116
12-маъруза
РАҚАМЛИ ОҚИМЛАРНИ СИНХРОН РАҚАМЛИ ИЕРАРХИЯ
(SDH)ДА БИРЛАШТИРИШ
Режа:
1. Рақамли оқимларни синхрон рақамли иерархияда
бирлаштириш
Рақамли оқимларни синхрон рақамли иерархия (SDH)да бирлаштириш
Синхрон рақамли иерархия-СРИ (ѐки Synchronous Digital Hierarchy-
SDH)нинг яратилиши рақамли узатиш тизимининг ривожланишида сифат
жиҳатдан янги босқич ҳисобланади. СРИ технологияси маълум ҳажмдаги
ахборотни элтиб бериш мақсадида стандартлаштирилган рақамли тузилмалар
тўплами сифатида аниқланади ҳамда текшириш ва бошқаришни ўз ичига
олган ҳолда ахборотни комплекс равишда кўчириш жараѐни сифатида амалга
оширилади. СРИнинг узатиш тизимлари турли стандартлар ва даражалардаги
ПРИнинг рақамли оқимлари (сигналлари)ни,
шунингдек, янги электр алоқа
хизматларини жорий қилиш билан боғлиқ бўлган кенг полосали сигналларни
элтиб беришга мўлжалланган.
ПРИдагига ўхшаб, СРИнинг ҳар бир даражасида гуруҳий сигнални
узатиш тезлиги ва циклларнинг тузилиши стандартланган. Т-ХЭИ қуйидаги
даражалар: узатиш тезлиги 155,52 Мбит/с га тенг биринчи даража; узатиш
тезлиги 622,08 Мбит/с га тенг тўртинчи даража; узатиш тезлиги 2488,32
Мбит/с га тенг ўн олтинчи даража бўйича тавсиялар қабул қилган.
Тегишли
даражаларнинг тезлиги биринчи даражанинг тезлигини унга тегишли
номдаги даража сонига кўпайтириб топилади.
СРИда сигналнинг асосий формати сифатида 155,52Мбит/с узатиш
тезлигига эга синхрон транспорт модули-СТМ (ѐки Synchronous Transport
Modul-STM) қабул қилинган бўлиб, унда
ПРИнинг Европача ва Шимолий
Америка стандартларининг рақамли оқимлари мавжуддир. Синхрон
транспорт модули такрорланиш даври 125мкс га тенг блокли циклик
тузилмани ифодалайди. STM-1 асосий модули, STM-4, STM-16, STM-64 ва
STM-256 юқори даражаларнинг модули
асосий ахборот юкланишидан
ташқари, назорат қилиш, бошқариш ва хизмат кўрсатиш вазифаларини ҳамда
қатор ѐрдамчи вазифаларни таъминловчи ортиқча сигналларнинг талайгина
ҳажмини ва қўшимча функциялар қаторини ҳам элтади.
Европа ва Шимолий Америка стандартли ПРИнинг STM=N оқимлари
учун вақт давомида гуруҳнинг ҳосил бўлиши ѐки мультиплексирлашнинг
тузилиш схемаси 12.1-расмда келтирилган.
117
12
.1-расм. Синхрон рақамли иерархиядаги ўзгартириш схемаси
Гуруҳнинг ҳосил бўлиш принципи изоҳланган жараѐнда қабул
қилинган белгилашларга тушунтириш берамиз.
Бошланғич ахборот юклама ПРИнинг тегишли даражалари билан
SDHни мультиплексирловчи тузилманинг асосий элементларини ифодаловчи
тегишли даражали С контейнер (Container) бўлиб бирлашади.
N-даражали
синхрон транспорт модулининг шаклланишини тушунтирувчи мисолни
кўриб чиқайлик.
Цикл давомийлиги Т
Ц
=125мкс га тенг 2176 байтга мос келувчи 140
Мбит/с узатиш тезлигига эга Е4 Европа стандартининг тўртламчи рақамли
оқимига тенглаштирувчи байтни қўшиш билан у С-4 даражали контейнерга
ўзгаради; Т
Ц
=125мкс давомийликли 537 байт сонли Е3нинг учламчи рақамли
оқимига тенглаштирувчи байтни қўшиш билан у С-3 даражали контейнерга
ўзгаради. 45 Мбит/с узатиш тезлигига эга DS3
даражали ПРИ Шимолий
Америка стандартининг рақамли оқими ҳам юқоридаги сингари С-3
даражадали контейнерга ўзгаради. Е1нинг бирламчи рақамли оқимига
тенглаштирувчи битни қўшиш билан у С-12 типдаги контейнерга, Шимолий
Америка DS1 эса С-11 контейнерга ўзгаради.
Сўнгра С-4, С-3, С-12 ѐки С-11 контейнерлар жойлаштириш тадбири
воситасида 125 ѐки 250 мкс даврга эга тегишли даражали VC виртуал
контейнерлар (Virtual Container-VC)га ўзгаради. VC виртуал контейнер С
контейнер тузилмага тракт сифатини назорат қилишни, аварияга ва
фойдаланишга оид ахборотни узатишни таъминловчи РОН (Path Over Head)
тракт бошланишининг байтини қўшиш билан С контейнердан ҳосил
118
қилинади. Жойлаштириш тадбири шартли суратда С контейнер таркибидаги
ахборотнинг тракт бошланишининг
бити билан алмашиниб, виртуал
контейнернинг маълум вазиятларига жойлашишидан иборатдир.
СРИнинг Европа стандарти учун виртуал контейнерларнинг қуйидаги
турлари ўринлидир:
VC-12; таркибида С-12 контейнер ва РОН-тракт бошланиши бўлган
VC-12га PTR кўрсаткичи (PoinTeR-кўрсаткичи)нинг байтини қўшиб
тенглаштириш орқали у TU-12 (Tributary Unit-TU) даражали компонент
блокка ўзгаради;
VC-3; таркибида С-3 контейнер, РОН-тракт бошланиши бўлган VC-3-
юқори даражали виртуал контейнерга PTR кўрсаткичининг байтини қўшиб
тенглаштириш орқали у TU-3 даражали компонент блокка ўзгаради;
VC-4; таркибида С-4 контейнер, тракт бошланиши бўлган VC-4-юқори
даражали виртуал контейнерга PTR байтини қўшиб тенглаштириш орқали у
AU-4 даражали административ блок (Adminictrative Unit-AU)ка ўзгаради.
3, 7 ва 1га тенг мультиплексирлаш коэффициентлари
билан тегишли
равишда мультиплексирлаш орқали иккинчи TUG-2 ва TUG-3 учинчи
(юқори) даражали TUG компонент блоклар гуруҳи (Tributary Unit Group)
шаклланади.
VC-4 виртуал контейнернинг ѐки С-4 контейнер асосида, ѐки TUG-3
компонент блокларидан 3га тенг мультиплексирлаш коэффициенти билан
мультиплексирлаш орқали шаклланиши 11-расмдан кўриниб турибди. VC-4
виртуал контейнер AU-4 административ блокка ўзгаради, AU-4 эса
мультиплексирлаш ѐрдамида AUG административ блоклар гуруҳига
ўзгаради.
N
даражали
STM-Nнинг
синхрон
транспорт
модулини
шакллантиришни административ блоклар гуруҳини
STMнинг N даражасига
тенг мультиплексирлаш коэффициенти билан мультиплексирлаш орқали ва
унинг тузилишига RSОН регенерация секцияси бошланиши (Regeneration
Section Over Head) ва MSOH мультиплекс секцияси бошланишини (Multiplex
Section Over Head) қўшиб амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: