П
резидентимизнинг
жорий йил 27 ок-
тябрдаги “Давлат
иштирокидаги корхоналарни
ислоҳ қилишни жадаллашти-
риш ҳамда давлат активлари-
ни хусусийлаштиришга оид
чора-тадбирлар тўғрисида”-
ги фармони қабул қилингач,
унинг ижросини таъминлаш
механизмлари, белгиланган
вазифаларнинг амалий жиҳат-
лари давлатимиз раҳбари раис-
лигида ўтган видеоселекторда
атрофлича муҳокама этилди.
Президентимиз
томонидан
олдин ҳам хусусийлаштириш
бўйича кўплаб қарорлар қабул
қилингани, лекин бирорта раҳ-
бар бу соҳадаги билим ва мето-
дикани жойларга етказмагани
сабабли кўплаб корхона ва объ-
ектлар сотилмасдан тургани,
улар на давлатга, на тадбиркорга
наф келтирётгани таъкидланди.
Шулардан келиб чиқиб, аҳоли ва
тадбиркорларга батафсил маъ-
лумот берадиган хусусийлашти-
риш маслаҳат клиникалари
ҳамда колл-марказ ташкил этиш,
методик қўлланма тайёрлаб,
жойларга етказиш муҳимлиги,
шунингдек, телевидение орқа-
ли хусусийлаштириш борасида
маълумотлар мунтазам равишда
бериб борилиши айтилди. Ушбу
вазифаларни бажариш мақсади-
да, ҳозирда соғломлаштириш ва
хусусийлаштириш клиникаси ўз
ишини бошлади ва ҳафтанинг
ҳар бир иш кунида, бир соат
давомида телевидение орқали
атрофлича маълумотлар бери-
либ, фуқаролар ва тадбиркор-
ларнинг саволларига жавоб қай-
тарилмоқда. Мазкур клиникада
дастлаб Давлат активларини
бошқариш агентлиги директо-
ри Сунатулла Бекенов иштирок
этиб, давлат корхоналарини ис-
лоҳ қилиш ва хусусийлаштириш
йўлларига тўхталиб ўтди ва са-
волларга жавоб берди.
— Мазкур фармон маз-
мун-моҳиятига тўхталиб, шуни
таъкидлаш керакки, унда аввало
давлат корхоналарини ислоҳ қи-
лиш, ундан кейин хусусийлашти-
риш тўғрисида гап кетаяпти.
Яъни, хусусийлаштириш асл
мақсад эмас, у давлат корхонала-
рини ислоҳ этишнинг бир йўли,
асосий механизми ҳисобланади.
Фармон тузилмавий жиҳатдан
бир нечта йўналишдан иборат.
Биринчидан, 32 та республика
аҳамиятига молик ва иқтисо-
диётнинг бошқа тармоқларига
таъсир қиладиган йирик компа-
ния трансформация қилинади.
Иккинчидан, 39 та давлат кор-
хонасида корпоратив бошқа-
рувнинг илғор механизмлари
жорий этилади. Демак, 71 та
давлат корхонаси трансформа-
ция қилиниб, замонавий бошқа-
рув асосида ривожлантирила-
ди, хусусийлаштириш масаласи
кейинчалик кўрилиши мумкин.
Учинчидан, 62 та йирик давлат
корхонаси хусусийлаштирилади,
улар республика аҳамиятидаги
субъект бўлгани учун, ҳар би-
рига хорижий консультантлар
жалб қилиниб, чуқур ўрганилади
ва жараёнга тайёрланади ҳамда
хусусийлаштиришга киришила-
ди. Бундан ташқари, 479 та дав-
лат корхонаси тўлиқ ва тезкор-
лик билан хусусийлаштирилади.
Шу ўринда тезкорлик деганда
шошиб эмас, балки уларнинг ҳар
бирига қонунчиликда белгилан-
ган тартибда алоҳида ёндашган
ҳолда ҳаракат қилинишини ту-
шуниш керак. Яна 15 та йирик
компанияга алоҳида эътибор бе-
рилган тарзда хусусийлаштириш
ишлари олиб борилади. Шунинг-
дек, фармонда яна битта вазифа
юклатилган. Бугунги кунда рес-
публикамизда самарасиз ишла-
тилаётган ёки умуман фойда-
ланилмаётган жами майдони 5
минг кв.метргача бўлган кичик
объектлар бор. Уларни ҳам тез-
лик билан оммавий савдоларга
чиқариш вазифаси маҳаллий ҳо-
кимиятларга берилган. Биламиз,
давлат мулки – бу халқ мулки.
Шу боисдан фармон ижросини
таъминлашга очиқ ва шаффоф
ҳолда ёндашишимиз, бу ишни
халқ билан бамаслаҳат олиб бо-
ришимиз керак. Шунинг учун
соғломлаштириш ва хусусий-
лаштириш клиникаси очилди. Бу
амалга оширадиган ишларимиз
ва қўядиган ҳар бир қадамимиз
ҳақида кенг жамоатчиликни ха-
бардор қилиб бориш имконини
яратиши билан муҳим аҳамият
касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |