5. Нима учун рақамли линия трактида икки қутбли, қутблари навбатма-
навбат ўзгарувчи кодлар қўлланилмайди?
6. БЮЗК-3 ларнинг камчилиги нимада?
105
10-маъруза
ИКМ АСОСИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН РАҚАМЛИ УЗАТИШ
ТИЗИМИ ИЕРАРХИЯСИ. РАҚАМЛИ ОҚИМЛАРНИ
БИРЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Режа:
1. ИКМ асосида ташкил қилинган рақамли узатиш тизими иерархияси;
2. Рақамли оқимларни бирлаштириш усуллари
ИКМ асосида ташкил қилинган рақамли узатиш тизими
иерархияси
Телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган рақамли узатиш
тизимлари маълум иерархия асосида ташкил қилинади, у қуйидаги асосий
талабларни қаноатлантириши керак:
аналог, дискрет ва рақамли сигналларнинг барча турларини РУТнинг
каналлари ва тактлари орқали узатилишини;
сигналларга иерархиянинг турли босқичларида ишлов бериш ва уларни
узатиш тезлигининг тегишли карралилигини;
узатилаѐтган рақамли оқимларни энг оддий ҳолда бирлаштириш,
бўлакларга бўлиш, ажратиб олиш ва транзитлашнинг мумкинлигини;
РУТ нинг параметрларини мавжуд бўлган ва келажакда бўладиган
йўналтирувчи
тизимларнинг
тавсифларини
ҳисобга
олган
ҳолда
танланишини;
РУТ нинг аналог узатиш тизимлари ва турли коммутация тизимлари
билан ўзаро таъсирлашиши мумкинлигини.
Бир турдаги маълумотларнинг сигналлари узатилаѐтганда РУТ нинг
ўтказиб юбориш қобилятидан энг яхши ҳолда фойдаланиш кераклигини.РУТ
иерархиясининг шаклланиши компонентлар деб аталувчи паст тартибли
рақамли оқимларни ягона рақамга бирлашиши асосида амалга ошади, буни
гуруҳли ѐки агрегат рақам дейилади.
Рақамли сигнал гуруҳли-оқим шаклланаѐтганда рақамли оқимларнинг
қуйидаги усуллари: символ бўйича (10.1.а-расм) ва канал бўйича
(10.1.б -расм) бирлаштириш усуллари бўлиши мумкин. Иккала ҳолда тўртта
оқим бирлашади. Символ бўйича бирлашаѐтганда, бирлашаѐтган рақамли
оқимдаги рақамли сигналларнинг импульслари вақт давомида бўшаган
интервалларга бошқа оқимларнинг бирлашаѐтган импульслари жойлашиб
олиши мумкин бўладиган ҳолда қисқаради ва тақсимланади. Рақамли
оқимлар канал бўйича бирлашаѐтганда код гуруҳлари учун ажратилган вақт
интерваллари давомида улар сиқилади ва тақсимланади. Синхросигнал қабул
қилишнинг охирида рақамли оқимларнинг тўғри тақсимланиши учун
зарурдир.
106
10.1-расм. Рақамли оқимлар символ бўйича (а) ва канал бўйича (б)
бирлашаѐтган рақамли узатиш тизими циклининг тузилиши
107
Рақамли оқимлар цикллар бўйича ҳам бирлашиши мумкин, бу
бирлашиш канал бўйича бирлашишга ўхшайди, фақат бу ҳолда уларга вақт
давомида ишлов берилади (сиқилади) ва бир, сўнгра эса кейинги рақамли
оқим цикли тўлиқ узатилади. Символ бўйича бирлаштириш энг оддий ва кенг
суратда қўлланиладиган усул ҳисобланади.
Рақамли оқимларни бирлаштириш вақт давомида гуруҳ ҳосил қилувчи,
яъни мультиплексирловчи ускунада амалга оширилади, уни тузилиш
принципи 10.2-расмда ифодаланган.
10.2-расм. Вақт давомида гуруҳ ҳосил қилувчи-мультиплексирловчи
ускунани тузилиш принципи
Ускуна таркибига қуйидагилар киради: узатиш ва қабул қилиш
трактидаги РББ
УЗ
, РББ
ҚҚ
боғловчи рақамли блок; узатиш трактидаги
оқимларни БҚ бирлаштирувчи қурилма ва уларнинг қабул қилиш трактидаги
АҚ ажратувчи қурилма; ССУз, ССҚқ синхросигнални узаткич ва қабул
қилгич; рақамли линия сигналининг ТЧА тактли частотасини ажраткич;
узатувчи ва қабул қилувчи станциянинг ГУ генератор ускунаси.
РББ Уз нинг чиқишларидан чиқаѐтган сигналлар циклли
синхронизациялаш сигналлари билан бирга БҚ нинг киришига келиб тушади.
РББ Уз чиқишларидаги импульслар кетма-кетликлари ўртасидаги вақт
давомидаги силжиш ГУ дан чиқаѐтган бошқарувчи импульслар орқали
амалга оширилади. Қабул қилишдаги АҚ гуруҳли сигнал импульсларини
ўзига тегишли РББ Ққ бўйича, шунингдек, сигналларни ССҚқ га
тақсимлайди.
БҚ
СС уз
ГУ
РББ
1
уз
РББ
2
уз
РББ
3
уз
РББ
4
уз
АҚ
ТЧА
СС ққ
ГУ
РББ
1
ққ
РББ
2
ққ
РББ
3
ққ
РББ
4
ққ
108
Узатиш тизимининг анча паст тартибли генератор ускунаси ѐки
рақамли оқимларни бирлаштириш ва ажратиш ускунасидан мустақил
равишда ишлаши мумкин, ѐки синхронизациялаш умумий узатувчи
генератор орқали амалга оширилиши керак. Бунга қараб рақамли оқимларни
бирлаштириш асинхрон ѐки синхрон тарзда бўлиши мумкин.
Рақамли сигналлар синхрон тарзда бирлаштирилаѐтганда бу ахборотни
РББга ѐзиш тезлиги ѐки РББ дан санаш тезлиги ўзгармас ва каррали бўлади,
чунки унга бир хил ГУда ишлов берилади. Бунда ахборотни санаш унинг РББ
Уз га келиб тушишидан кейин содир бўлиши учун ѐзиш ва санаш
командалари ўртасида талаб қилинаѐтган вақт давомида силжиш ўрнатилган
бўлиши керак.
Рақамли оқимларни бирлаштириш қурилмасидаги ГУ ва паст тартибли
рақамли оқимларни шакллантириш қурилмасидаги ГУ мустақил равишда
ишлаѐтганда рақамли оқимлар асинхрон тарзда бириктирилаѐтган бўлса,
ѐзиш ва санаш тезликлари ўртасида бироз фарқ бўлиши мумкин. Бу
тезликларнинг мувофиқлашуви учун тегишли чора-тадбирлар кўриш зарур.
Ҳозирги пайтда РУТ иерархиясининг икки тури қабул қилинган:
плезиохрон рақамли иерархия (ПРИ) ѐки Plesiochronous Digital
Hierarchy (PDH);
синхрон рақамли иерархия (СРИ) ѐки Synchronous Digital Hierarсhy
(SDH).
РУТ ни ташкил қилишнинг иерархия принципи канал ҳосил қилувчи
ускунани бир хиллаштиришга, тегишли ускунани ишлаб чиқариш, тадбиқ
қилиш
ва
ундан
техник
жиҳатдан
фойдаланиш
жараѐнларини
соддалаштиришга
ва
умуман
телекоммуникация
тизимлари
ва
тармоқларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини кўтаришга имкон
беради. РУТ ташкил қилинаѐтганда бошланғич сигнал сифатида тезлиги 64
кбит/с га тенг асосий рақамли канал-АРК (ѐки DSO-Digital Signal of Level
O)нинг сигналидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |