1-мавзу. Кириш. Ўзбекистон тарихи фани предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари, манбалари ва аҳамияти



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/31
Sana22.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#111639
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-маъруза 28520284264998e14bf59466b882a0e6

Меъморчилик ва санъат 
IХ-ХII 
асрларда ўлкада марказлашган йирик давлатларнинг 
шаклланиши ва уларнинг ривожи, давлатчиликнинг мустаҳкамланиши, 
маънавий ҳаёт, илм-фаннинг ривожланишигагина эмас, балки моддий 
маданиятнинг ҳам ривожланишига асос бўлди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, 
Термиз, Узган ва Марв каби шаҳарларда саройлар, масжид, мадрасалар, 
миноралар, мақбаралар, тим ва карвонсаройлар кўплаб қурила бошлади.
IХ-Х аср меъморчилиги услубларини сақланиб қолганлигини кўплаб 
масжидлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Ёзма манбаларда қайд 
қилинишича, сомонийлар давридаги кўпгина масжидлар ўз вақтида 


арабларгача бўлган ибодатхоналарнинг масжидга мослаштириш асосида 
қурилган. Улар бир хонали бўлиб, масжиднинг томлари устунга таяниб 
турган. Масжидларнинг томи одатда гумбаз шаклида бўлган. Масжидларда, 
айниқса, меҳроблари шаклли, ёзувли қилиб қирқилган ғиштлар, ўйма ганчлар 
ва ҳатто тилла сувлар билан безатилган. Бу даврга оид масжидлар тўғрисида 
сўз юритилганда, Бухородаги Мағоки Атторон, Пойканд масжиди, 
Термиздаги Чорустун, Шаҳристондаги Чилдухтарон масжидларини қайд 
қилиш мумкин. Бу ёдгорликлар Ўрта Осиёда диний меъморчиликнинг 
ривожланиш йўлларини кузатиш имкониятини берди. 
Саройларнинг гўзаллигини Термиз шаҳридаги сарой мисолида кўриш 
мумкин. Бу сарой тўлиқ очиб ўрганилган. Сарой шаҳар мудофаа 
деворларидан ташқарида, боғлар орасида жойлашган ва 10 гектарга яқин 
майдонни ишғол этган. Сарой мудофаа деворлари билан ўралган. Сарой 
ўзининг маҳобатлилиги, серҳашамлиги ва бағоят гўзал, нафис безаклари 
билан одамни ўзига жалб қилади. 
Сомонийлар даврига оид шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг уйлари 
тўғрисида ҳозир археология анча маълумотларга эга. Бу борада қадимий 
Самарқанд-Афросиёб, Хорашкент-Канка, Бинкент, Термиз, Марв, Деҳистон 
каби ўнлаб ёдгорликларда олиб борилган изланишларнинг натижаси 
диққатга моликдир. Афросиёбда бу даврга оид катта бир маҳалла очиб 
ўрганилган. 
Сомонийлар давридаёқ йирик шаҳарлар бўлган Самарқанд, Бухоро, 
Термиз, Марв, Қорахонийлар даврида янада кенгайди. Бу шаҳарлар энди уч 
қисмли-арк, шаҳристон, работдан иборат эди. Уларда янгидан-янги 
ҳашаматли иморатлар пайдо бўлиб, бу иморатлар ўз тузилиши ва нақшлари 
билан ажралиб турарди. 
Қорахоний ҳукмдори Шамс-ул-Мулк Бухоро яқинида сарой барпо этди 
ва бундан ташқари Ҳазара қишлоғи яқинида Дингарон масжидини ва унинг 
ёнида Барат-и-Малик номи билан машҳур бўлган карвонсарой қурдиради. 
Бухоро шаҳрида 1127 йилда Қорахоний Арслонхон томонидан машҳур 
иморат-Минорайи Калон барпо этилди. Вобкентда ХII асрнинг охирида 
Бухоро садри Абдулазиз II томонидан қурилган минорани, Жарқўрғонда 
(Сурхондарё вилояти) Қорахонийлар томонидан 1108-1109 йилларда барпо 
этган минорани, шунингдек Бухородаги Номозгоҳни ва Атторий масжидини 
алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. 
Қорахонийлар даврида Самарқанд шаҳрида ҳам кўплаб бинолар барпо 
этилди. Афросиёбдаги археологик қазилмалар шундан далолат бериб 
турибди. Лекин мўғуллар истилосидан сўнг бу бинолар вайронага айланди.
Термиз шаҳри ХI-ХII асрларда анча ривожланди, янги мустаҳкам 
мудофаа девори қурилди, бу ерда барпо этилган Термиз ҳукмдорлари саройи 
айниқса машҳурдир. Бу саройни қазиб очган археологлар турли идишлар 
билан бирга афсонавий ҳайвонлар тасвирини ҳам топишди. ХI-ХII аср 
бошларида Хоразмда ҳам кўпгина бинолар қад кўтарди, жумладан, 
Урганчдаги Фахриддин Розий ва Шайх Шариф мақбарасини, кўплаб карвон 
саройларни, Буронқалъа, Найифқалъа ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.


Бу меъморчиликдан ташқари бир неча сув иншоотларини қуриш ва 
унда йўнилган тош, пишиқ ғишт, сувга чидамли қурилиш қоришмаларидан-
бандлар, новлар, кўприклар, сардобалар ва коризлар қурилган. Бу иншоотлар 
мамлакатда фан ва ишлаб чиқаришни ғоятда ривожланганлигидан далолат 
беради. 1,5 млн. м.куб сувни тўплаш имкониятига эга бўлган Хонбанди 
номли сув омборининг қурилиши фикримизнинг далили бўлиб хизмат 
қилади. Манбалардан маълум бўлишича, бундай сув иншоотларини қуриш 
учун сувнинг вертикал ва горизонтал босим кучларини ҳисоблаб чиқиш ва 
тоғда қурилганлиги учун тез-тез ернинг қимирлаб туриш кучларини ҳам 
математик йўллар билан ҳисоблаб чиқиш лозим бўлган ва бу иш 
муваффақиятли амалга оширилган. 
Бу давр меъморчилиги билан бир қаторда унга боғлиқ бўлган 
наққошлик ва тасвирий санъат ҳам жадал суръатлар билан ривожланди. 
Иморатларни ўймакор устунлар ва тўсинлар, деворларни эса бўёқли, ганчкор 
нақшлар билан безаш кенг расм бўла бошлади. Секин-аста наққошлик 
санъатида ҳам илгаригидек, одамлар ва ҳайвонларни тасвирлангандан кўра 
мураккаб геометрик ва гулли нақшларга ўтила бошланди. 
Наққошлик санъати қадимги Термизда жуда ривожланган эди. Бу 
борада Ҳаким Термизий мақбараси давридан сақланиб қолган ўйма нақш 
парча айниқса қимматлидир. Унда Самарқанд усулини эслатувчи себарча 
шаклидаги ўзига хос услублар мавжуддир. Бу даврда хаттотлик санъати 
китобларни кўчиришдагина эмас, балки биноларни безашда ҳам кенг 
қўлланила бошланди. 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish