Маҳаллий ҳокимиятнинг маҳаллий
солиқларни жорий қилишдаги
ваколатларининг амалга оширилиши
Маҳаллий ташкилотларнинг солиққа
тортиш соҳасидаги ваколатлари Белорус-
сияда ва Россияда фарқ қилади. Масалан,
Белоруссияда ҳукуматнинг маҳаллий таш-
килотлари ставкаларни нафақат пасайти-
риш, балки ошириш, уларнинг бюджети
ҳисобига ўтказиладиган алоҳида солиқлар
бўйича якка тартибда имтиёзлар бериш
ҳуқуқига эгалар. “2001 йил учун Бело-
руссия Республикаси бюджети ҳақида”ги
қонун бўйича маҳаллий депутатлар кен-
гашига ставкаларни ошириш ва пасайти-
риш, якка имтиёзлар бериш, ер солиғи
ва табиий қазилмалардан олинадиган со-
лиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш
ҳамда жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғи, давлат божи, кўчмас
мулк солиғи учун якка имтиёзлар бериш
ҳуқуқи берилган.
Республика учун солиқлар тузилиши-
ни рационализация қилиш, солиқ ман-
баини оптималлаштириш, солиқларни
ҳисоблаш ва ундириш механизмини сод-
далаштириш ҳозирги кундаги ўта долзарб
муаммолардан ҳисобланади. Масалан, со-
лиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ту-
зилишини қайта кўриб чиқиш, уларнинг
ўхшаш солиқ манбаига эга бўлганларини
бирлаштириш орқали ягона мажбурий
тўлов ундириш масаласи кенг муҳокама
қилинмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш
Республика жамғармасига ажратмалар,
муассасага қарашли уй-жой фондини таъ-
минлаш харажатлари учун чегирмалар ва
йўл фондига тўловларни ягона мақсадли
бюджет фондига бирлаштириш ҳамда
корхоналар томонидан тушадиган тушум-
дан олинадиган чегирмаларнинг умумий
меъёрини белгилаш таклиф қилинмоқда.
Кўрсатиб ўтилган фондлар маблағлари
Молия вазирлигининг ягона хазина ҳисо-
бига тўпланиши сўнгра мақсадли йўналиш-
ларда тақсимланиши мумкин. Бу билан
ҳам ҳисоб-китоб услуби ҳам айтилган
тўловларни ундирилиш механизми содда-
лашади. Шу тамойилга асосан Чернобиль
АЭСдаги фожиа оқибатларини тугатиш
учун фавқулодда олинадиган солиқ, иш
билан таъминлашга кўмаклашиш давлат
фондига чегирмалар, ижтимоий муҳофаза
фондига чегирмалар, мактабгача болалар
ташкилотини таъминлаш учун чегир-
маларни ягона ижтимоий солиққа бир-
лаштириш мумкин. Кўриб чиқилаётган
мажбурий тўловлар турлари яққол ифо-
даланган ижтимоий йўналишга ва асосан
ягона солиқ манбаига эга. Муҳокама қили-
наётган ўзгартиришларни амалга ошириш
солиқ ва тўловлар миқдорини қисқар-
тиришга, солиққа тортиш услубининг
анча соддалашишига ва корхоналарнинг
ҳамда солиқчиларнинг ишини осонлашти-
ради. Муҳим томони шундаки, таклиф
қилинаётган ўзгаришлар ҚҚС, фойда
солиғи, акциз йиғимлари, мол-мулк ва
ресурсли солиқлар ҳамда йиғимлар каби
солиққа тортишнинг махсус қонун акт-
ларида кўзда тутилган тўловларга таъсир
қилмайди.
Белорус Республикаси соли³ тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |