109
11-маърузу
РАҚАМЛИ ОҚИМЛАРНИ ПЛЕЗИОХРОН РАҚАМЛИ ИЕРАРХИЯДА
БИРЛАШТИРИШ. PDH нинг КАМЧИЛИКЛАРИ
Режа:
1. Рақамли оқимларни плезиохрон рақамли иерархияда бирлаштириш;
2.
PDH нинг камчиликлари
Рақамли оқимларни плезиохрон рақамли иерархияда бирлаштириш
РУТларининг иерархия усулида тузилиши, канал ҳосил қилувчи
қурилмаларни такомиллаштириш, тайѐрлаш жараѐнини энгиллаштириш,
техникасидан фойдаланувчи қурилмаларни яратиш имконини беради.
Ҳозирги пайтда РУТларнинг икки иерархия тури кенг тарқалган:
Европа ва
Шимолий Америка. Европа иерархияси ИКМ-30 туридаги бирламчи рақамли
узатиш тизимларига асосланган. Бунда аналог-рақамли қурилма ҳар
бирининг ўтказувчанлик қобилияти 64 кбит/с га тенг бўлган 30 та канални
шакллантиради. Гурухли сигнални узатиш тезлиги 2048 кбит/с га тенг. Анча
юқори бўлган сатхдаги РУТларнинг гурухли сигналларини шакллантиришда,
рақамли оқимларни вақтли бирлаштириш усули қўлланилади.
Бундай оқимлар паст сатхли РУТларнинг қурилмаларида шаклланади.
11.1-расмдан кўриниб турибдики, иерархиянинг барча поғоналари учун
бирлаштириш коэффициенти 4 га тенг. Худди шунга ўхшаган ҳолда
шимолий Америка иерархияси ҳам
тузилади, фақат унда бирламчи РУТ
сифатида ИКМ-24 қўлланилади ва иерархиянинг турли поғонаси учун
бирлаштириш коэффициенти ҳар хил. Юқоридаги икки иерархия, плезиахрон
рақамли иерархия номини олган. Бундай иерархияда рақамли оқимларни
бирлаштириш асинхрон усулда амалга ошади, яъни рақамли оқимларни
тезлиги бир-бирисидан озгина бўлсада, фарқ қилади.
Бундай холатда оқимларни бирлаштириш
учун тезликларни созлаш
амалга оширилади. Охирги йилларда синхрон рақамли иерархияга тегишли
юқори кўрсаткичига эга бўлган тизимлар кенг тарқалмоқда. Бу плезиахрон
рақамли иерархиянинг камчиликлари билан боғлиқ. Чунки тармоқ
ривожлана
борган сари тармоқни назорат қилиш ва бошқариш муаммолари юзага келди
ва ушбу рақамли узатиш тизимларини такомиллаштириш эҳтиѐжи туғилди.
110
11.1-расм РУТ иерархиясининг турлари
Плезиохрон рақамли иерархия 80-йилларнинг бошида таркиб топган
тезликларнинг уч стандартини ўз ичига олади. Шимолий Америка стандарти
деб аталувчи биринчи стандартда (АҚШ ва Канадада қабул қилинган) БРО
бирламчи рақамли оқим (ѐки DS1-Digital Signal of Level 1) тезлиги 24 DSO
(АРК) нинг тезлигига мос бўлган 1544 кбит/с га тенг қилиб танланган.
Японияда қабул қилинган иккинчи стандартда бирламчи рақамли оқимнинг
Шимолий
Америка стандарти, яъни DS1 даги тезликдан фойдаланилган.
Европа ва Жанубий Америкада қабул қилинган учинчи стандартда БРО
бирламчи рақамли оқим тезлиги 2048 кбит/с га тенг қилиб танланган.
Бундай тезлик 32 АРК нинг тезлигига тўғри келади. Амалда 30 АРК плюс
узатиш тезлиги 64 кбит/с га тенг бўлган
иккита синхронизациялаш ва
бошқариш каналидан фойдаланилади.
564992
кбит/с
139264
кбит/с
ИК
М
-7680
34568
кбит/с
бит/с
ИК
М
-30
ИК
М
-120
ИК
М
-480
ИК
М
-1920
2048
кбит/с
8448
кбит/с
1
30
а)
44736
кбит/с
ИК
М
-24
ИК
М
-96
ИК
М
-672
ИК
М
-4032
1544
кбит/с
6312
кбит/с
1
24
274176
кбит/с
б)
бирламчи
РУТ
иккиламчи
РУТ
учламчи
РУТ
туртламчи
РУТ
бешламчи
РУТ