113
PDH тизимларининг камчиликларини
Энди PDH тизимларининг камчиликларини кўриб чиқамиз:
- плезиохрон рақамли иерархия тизимларининг узатиш тезликлари 2048,
8448, 34368, 139264 кбит/сга тенг;
- биринчи ва бошқа сатҳдаги рақамли оқимларни бирлаштиришда
тезликларни созлаш учун қўшимча битлар қўлланилади.
Бундай
мултиплексорлаш кўп каналли юқори тезликли сигналларни ҳосил
қилишни қийинлаштиради;
-
PDH тизимларида юқори тезликли рақамли оқимдан паст тезликли
рақамли оқимни тўғридан-тўғри ажратиб олиш имкони йўқ. Бунинг учун
линия сигналини бир неча бор ўзгартириш керак.
Буларни амалга
ошириш учун бир қанча мултиплексорлар тўплами керак бўлади. Бу эса,
ўз навбатда, тизимни експлуатация қилишни, ҳизмат кўрсатишини
қийинлаштиради ва узатиладиган ахборот сифатига таъсир кўрсатади.
- Масалан 140 Мбит/с тезликдаги рақамли оқимдан 2 Мбит/с тезликдаги
рақамли оқимни ажратиш жараѐнини кўриб чиқайлик (8.2-расм). Бунинг
учун 140 Мбит/с тезликли рақамли оқим MUX-140 мултиплексори
орқали, 34 Мбит/с тезликли рақамли оқимларга ажратилади. Сўнгра бу
сигнал MUX-34 орқали 8 Мбит/сек тезликли рақамли оқимларга
ажратилади. Ниҳоят MUX-8, орқали 2 Мбит/с тезликли рақамли оқимга
ажратиб олиш мумкин. Агар 2 Мбит/с тезликли рақамли оқимни юқори
тезликдаги рақамли оқимга бирлаштирмоқчи бўлсак, яна бир неча марта
худди шу жараѐнни тескарисини амалга ошириш лозим. Бу эса, ўз
навбатида ускунавий қийинчиликларни,
синхронизация муаммоларини
юзага келтиради ва хатоликларни келиб чиқишига сабаб бўлади;
- рақамли коммутация учун керакли бўлган синхронизация биринчи
сатхдаги
сигналлардагина бажарилади, юқори сатхдаги рақамли
сигналлар синхрон емас;
- PDH тизимлари турли типдаги кабеллар, асосан мис ўтказгичли
кабелларни қўллаш учун мўлжалланган.
Линия трактидаги узатиш
тезлиги ва кодлар, кабелнинг ишлаш шартини белгилайди. Бу
параметрлар стандартлашмаган ва турли ишлаб чиқарувчиларда
турличадир;
- тизимда кўпгина ўзгартиришлар (блокларни ўзгартиришлар ѐки ѐқиб
улашлар) қўл ѐрдамида
амалга оширилади;
- бошқарув ва назорат қилиш қийин, бунинг учун қўшимча бошқарув
тармоғи ва тизимни ташкил қилиш керак;
- PDHнинг яна бир асосий камчилиги, тармоқни автоматик назорат қилиш
ва бошқарувнинг деярли йўқлиги. Буларсиз юқори сифатли хизмат
кўрсатувчи ишончли тармоқни ташкил қилиш мумкин емас. PDHда унча
катта бўлмаган ҳажмда
бундай воситалар мавжуд, лекин улар
стандартлашмаган. Шу сабабли хар хил ишлаб чиқарувчилар томонидан
114
яратилган назорат ва бошқарув тизимлари бир-бири билан чиқиша
олмайди.
11.3-расм. PDH асосидаги схемада 140 Мбит/с тезликли рақамли оқимдан 2
Мбит/с тезликли рақамли оқимни ажратиш
усули
Do'stlaringiz bilan baham: