«Мактабгача таълим методикаси ва назарияси» журнали бош муҳаррири «Vunderkind uz» журнали бош муҳаррири



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/79
Sana22.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#111089
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79
Bog'liq
тарбиячилар китоби 2019(3)

Қопда нима бор? 
Мақсад: болаларда чамалаш, солиштириш, таҳлил қилиш 
қобилиятини шакллантириш. 
Ўйин шартига кўра, ҳар бир бола тарбиячи ёнига келади. 
Тарбиячи кичкина қопчага солинган нарсанинг белгиларини 
айтади. Тарбияланувчи эса шу белгиларга қараб қопчанинг 
ичида нима борлигини айтиб бериши керак. Масалан, қизил 
рангда, юмшоқ нарса, одатда, унга бодринг қўшиб салат 
тайёрланади. 
Машинани юргизамиз 
Мақсад: тарбияланувчиларни Р ҳарфини тўғри айтишга 
ўргатиш. 
Логопед стол устига ўйинчоқ машиналар қўяди ва улар 
юрадиган йўлнинг суратини чизиб беради. Болаларга эса битта 
машина жуда ҳам чарчаганлиги ва юришга қийналганлиги учун 
«р-р-р-р-р» деб унинг юришига ёрдам бериш кераклигини 
айтади. Болакай «р-р-р-р-р» дейиш билан бирга, ўша машинани 
қоғозда чизилган йўналиш бўйлаб ҳаракатлантириши керак. 
«Л» ва «Р» гуруҳи 
Мақсад: болаларни қайси жойда Л ва қайси жойда Р ҳарфини 
ишлатиш зарурлигига ўргатиш. 
Гуруҳ болалари иккига бўлинади ва ҳар иккала гуруҳ 
аъзолари бири Л ҳарфи иштирок этган, иккинчиси эса Р ҳарфи 
қатнашган сўз айтиши керак. Ким сўз айтишда тўхтаб қолса, 
ютқазган ҳисобланади ва ўйинни кейинги гуруҳдаги иштирокчи 
давом эттиради. 


120 
Билимдон болалар 
Мақсад: болаларни товушларни тўғри айтишга ва 
ҳозиржавобликка ўргатиш. 
Болаларга 
олдиндан 
тайёрлаб 
қўйилган 
суратлар 
кўрсатйлади. Иштирокчи суратни олади ва унда кўрсатилган 
нарсанинг номини айтади. Ҳар бир сўратда албатта Р, J1 ҳарфи 
ишлатилган 
нарсалар 
тасвирланган 
бўлади. 
Масалан, 
қулупнай, стул, футбол, олма, байроқ, жўхори, помидор, 
светофор, ракета, арра, карам, малина, бола, қурувчи, дурадгор, 
шакар. 
Ўйла ва топ 
Мақсад: тарбияланувчиларни фикрлашга ўргатиш, уларнинг 
нутқини ривожлантириш. 
Ушбу ўйинда болага нима сакрайди, нима югуради, нима 
маърайди каби саволлар берилади ва жавоб олинади. 
Бешгача сана 
Мақсад: болаларга сонларни қизиқарли усулларда ўргатиш. 
Болаларга бирор сабзавотнинг номи айтилади. Уларга ушбў 
маҳсулотни бештагача санаш таклиф этилади. Битта бодринг, 
иккита бодринг, учта бодринг, тўртта бодринг, бешта бодринг 
каби. 
Хатолик борми? 
Мақсад: Болаларни мантиқий фикрлашга ўргатиш, уларни 
таҳлил қилиб қобилиятини ривожлантириш. 
Тарбиячи болалардан хатоларни тўғрилашини сўрайди. 
Бунда қуйидагича гаплар келтирилиши мумкин. Олмазорда нок 
пишди. Онам картошкали мураббо тайёрлади. Апельсин ва 
мандарин сабзавот 


121 
ҳисобланади. Картошка қишда экилади. Кучук қаттиқ 
миёвлайди. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish