BIZNES
BIZNES
DAILY
DAILY
Биржа
3
#130(2757)
12.11.2020
ТАҲЛИЛ
Коррупцияни ³андай камайтириш мумкин?
Б
утун жаҳонда энг долзарб масала — коррупция-
га қарши курашиш бўйича деярли барча мамла-
катларда миллий дастурлар, концепция ва стра-
тегиялар ишлаб чиқилган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам коррупциянинг олди-
ни олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилиши-
нинг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга
қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қо-
нун қабул қилинди, жорий йилда эса Президентимизнинг бу
борада алоҳида фармони ва қарори қабул қилинди. Мазкур
йўналишдаги давлат сиёсати самарадорлигини ошириш мақса-
дида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани
алоҳида аҳамиятга эга. Мухбиримизнинг Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов билан суҳба-
тида ушбу тузилманинг вазифалари ва келгуси режалари ҳақи-
да сўз юритилди.
— Коррупциянинг бутун дунё миқёсида глобал муаммо-
лиги, унга қарши курашиш долзарблиги доим гапириб ке-
линади. Лекин, бу иллатга барҳам бериш, унинг кўламини
камайтириш осон бўлмаяпти. Бу эса коррупция ўз ичига
қандай ҳолатларни қамраб олиши аниқ эмаслигидан дало-
лат дейиш мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз, коррупцияга
ўзи нималар киради?
— Коррупция – авваламбор ижтимоий ҳодиса,
барча замон
ва маконда бўлган, бор ва бўлади, уни тўлиқ юз фоиз тугатиш
бу нореал, утопия. Ҳатто энг ривожланган давлатларда ҳам кор-
рупцияга тўлиқ барҳам берилмаган. Лекин, уни минимал дара-
жага тушириш мумкин, масалан коррупцияга қарши
самарали
кураш механизмларини яратган ривожланган давлатлар каби.
Коррупция – шахснинг ўз мансаби ёки хизмат мавқеидан шах-
сий ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки
номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойда-
ланиши, масалан бюджет маблағини талон-тарож қилиши, дав-
лат буюртмаларини бажариш, имтиёзли шартномаларни тузиш
ва бошқа мансабдор ёки ваколатли шахс томонидан қарорлар
қабул қилишдаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ёки ҳаракатсиз-
ликдир. Ҳар бир қабул қилинадиган қарор авваламбор меъ-
ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар – конституция ва қонунларга зид бўл-
маслиги керак. Ўзбекистон Transparency International мустақил
халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индекси-
даги кўрсаткичи бўйича 2019 йил якунига кўра, 180 та
давлат
ичида 153-ўринда турибди. Ачинарли томони коррупция ҳо-
латлари кундалик ҳаётда одатий ҳол бўлиб қолаётгани ва баъзан
менталитет билан боғлаш, ўзбекчиликка хос хусусият сифатида
қабул қилинаётганидадир. Бу аслида менталитет эмас,
балки
миллат фожиаси, уни жарга етакловчи йўл. Ўзбекистонда охир-
ги йилларда жадал суръатда амалга оширилаётган ислоҳотлар
кўламига қарамасдан, коррупция даражаси ўта юқори эканли-
гини ҳозирда ёшу-қари, давлат идораларининг масъулларидан
тортиб оддий фуқароларгача ҳис қилади, аксар ҳолларда ушбу
жараённинг иштирокчиси ҳам бўлади. Шунинг учун жамият-
даги ҳар бир шахс ўзини ислоҳ қилиши,
коррупцияни иллат
сифатида қабул қилиши, унинг ҳар қандай кўриниши ва шакл-
ларидан нафратланиши, нисбатан лоқайд ва бепарво бўлмас-
лиги, аксинча дахлдорлик ҳисси билан қараши керак. Нафақат
бир томон иккинчи томонга пора бериши ёки иккинчи томон-
нинг порани олиши ёки учинчи шахснинг икки ўртада пора
олиш-беришда воситачилик қилиши, балки шахснинг ноқону-
ний фаолиятни амалга оширишда
мансабдор шахслар ишти-
рокида турли қўнғироқлар орқали илтимос қилиб, ҳожатини
чиқариши ҳам коррупциянинг бир шакли ҳисобланади. Афсус-
ки, аксарият амалдорлар коррупциоген омиллар, манфаатлар
тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларнинг ноқонуний
эканлигини
англаб етмаяпти ёки буни инкор қиляпти. Бир тизим доирасида
раҳбар лавозимда яқин қариндошларнинг қўл остида ишлаши,
давлат харидлари амалга оширилганда ташкилот раҳбарининг
яқин қариндошлари ўртасида тузилаётган шартномалар бунга
мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: