— Курашнинг нимага қаратилгани аниқ бўлгач, таъсир
чоралари ҳам шунга қараб ишлаб чиқилади. Агентлик кор-
рупция ҳақида тўлиқ тушунчани, унинг барча кўринишла-
ри ҳақида аниқ маълумотни шакллантирди дейлик, унга
қарши курашишнинг қандай механизмларидан фойдала-
ниш режалаштирилмоқда?
— Агентлик томонидан коррупцияга оид хавф-хатарлар
юқори бўлган соҳалар ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
сабаблари, шарт-шароитларини ўрганиш мақсадида барча соҳа,
тармоқ, йўналишлар бўйича чуқур таҳлилий материаллар та-
йёрланмоқда, яъни муайян соҳада коррупция даражаси, бундай
ҳолатларни юзага келтираётган объектив ва субъектив омиллар,
сабаблар ва умумий ҳолат ўрганилмоқда. Таҳлилий натижалар,
якуний хулосалардан кейин ҳар бир йўналишда коррупциоген
элементларни йўқотиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқи-
лади ва амалга оширилади. Коррупцияга қарши курашишдаги
анг асосий вазифа бу кураш механизмларини ишлаб чиқиш.
Унга қарши комплекс, тизимли, конструктив ва таъсирчан ме-
ханизм яратиш мақсад қилинган. Авваламбор, амалга оширила-
диган ишлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш (инвентаризация), қонун ҳуж-
жатларидаги коррупция ҳолатларига олиб келувчи бўшлиқлар-
ни аниқлаш ва уларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш
бўйича таклифлар бериш йўли билан уларни бартараф қилиш
режалаштирилган. Шунингдек, аҳоли томонидан коррупцияга
нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида
бир қатор чоралар кўрилиши мўлжалланган. Агентлик томони-
дан республика бўйича коррупцияга қарши курашиш ҳафтали-
ги ўтказилади, унда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 9
декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишлаб
турли хил номинациялардан иборат танлов ўтказиш ҳам белги-
ланган. Чора-тадбирларни амалга оширишда асосий тамойил-
лардан бўлган очиқлик ва шаффофлик масаласига устуворлик
берилади. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда
жамоатчиликнинг ўрни ва роли муҳим эканлигини инобатга
олган ҳолда, соҳалардаги коррупцион ҳолатни аниқлашга қара-
тилган ижтимоий сўровлар ўтказиш белгиланган. Агентлик ўз
олдига қўйган вазифаларни самарали бажариш мақсадида тур-
ли ННТлар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда ҳамда фаолияти йўналиш-
ларининг ҳуқуқий асосларини яратмоқда. Жумладан, агентлик
ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузиш бўйича ишлар бош-
лаб юборилди. Давлат ташкилотларида аниқ ҳуқуқий меха-
низмларни белгилаб олиш, давлат хизматчилари ва фуқаролар
ўртасидаги муносабатлар шаффофлигини таъминлаш, фуқаро-
ларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати ва натижадор-
лигини таъминлаш коррупциянинг катта қисмига барҳам бери-
лишига олиб келиши шубҳасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |