1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

 
Араб халифалиги давлат бошқаруви 
VIII аср ўрталарига келиб Мовароуннаҳр ҳудудида сиёсий бошқарув 
араб халифалиги сиёсий тизимига мослаштирилган эди. Вилоятлардаги 
ҳокимлар ва бошқа ҳукмдорларнинг қўли остидаги маъмурий-идора усули ўз 
шаклини саклаб қолган бўлишига қарамай, хокимларнинг халифа ноибига 
итоат этишлари шарт эди. Маҳаллий давлат бошлиқларининг кўпчилиги ўз 
ҳуқуқлари ва имтиёзларини сақлаб қолиш мақсадида ислом динини қабул 
қилган эдилар. Ислом динини қабул қилмаган зодагонлар ўз мол-
мулкларидан маҳрум этилар ёки катта миқдордаги товон тулар эдилар. 
Араблар иқтисодий ҳаётни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида 
босиб олинган ҳудудларда сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий 
қилдилар. Булар асосан қуйидагилар эди: 
1. Қавонин ёки мукатиъа - майда вилоятлар ва туманлардан хазинага 
тушиб турган йиғин. 
2. Мақосима –ҳосилнинг маълум улуши миқдорида тўланган. Унинг 
ҳажми суғоришга боғлиқҳолда белгиланган. 
3. Мисоха - ер ҳажмига қараб миқдори белгиланадиган солиқ бўлиб, 
унда экин экилиши ёки экилмаслигига эътибор берилмаган. 


Бу солиқ тизимига ер солиғи - хирож (ҳосилнинг ўндан бир ёки ўндан 
икки кисми миқдорида), чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот 
(қирқдан бир миқдорда) ҳамда исломни қабул қилмаган шахслардан 
олинадиган - жизья солиғи ҳам қўшилган. 
Замонавий илмий адабиётларда таъкидланишича, арабларнинг Ўрта 
Осиёни босиб олинган ҳудудларини бошқариш маркази Марв шаҳри бўлиб,
бу ердан туриб халифанинг ноиби Мовароуннаҳр ҳамда Хуросонни идора 
қилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, VIII асрнинг ўрталари ва охирларига 
келиб Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида сиёсий бошқарув араб 
халифалиги сиёсий тизимига мослаштириб бўлинган эди. Бу даврда 
Мовароуннаҳрда Суғд, Шош, Фарғона, Хоразм, Уструшона, Тохаристон 
қабилардаги маҳаллий ҳокимлар зиммасига аҳолидан белгиланган 
солиқларни йиғиш, маъмурий бошқарувни амалга ошириш асосида ислом 
дини ғояларини аҳоли ўртасида ёйиш асосий вазифа қилиб белгиланган эди. 
Маҳаллий ҳокимлар фаолияти халифа томонидан тайинланадиган махсус 
амирлар томонидан катта назорат остига олинган бўлиб, бундан ташқари 
улар халифанинг Хуросондаги ноибига итоат этиши шарт бўлган. 
Араблар истилосидан кейин Мовароуннаҳрда мусулмон қонунчилик 
тизими ҳам жорий этилди. Ислом ҳуқуқшунослигининг асосини ташкил 
этувчи шариат муқаддас китоб - Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга ҳамда 
фикҳшунос олимларнинг турли саволларга жавоблари ва қарорларига таянар 
эди. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, Ислом динининг кўп жиҳатдан 
афзаллиги, аҳлоқ ва интизом нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти 
араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан унинг тез орада қабул 
этилишига сабаб бўлади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish