Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги. Тадқиқотда тарих фанидаги
метод ҳамда ёндашувларнинг қўлланилганлиги, кенг турдаги илмий
адабиётлардан фойдаланилганлиги, асосий манбаларга асосланганлиги,
хулоса, таклиф, тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган
11
натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан
изоҳланади.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертацияда баён этилган фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон Республикаси
ташқи сиёсатининг моҳияти, халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ билан
халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги илмий-назарий билимларни янада
чуқурлаштириш, ушбу масалага доир илмий хулосаларни амалиётга жорий
этиш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Республиканинг ташқи
сиёсати, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланиши, маданий
мерос ҳамда замонавий жараёнларни тадқиқ этишга бағишланган мақсадли
давлат дастурлари бажарилишига, шунингдек, тарихий билимларни
ривожлантиришга, яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг
мукаммаллашувига хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республика
сининг БМТ билан муносабати тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий
натижалар ва амалий таклифлардан:
Ўзбекистоннинг
халқаро
ташкилотлар,
хусусан,
БМТ
билан
ҳамкорлигининг асосий йўналишлари, ўзаро муносабатлари, ташкилотни
ислоҳ
этиш
зарурияти
ва
муаммолари
борасида
Ўзбекистон
Республикасининг таклифларини кўрсатиб беришга оид илмий натижалардан
Германиянинг Билефельд университетида бажарилган “Минтақавий ва
минтақалараро ҳамкорлик моделлари: Марказий Осиё, унинг қўшнилари ва
Европа (2012-2015)” лойиҳасида
фойдаланилган. (Билефельд
университетининг 2017 йил 18 июлдаги маълумотномаси). Натижаларнинг
қўлланилиши Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиё минтақасида
тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳамкорлигининг
асосий жиҳатларини халқаро миқёсда кўрсатиб беришга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ташкилотларнинг ўзаро
кўптомонлама муносабатлари, хусусан, БМТ ва унинг ихтисослашган
муассасалари билан ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар йўналишдаги
ҳамкорлигига оид масалалар диссертант иштирокида тайёрланган “Новейшая
история Республики Узбекистан” дарслигини яратишда фойдаланилган
(
№603-127, 24.08.2017).
Натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистоннинг
БМТ, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг устувор
йўналишлари бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини беради;
мураккаб халқаро жараёнлар шароитида Ўзбекистон Республикаси
ташқи сиёсати ва халқаро алоқалари йўлга қўйилишининг таҳлили,
жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, халқаро ташкилотлари билан икки ва
кўп томонлама муносабатларнинг ўрнатилиши жараёнлари, Ўзбекистоннинг
БМТга аъзо бўлиши ва унинг тарихий аҳамияти, ташкилот доирасидаги
глобал ва минтақавий ташаббуслар, шу асосда мамлакат халқаро нуфузининг
ошиши кабиларни тарихий фактлар асосида очиб бериш масалалари ФА-Ф8-
042-сонли “Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш тарихи (1985
–
1991 йй.)”
(2007
–
2011) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон
12
Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги
ФТА-02-11/1105-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши
Ўзбекистон Республикасининг энг янги тарихи, жумладан, замонавий
халқаро муносабатлар тизимида мамлакатнинг ташқи сиёсати, нуфузли
халқаро тузилмалар, хусусан, БМТ билан кўптомонлама муносабатларининг
устувор йўналишлари тарихини ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |