҳужжатлари, 
даврий матбуот материаллари ва илмий адабиётлар асосида таҳлил қилинади.
БМТ ташкил топган вақтда Ўзбекистон собиқ Иттифоқ таркибида эди. 
Ўзбекистон ССРнинг БМТ фаолиятида илк бор иштирок этиши 1950 йилдан 
бошланади. Айнан шу йили Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар министри, 
профессор Абдусамад Бобохўжаев БМТ Бош Ассамблеясининг V сессиясида 
республика номидан нутқ сўзлайди
25
ва БМТ минбаридан нутқ сўзлаган 
биринчи ўзбек дипломати
26
сифатида тарихда қолди.
Ташкилот собиқ совет даврида Ўзбекистонга қизиқиш билан қараб, 
ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳаракат қилган. Бироқ, марказ 
мустақил халқаро алоқаларни чеклаб қўйганлиги бунга тўсиқ бўлиб келган. 
Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳатто БМТ Бош котибларининг ҳам диққат 
эътиборида бўлган мамлакат эди. Хусусан, 1972 йил 19–20 июль кунлари
БМТ Бош котиби Курт Вальдхайм турмуш ўртоғи Элизабет Вальдхайм ва 
23
Каримов И. Бунёдкорлик йўлидан. 4-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 57–58. 
24
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида нутқи 
// Халқ сўзи, 2017 йил 20 сенятбрь.
25
Олтинов М. Сурхон-Шерободнинг илм аҳли // Фан ва турмуш. – 1974. – № 7. – Б. 22. 
26
Абдусамат Хантураевич Бабаходжаев (1904–1975) // Общественные науки в Узбекистане. – 1975. – №3. – 
С. 88.


16 
БМТ вакиллари билан Ўзбекистонда бўлади
27
.
Ўзбекистоннинг БМТ билан кўп томонлама муносабатлари фақат 
мустақиллик йилларида халқаро аҳамият касб этди. 1992 йил 2 март куни 
Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси 
сифатида БМТга қабул қилинди
28
. Шундан сўнг 1993 йил 24 октябрда 
Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг ваколатхонаси иш 
бошлади
29
.
Ўзбекистоннинг 
БМТ 
билан 
ўзаро 
ҳамкорлигининг 
устувор 
йўналишлари бу – минтақавий хавфсизлик, таҳдидларга қарши курашиш, 
экологик муаммоларни бартараф этиш, таълим, фан ва маданиятни 
ривожлантириш, миллий анъаналар, тарихий шахслар ва меъморий 
ёдгорликларни асраш, қайта тиклаш, уларни умумбашарий қадриятлар 
сифатида жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини эътироф этиш 
кабилардир.
Диссертацияда Ўзбекистон раҳбарларининг 1993, 1995, 2000, 2010 ва 
2017 йиллардаги ташкилот Бош Ассамблеясидаги чиқишлари ва БМТ Бош 
котиблари 2002 йил Кофи Аннан, 2010
31
, 2015 йилда Пан Ги Мун
32
ҳамда 
2017 йилда Антониу Гутерришларнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда 
уларнинг тарихий аҳамияти таҳлил қилинади.
Диссертацияда таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг БМТ билан 
алоқалари натижасида жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлик борасида 
ўзига хос тажриба тўплади. Республика йирик ташкилот сифатида глобал ва 
минтақавий муаммолар ечимига БМТдан халқаро сиёсий минбар сифатида 
фойдаланди. Ўз навбатида Ўзбекистон ташаббусларига БМТ юксак баҳо 
берди. Бироқ, айрим вақтларда ташкилот фаолиятида Ўзбекистон ва 
минтақанинг бошқа давлатларидаги ижтимоий-сиёсий вазиятни, ўзига хос 
тарихий, миллий хусусиятларни ҳисобга олмаслик кабилар кузатилди. Бу эса 
ўз навбатида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигида ўзаро тушунмовчиликларни 
юзага келтирди. 
“БМТ ихтисослашган муассасалари ва дастурлари фаолиятида 
Ўзбекистоннинг иштироки: тажриба ва муаммолар деб номланган 
иккинчи параграфда ташкилотнинг БМТТД, ЮНЕСКО, ЮНФПА, 
ЮНИСЕФ, ЖССТ, ФАО, Жаҳон Банки, ХВФ, ХТТБ каби ихтисослашган 
муассаса, дастур ва агентликлари фаолиятида Ўзбекистоннинг иштироки 
таҳлил қилинган. Диссертацияда таъкидланишича, Ўзбекистон БМТнинг 
ихтисослашган муассасалари билан фаол ҳамкорлик муносабатларини 
ўрнатган. Ўзбекистон ва БМТ муасассаларининг ҳамкорлиги ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий ва маданий ислоҳотлар, мамлакат тараққиёти, барқарор 
ривожланиш каби масалаларда яққол намоён бўлади. БМТ ташкилотлари 
27
ЎзР МДА Р-2037-фонд, 7-рўйхат, 392-йиғма жилд, 1–16-варақлар.
28
Basic Facts about the United Nations. UN Department of Public Information. – New York, 2011. – P. 278.
29
ЎзР МДА М-37-фонд, 1-рўйхат, 55-йиғма жилд, 17–18-варақлар.
31
UN Secretary-General visits Uzbekistan // Newsletter of UN in Uzbekistan. – Tashkent, 2010. January-April. – P. 
3.
32
Глава ООН посетил Узбекистан // Бюллетень ПРООН в Узбекистане. –Ташкент: 2015. – С. 2. 


17
Ўзбекистонга ўтиш даврида турли ислоҳотларда жаҳон тажрибасидан келиб 
чиққан ҳолда кўмак берди, модернизация шароитида эса ўзаро манфаатли 
ҳамкорлик алоқалари янги йўналишларда ривожланиб борди. 
Диссертациянинг 
Ўзбекистон 

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish