Экономическая газета #130(2757)


— Бугунги кунда бирор-бир объект-



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#119186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
12.11.2020

Бугунги кунда бирор-бир объект-
ни “ноль” қийматда олиш мумкинми? 
— Шу ўринда айтиб ўтиш керак, фар-
моннинг яна бир муҳим янгилиги “ноль” 
қийматда сотиш механизмининг бекор 
қилинганидир. Энди давлат мулки объ-
ектлари фақат 1 сўм қийматда аукционга 
қўйилади. Фарқи нимада? Илгари би-
рор-бир объект “ноль” харид қийматида 
инвестиция мажбурияти эвазига бери-
ларди. Инвестиция мажбурияти пулда 
ҳисобланарди. Уни назорат қилиш меха-
низми эса жуда мураккаб бўларди. Маса-
лан, инвестор ускуна олиб келди, у минг 
доллар турадими ёки 10 минг доллар ту-
радими, билиб бўлмасди. Айни шу уску-
на келдими йўқми деган савол ҳам турар-
ди. Буларни исботлаш керак эди. “Ноль” 
қийматда инвестиция мажбурияти билан 
олган инвестор пул тўламагандан кейин, 
бизнес-режани амалга ошира олмаса, 
бўлмади, ўхшамади деган баҳоналар би-
лан, майли объектни қайтариб олинг-
лар, деган кайфиятда бўларди. Шундан 
сўнг, объект ундан олиниб, қайта савдо-
га қўйиларди. Энди бир сўм бошланғич 
қийматда объект савдога чиқарилади ва 
нечта иш жойи яратилиши, қайси соҳада 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ва қачон 
ишга туширилиши каби талаблар асосида
минимал инвестиция мажбурияти белги-
ланади. Ким кўп пул тўлаб, шу инвести-
цияни бажариш режаси билан қатнашса, 
аукционда ютиб чиқади ва пул тўлаган-
дан кейин объектда кўзланган вазифани 
бажаришга ҳаракат қилади. 
— Айтайлик, бир тадбиркорга бино 
керак бўлиб, аукционда қатнашиб со-
тиб олмоқчи, лекин савдога қўйилган 
объект унинг учун катталик қилса, 
бундай вазиятда унинг бир қисмини 
олиш имконияти борми? Кичик мулк-
дорларга ҳам имкон бериш назарда ту-
тилганми?
— Бундай катта объектларни, худди 
кичик саноат зоналаридаги каби, лотлар-
га бўлиб сотиш тартиби мавжуд. Аукци-
он иштирокчиси шу лотни сотиб олиши 
мумкин. Масалан, бир объект майдони 
10 минг ёки 100 минг кв. метрдан иборат. 
Шулар 5-6 сотихларга бўлинади. Агар аук-
цион иштирокчисига 5 сотих керак бўлса 
битта лотни, ундан кўпроқ керак бўлса 2-3 
та лотни сотиб олиши мумкин. Хусусий-
лаштиришнинг асосий мезони кичик кор-
хоналарга йўл очиб бериш ҳисобланади. 
Чунки, улар қанча ривожланса, иқтисоди-
ёт шунча диверсификацияланган бўлади, 
қайсидир соҳага боғланиб қолмайди.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish