1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Қорахонийлар давлати 
Қорахонийлар давлати Еттисув ҳудудидаги Қарлуқ (756-940) давлати 
ўрнида ташкил топди. Унинг асосчиси Сотуқ Буғрохон (915-955) 
ҳисобланади. У 942 йили Боласоғун ҳокимини мағлуб этиб, ўрнига ўзини 
хоқон деб атади. Қорахонийлар давлатига икки қабила-Яғмо ва Чигил 
қабилалари бирлашдилар. Сомонийлар лашкарбошиси Абул Иброҳим 
Исмоилнинг (Мунтасир) Бухорони озод этиш йўлидаги уринишлари 1005 
йилда муваффақиятсизликка учради. Сомонийларнинг Ғазнадаги ноиби 
Сабуктегин 997 йилда вафот этди. Ўрнига унинг ўғли Маҳмуд Ғазна ҳокими 
бўлди. Сомонийлар амири Мансур ибн Нуҳ (997-999) унинг таъсирида эди.
1001 йилда, Султон Маҳмуд Қорахонийлар хони Наср билан шартнома 
тузиб, Амударёни икки ўртадаги чегара қилиб белгилади. Сомонийлар 
давлати ўрнида икки улкан давлат ташкил топди: биринчиси-Қошғардан 
Амударёгача чўзилган Шарқий Туркистоннинг бир қисмида, Еттисув, Шош, 


Фарғонанинг қадимги ҳудудларини ўз ичига олган Қорахонийлар давлати; 
иккинчиси–Шимолий Ҳиндистон сарҳадларидан Каспий денгизининг 
жанубий қирғоқларигача чўзилган ҳамда ҳозирги Афғонистон ва Шимоли 
шарқий Эронни ўз ичига олган Ғазнавийлар давлати эди.
Қорахонийларда Қошғар ва Боласоғун пойтахт саналиб, улуғ хон шу 
шаҳарлардан бирида қароргоҳда ўтирган. Улуғ ҳоқон ёки улуғ хон ул-ҳоқон 
деган номда юритилган. Араб манбаларида мазкур унвон султон ул-салотин, 
форс тарих асарларидагишаҳаншоҳга мувофиқ келади. Айнан юқоридаги 
олий унвон қорахонийлар даври китобларида тамғочхон деб ҳам ютирилган. 
Қорахонийларга қарашли ерлар тамғочхон томонидан унинг ўғиллари, 
қариндошлари ўртасида тақсимланган эди. Шу боис ер-мулк масаласида ота-
ўғил, амаки, жиянлар ҳамда ака-ука-ю амакиваччалар ўртасида доимий 
низолар юз бериб, у сиёсий аҳволга салбий таъсир кўрсатиб турган. 
Еттисувдан туриб Мовароуннаҳрни бошқариш қийин бўлган. 
Қорахонийлар даврида Самарқанд эликхони анча кучайиб кетган эди. 
Саройда сомонийлар давлатида бўлганидек вазир, соҳиббарид, муставфий, 
ҳожиб, райис-муҳтасиб каби амалдорлар бўлган. Қорахонийлар давлатида 
имом, саййид, шайх, садрлар мавқеи кучли эди. 
Қорахонийлар давлати бошлиғи лавозими, хоқоннинг тахти меросий 
саналган. Маъмурий идоралар иккига бўлинган: даргоҳ ва девонга. 
Хоқоннинг улуғ ҳожиби хоқон билан фуқаро ўртасида воситачилик қилган. 
Хоқон саройида қуйидаги амалдорлар бўлган: оғичи-шойи кийимлар 
хазиначиси; бирук-меҳмонларни қабул қилиш бўйича мутасадди; ошчи-
хоқон ошхонаси бошлиғи (боғарчи); битикчи-мунший; котиб-мирза; қушчи-
ҳоқон овининг ташкилотчиси. 
Хоқоннинг ҳарбий қўшинлари черик дейилган, унга субоши, ёки 
сипоҳсолор қўмондонлик қилган. Кичик зобит човуш, сипоҳийлар тўдаси 
қўмондони хайлбоши дейилган. Қўшин ўнлик, юзлик, мингликларга 
бўлинган. Қорахонийлар хоқони қўши (ҳарбий лагер) хонтўй дейилган. 
Хоқон қўшида доим 9 та сариқ байроқ хилпираб турган. Ҳоқонликда элчини 
ялавоч ёки ялафар деб аталган.
Хоқонлик ҳудудлари эл, вилоятларга бўлинган ва оддий халқ будун 
дейилган. Солиқ тўловчи фуқаро райийят деб аталган. Қабила бошлиқлари 
бек дейилган, савдогарлар сарт деб аталган. Қорахонийлар давлатида 
ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқувчилик, шишасозлик, темирчилик, 
заргарлик), шунингдек зироат ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи 
соҳалар тараққий этган. Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, олтин, мис, темир 
қазиб олинган. Шаҳарсозлик иншоотлари пишиқ ғиштдан бунёд этилган. 
Хонликда ер эгалигининг иқтаъ шакли кенг тарқалган. Хоқон, вақф, жамоа 
мулклари қорахонийлар тасарруфидаги асосий ер-мулклар ҳисобланган. 
Иқтаъ эгаси ўз мулкида ишлаётган зироаткорлардан белгиланган 
миқдорда қонун билан қайд этилган солиқдан бошқа ортиқча маҳсулот ёки 
ҳақ олишга ҳуқуқи бўлмаган. Мажбурий равишда бирор-бир маҳсулот тортиб 
олинса, бундай вазиятда иқтаънинг маълум миқдори қирқиб олинган, ёки 
умуман тортиб олинган. 



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish