17
―
У жуда хафа, тўғрими?
― Ҳа. Бугун оқшом у қўрқадиган ҳодиса рўй берди!
Бугун биз сабаб
ҳаётинг хавф остида қолди...
― Бунга Эдвард айбдор эмас!
― Сен ҳам айбдор эмассан.
Мен унинг ақлли ва чиройли кўзларидан нигоҳимни олиб қочдим.
Карлайл ўрнимдан туришимга ёрдам берди. Меҳмонхонага қайтганимизда
Эсми мен йиқилган жойдаги қон изларини артарди.
― Эсми, беринг ўзим артиб оламан, — дедим қизариб.
― Бўлдим. Аҳволинг яхшими?
― Яхши. Карлайл яраларни барча докторлардан ҳам тезроқ тикади...
Эр-хотин бирваракайига кулиб юборишди.
Орқа эшикдан Элис билан Эдвард пайдо бўлишди. Менга кўзи тушиши
билан қўлимдан тутиб судрай бошлади:
― Юр, тезроқ кийимларингни алмаштирайлик.
Хонасини титкилаб Эсмининг меникига ўхшаш
футболкасини топиб
берди.
― Дадам фарқига бормайди деб умид қиламан, — дедим чорасиз.
Қўлимдаги оппоқ бойлам унчалик ваҳимали кўринмайди, қўлим
боғланганига эса дадам унчалик ҳайратланмайди.
― Элис, — шивирладим иккаламиз ёлғиз қолганда.
― Ҳа, — деди у ҳам овозини пасайтириб.
― Аҳвол чатоқми? — шивирлаш бефойдалигини
билиб турсамда паст
овозда. Иккинчи қаватда бўлсакда Эдвард бизни эшитиши мумкин эди.
― Билмадим, — деди Элис жиддий тортиб.
― Жаспер қалай?
― Қаттиқ қайғуда, — хўрсинди қиз. — Ўзини бошқара олмаганидан
қаттиқ хижолатда.
― Айб унда эмас-ку! Жаспердан хафа эмаслигимни етказиб қўй.
Унутмайсанми?
― Йўқ, албатта айтаман.
https://telegram.me/e_kutubxona
18
Пастга тушганимизда Эдвард мени остонада кутиб турарди.
― Буюмларингизни олинглар! — қичқирди Элис ортимиздан ва
фотоаппаратимни соғ қўлимга тутқазди. — Менга кейинроқ, совғаларни
кўрганингдан кейин миннатдорчилик билдирсанг ҳам бўлади, — деди у
дўстона жилмайиб.
Элис билан Эсми зимдан Эдвардга қараб қўйиб, хайрлашишди.
Ташқарига чиқиб енгил тортдим ва атиргуллар оралаб
машинам томон
шошилдим. Эдвард тунд аҳволда менга эргашди. Кабинада қизил лентага
ўралган стерео турарди. Эммет ўрнатишга улгурибди. Шошилиб тасмани
олиб ташладим.
Эдвард рулга ўтирди, лекин на менга, на стереога қаради. У миқ этмай
моторни ўт олдирди. Орага тушган сукунат қулоғимни тешгудек бўлар, бу
жимлик юрагимга ғулғула соларди.
― Бирор нима десанг-чи, — дедим қоронғу ўрмон йўлидан чиқиб, ката
йўлга тушганимизда.
― Нима ҳақида гапиришимни истайсан, — деди у вазмин оҳангда.
― Мени кечирганингни айт.
Бу гапим уни ҳаётга қайтарди, яъни жаҳли чиқди:
― Нега сени кечиришим керак? Нега?
― Агар эҳтиёт бўлганимда бу воқеа рўй бермасди.
― Белла, сен шунчаки бармоғингни кесиб олдинг! Шу учун сал бўлмаса
ўлимга маҳкум этилардинг!
― Барибир, бу менинг айбим...
Бу гапим ўртадаги деворни бузиб юборди.
― Сен бир дўстингнинг уйида қўлингни кесиб олганингда нима бўларди?
Do'stlaringiz bilan baham: