BIZNES
BIZNES
DAILY
DAILY
Биржа
5
#130(2757)
12.11.2020
ЖАРАЁН
Ў
збекистон замини ва халқи олдиндан мукаммал
тарихга, соҳалар бўйича ўз мустақил тизимига
эга бўлган. Шунинг учун биз қисқача пул тизи-
мимизнинг тарихи тўғрисида тўхталмоқчимиз.
Баъзи манбаларда келтирилишига қараганда, Ўрта Осиёда
биринчи пуллар Искандар Зулқарнайн даврида милоддан ав-
вал 261–250 йилларда чиқарила бошланган.
Ўзбекистон Республикаси заминида, яъни Бухоро давлати-
да биринчи металл пуллар зарб қилинган. Металл пуллар зарб
қилингунга қадар Бухоро давлатида савдо-сотиқда пул бирли-
ги сифатида буғдой ва қоғоз материал ишлатилган.
Биринчи металл пуллар Бухоро давлатида 700 йилларда
зарб қилинган. Бу пуллар кумуш тангалар бўлиб, Бухоро дав-
лати шоҳи Кана Бухоро худот томонидан чиқарилган.
Танга
юқори сифатга эга бўлган тоза кумушдан зарб қилинган. Танга
ўртасида шоҳнинг тасвири ва унинг атрофига Қуръон оятла-
ридан ёзилган. Бу кумуш пуллар “дирҳам” деб аталган. Бухор
худот 40 йил давлатни бошқаргандан кейин, тахтга халифа
Абу Бакр Сиддиқ ўтирган. Абу Бакр, кейинчалик шоҳ Ҳорун
ар-Рашид даврида Бухоро давлатида пул тизими барқарор
бўлиб, савдо кўпроқ дирҳамларда олиб борилган. Бу орада
Хоразм давлати ҳам ўзининг кумуш тангаларини муомалага
киритган. Лекин аҳоли кўпроқ дирҳамлар билан савдо олиб
боришни афзал кўрган. Дирҳамларга бўлган талабнинг оши-
ши, Бухоро давлатининг кўпгина бошқа мамлакатлар билан
савдо олиб бориши ҳамда дирҳамларнинг жуда юқори проба
ва сифатга эга бўлиши аста-секинлик
билан уларнинг муома-
ладан йўқолишига олиб келган.
801 йилнинг кузида тахтга Гидриф келган ва у пул тизими-
ни барқарорлаштириш мақсадида муомалага 6 турдаги олтин,
кумуш, тери, темир ва мис, ҳар хил металл қоришмасидан зарб
қилинган пул бирликларини чиқарган. Бу пуллар халқ орасида
“гидрифи”лар деган ном олган. Кумуш гидрифилар дирҳам-
ларга қараганда сифати паст ва кумуш темир қоришмаси нати-
жасида қорамтир рангда бўлган. Бу пуллар аҳоли орасида муо-
малада яхши қабул қилинмаган, шунинг учун давлат олдинги
пулга нисбатан янги кумуш гидрифининг мажбурий курсини
белгилаб қўйган, яъни 6 гидрифи 1 дирҳамга тенглаштирил-
ган ва аста-секинлик билан солиқ ва тўловларни фақат гидри-
фида олишни жорий қилиш орқали 1 гидрифини 1 дирҳамга
тенглаштиришга эришилган. Давлат томонидан ҳар хил солиқ
ва тўловларни фақат гидрифида тўлашни жорий қилиш нати-
жасида 822 йилларга келиб 100 кумуш дирҳам 70 гидрифига,
1 гидрифи тилло 7,5 гидрифи кумушга тенглаштирилган. Гид-
рифилар Бухорода Маҳак Қасрида зарб қилинган.
Шуни таъкидламоқчимизки,
биринчи рус давлатида муо-
малада пайдо бўлган металл пуллар дирҳамлар ҳисобланади.
Рус давлатида дирҳамлар бир неча бўлакларга бўлиниб муо-
малада ишлатилган. Топилмалар шуни кўрсатганки, рус дав-
латида ИХ-Х асрда савдода қўлланилган дирҳамлар 40 бўлак-
ка бўлиниб, ҳар бир кумуш бўлакчаси пул бирлиги сифатида
ишлатилган. Кейинчалик рус давлатига, Европа давлатлари
металл пуллари кириб келган ва фақат Х асрнинг охиридаги-
на Киев князи Владимир томонидан биринчи рус тангалари
“гривни” зарб қилинган.
Х асрнинг ўрталари (943-954 йиллар)да Исмоил Сомо-
ний даврида Бухоро давлати майдони кенгайиб ҳозирги Ўрта
Осиё давлатларини қарийб барча майдонини ўз ичига олган
ва у уч ҳамда ундан ортиқ Европа мамлакати майдонига тенг
келган.
Сомонийлар даврида пул тизими жуда юқори даражада ри-
вожланган. Муомалага яна сифатли кумуш тангалар – дирҳам-
лар, олтин пуллар киритилган. Бу пуллар муомалада доналаб
ва оғирлиги ўлчаб, қабул қилинган.
Бухоро давлати Европа
давлатлари билан кенг савдо-сотиқ олиб бориши натижасида
юқори сифатли кумуш тангалар Европа ва Рус давлатига оқиб
ўтган ва биз юқорида таъкидлаганимиздек, Рус давлати бу
дирҳамларни бўлакларга бўлиб, пул бирлиги сифатида муома-
лада ишлатган.
ХИ асрда сомонийлар давлатидан туркларнинг ўрин олиши
пул муомаласини ҳам ўзгартирса-да, олтин ва кумуш тангалар
пул тизимининг асосий элементи сифатида сақланиб қолди.
ХII-ХIII асрларда Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, ке йинчалик
Темурийлар даврида муомалада асосан олтин, кумуш, мис
тангалар кўплаб зарб қилинган. Шайбонийхон даврида (1507
йилда) пул ислоҳоти ўтказилиб, чекланган миқдорда муомалага
олтин, кумуш, мис, мис ва кумуш қоришмасидан танга пуллар
чиқарилган. Олтин тангалар “тилло”, кумуш танга “танга”, мис
танга “динор” деб номланган ва энг майда танга динорнинг 1/6
қисмига тенг бўлиб “пул” деб номланган.
Темурийлар даврида “амири” дирҳамлари муомалага чиқа-
рилган. Уларнинг вазни 5,7-6,0 гр. атрофида бўлган ва
кейин-
чалик дирҳамларда кумуш миқдорини камайтирилгани учун
тангалар вазни ҳам камайиб борган.
Ўзбекистон пул тизимининг яна бир муҳим санаси бу 1708-
1709 йилларда Бухорода ўтказилган пул ислоҳотидир. Бу ис-
лоҳот шоҳ Убайдуллахон томонидан ўтказилган бўлиб, муома-
лага паст сифатли тангалар чиқарилган. Бу тангаларда кумуш
миқдори олдинги тангаларга нисбатан кам бўлган ва улар дав-
латнинг уруш билан боғлиқ ҳарбий харажатларини қоплаш
учун зарб қилинган. Олдинги 1 кумуш танганинг оғирлиги 1
мисқолга тенг бўлган. Пул ислоҳотига асосан 1 кумуш танга 4
га бўлиниб, энди тўрт кумуш танга зарб қилинган ва уларни
ҳар бирининг вазни 1 мисқолга тенг бўлган. Натижада кумуш
танганинг сифати тушган. Муомаладаги пуллар “яхши” ва
“ёмон” пулларга бўлинган. 1 мисқол 24 нухудга тенглаштирил-
ган, яъни 24 нухуд = 1 мисқол, 1 мисқол = 4,8 гр. кумушга тенг
бўлган.
Қарийб юз йиллардан кейин, ХVIII аср ўрталарида Муҳам-
мад Раҳимхон даврида тангадаги кумуш миқдори 30 фоизгача
оширилган. ХVIII асрнинг охири
XIX асрни бошларига келиб,
Бухоро давлати яна юқори сифатли пул тизимига эга бўлган.
Россиянинг Ўрта Осиёга юриши натижасида, 1865 йилда
Тошкент руслар қўлига ўтган. Кейинчалик Бухоро давлати-
нинг Ўра тепа, Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон, Ургут каби
шаҳарлари Россия тасарруфига ўтган. Бухоро амири Россия
билан дўстлик шартномасини тузган ва ярим мустақил давлат
бўлиб ўзининг мустақил пул тизимини сақлаб қолган ҳамда
мустақил пул сиёсатини олиб борган. Ўша даврда муомалага
олтин, кумуш, мис тангалар чиқарилган. 1 тилло Россиянинг
6 рубль 80 копеек, 1 танга (кумуш) 15 копеекка, 1 мис танга
- (мира) 4 копеекка, пул 1/4 копеекка тенглаштирилган. Муо-
малада кўпроқ
кумуш танга ишлатилиб, унинг курси 1 тангага
12 копеекдан 20 копееккача ўзгариб турган. Ўтган асрнинг
90-йилларида Россия Тошкент ва Қўқонда, кейинчалик, Бу-
хорода ўз банкларини очган. Муомалага рус олтин, кумуш
тангалари ва кредит билетлари кириб келган. Бухорода рус
олтин, кумуш тангасидан кўра кредит билетлари жуда машҳур
бўлган. Бухоро бекларига амирга тўлайдиган солиқ ва бошқа
тўлов, инъомларини кумуш тангада карвонларда олиб келган-
дан кўра, кредит билетларда олиб келиш арзон ва осон бўлган.
Шунинг учун кумушлар рус кредит билетларига алмаштирил-
ган. Рус банкларида кумуш тангалар қайтиб муомалага чиқма-
ган. Улар Россияга жўнатилган ва Петербургдаги зарбхонада
қайта ишлатилиб рус кумуш тангаси сифатида муомалага
чиқарилган. Бухоро тангаси 84 фоизли пробадаги кумушдан
тайёрлангани учун рус кумуш тангасидан анча сифатли бўлган
ва у қайта ишланганда бир Бухоро
тангасидан бир неча рус
тангаси зарб қилинган. Бу эса Россия хазинасига жуда катта
фойда келтирган. Ҳисоб-китобларни олиб боришда, тиллони
рублга айлантиришда қийинчиликлар бўлгани учун Россия
давлати Бухоро давлати пул тизимини Россияга бирлашти-
риш тўғрисидаги масалани қўйган. Россия Молия вазирлиги
томонидан Бухоро давлати пулининг лойиҳаси ишлаб чиқил-
ган. Унга асосан чиқариладиган пул 15 копеекка тенг бўлиб,
унинг бир томонида Россия ҳукумат белгиси тасвири иккин-
чи томонида Бухоро давлати белгиси, тасвири, бўлиши керак
эди. Лекин Бухоро амирининг хизмати туфайли бу иш амалга
ошмасдан қолиб кетган. 1923-24 йилларгача Бухоро ўзининг
пул бирлигини сақлаб қолган. Туркистоннинг Россия томо-
нидан истило этилиши натижасида ХХ асрнинг бошларида
Туркистонда
рус кредит билетлари, маҳаллий векселлар, ке-
йинчалик совзнаклар, “Туркбон”лар, червонецлар муомалада
бўлган. 20-йилларининг ўрталаридан бошлаб ягона пул тизи-
ми барпо қилиниб, Собиқ СССР ҳудудида рубль пул бирлиги
сифатида қабул қилинган ва мустақилликача пул муомаласи
шу пул бирлигида олиб борилган.
Do'stlaringiz bilan baham: