14
этилган. Жумладан, диссертацияда қайд этилишича, XXI аcр бошида фаолият
кўрсатаётган халқаро ташкилотлар сони мингга яқин бўлиб, 1990 йилларда
уларнинг 300 таси
20
, 2000 йилларнинг бошларида 500 таси ҳукуматлараро
ташкилот эди
21
. Лондонда фаолият юритувчи Сиёсий тадқиқотлар
ассоциацияси маълумотларига кўра, 2013 йил ҳолатида жаҳонда 33 та
универсал, 35 та трансминтақавий, 193 та минтақавий жами 261 та
22
халқаро
ташкилотлар фаолият олиб боради. Ўзбекистон Республикаси 100 дан ортиқ
халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб, улар билан турли йўналишларда кўп
томонлама ҳамкорлик муносабатларини олиб бормоқда. Республика
иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий йўналишлардаги ҳамда халқаро,
минтақавий, субминтақавий, ноҳукумат каби турли халқаро
ташкилотлар
билан алоқаларни йўлга қўйган. Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида
Марказий Осиёдаги етакчи давлат сифатида жаҳоннинг етакчи мамлакатлари
ва нуфузли минтақавий ҳамда халқаро ташкилотлари билан минтақада
тинчлик, хавфсизлик, барқарор тараққиёт масалалари юзасидан ҳамкорлик
ўрнатган. Шунингдек, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва
маданий ислоҳотлар, туб ўзгаришлар ва модернизация жараёнлари халқаро
ташкилотлар ва экспертлар томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги
турли
йилларда трансформацион жараёнлардаги муаммоларга дуч келди. Бу ўзаро
ҳамкорлик
динамикасида
кўзга
ташланади.
Бироқ,
Ўзбекистон
Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги динамикасини бир
текисда кўриб бўлмайди. Диссертацияда Ўзбекистоннинг МДҲ, ЕХҲТ, ХВФ,
ЕТТБ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини масалаларини янада
чуқурроқ ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган.
“БМТ эволюцияси, халқаро муносабатлардаги ўрни, ташкилотни ислоҳ
этиш зарурияти ҳамда уни амалга ошириш муаммолари” деб номланган
учинчи параграфда XX аср охири ва XXI асрга келиб жаҳонда халқаро
ташкилотларнинг энг йириги ва нуфузлиси, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва
маданий таъсир доираси ниҳоятда кенг ташкилот сифатида БМТга катта
эътибор қаратилади. Ташкилотнинг ташкил топиши жаҳон
урушлари ва
хавфсизлик масалалари билан боғлиқ равишда юзага келди. БМТ фаолияти
давомида бу борада йирик тадбирларни амалга оширди. Бироқ, XX аср охири
–
XXI аср бошларида жаҳонда юз берган сиёсий жараёнлар ва
муаммолар
БМТни ислоҳ қилиш заруриятини вужудга келтирди.
Ўзбекистон Республикаси ташкилотнинг фаол аъзоси сифатида барқарор
тараққиёт, дунёда тинчликни таъминлаш ва БМТни ислоҳ этиш масалалари
бўйича ўз позицияларини бир неча маротаба ташкилот минбаридан туриб
билдирган. Ташкилотни ислоҳ этиш бўйича аниқ таклифлар 1995, 2000 ва
2010 йилларда Бош Ассамблея йиғилишларида илгари сурилди. Улар
20
Саидов А. Xалқаро ҳуқуқ. – Tошкент: Адолат, 2001. – Б. 164.
21
Международные отношения: теории,
конфликты, движения, организации / Под редакцией проф.
А. П.
Цыганкова – Москва. Альфа-М, ИНФРА-М, 2001. – С. 138.
22
https://www.psa.ac.uk/insight-plus/blog/how-many-international-organisations-are-there-yearbook-international
(21.10.2017)
15
Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш ва унга Германия ва Япония
давлатларни доимий аъзо сифатида киритиш; БМТ қабул қилган қарорларни
тезкорлик билан амалга ошириш учун БМТ
Бош котиби ваколатларини
кенгайтириш; БМТнинг халқаро минтақавий ташкилотлар билан ўзаро
муносабатларини кучайтириш зарурлиги, бу ташкилотнинг ўзига қарашли
минтақавий тузилмаларини янада ривожлантириш
23
кабиларда намоён
бўлади. Ўзбекистон БМТ ислоҳотлари бўйича таклифларини ривожлантириб
борди. 2017 йил 19 сентябрда Ўзбекистон
Республикаси Президенти
Ш. М. Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон
БМТнинг босқичма-босқич ислоҳ этилиши тарафдори эканлиги ва
Хавфсизлик Кенгашини бугунги кун талабларига мос равишда
кенгайтириш
24
зарурлигини баён этди.
Муаллиф фикрича, БМТни ислоҳ қилиш муаммоси бўйича
махсус
халқаро конференция ташкил этиш зарур, унда билдирилган таклифларни
таҳлил этган ҳолда олимлар ва экспертлар гуруҳи фикрлари асосида уларни
босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш масаланинг энг мақбул йўлларидан
биридир.
Диссертациянинг
“
Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: