Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


КЕЙСЛАР  Кейс 1. Корпоратив



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/163
Sana22.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#110196
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   163
Bog'liq
3286-Текст статьи-8558-1-10-20201013

КЕЙСЛАР 
Кейс 1. Корпоратив
 
миссия
 
трансакциия харажатларини 
пасайтириш усули сифатида
 
. 
Ходимлар сони 30-50 нафар кишигача ошган вақтда, кўрсатмали 
бошқарув боши берк кўчага кириб қолади. Раҳбар ўз буруқлари 
бажарилишининг одатдаги аниқлиги ва уйғунлиги йўқолиб бораётганлигини 
ҳис қилган ҳолда қўл остидагиларнинг ҳаракатлари устидан назоратни 
кучайтиришга интилади. Қатъий талабларнинг расмий доираларига сиқиб 
қўйилган ходимлар қаршилик кўрсата бошлайди. Инсонлар уларни қилишга 
мажбур этган нарсаларга қараганда ўз истакларига мос келадиган нарсаларни 
яхши қилишади. Қадриятлар тизимини билиш корхонада юз бераётган барча 
туб жараёнларни тушуниш имконини беради. 
Амалиёт. 
Тошкентдаги 
савдо 
компанияси 
раҳбарияти
саноат асбаб-ускуналари товарининг бир турини ишлаб чиқарувчи завод 
билан бирлашишга қарор қилди. Иккала корхонанинг ҳам директорлари ва 
ходимлари иш жараёнида узвий алоқада бўлишди, иккала корхонанинг ҳам 
ягона компания доирасидаги қўшма фаолият ҳақидаги тасаввурлари 
шунчалик ҳар хил бўлиб чиқдики, ҳатто бирлашишнинг мақсадга 
мувофиқлигини шубҳа остига қўйди. 
Ана шундай бирлашиш самарасиз бўлиб чиққан ҳолатларга кўплаб 
мисоллар келтириш мумкин. Муваффақиятсиз чиққан интеграциянинг 
асосий сабаби сифатида кўпинча иштирокчи корхоналарнинг корпоратив 
маданиятларидаги фарқлар тилга олинади. Қадриятлар ходимларнинг хатти-
ҳаракатини белгилаб беради, шунинг учун агар қадриятлар мос келмаса, у 
ҳолда ҳар бир корхона ходимларининг фаолияти турли йўналишларга эга 
бўлади. Натижада корхоналар келиша олишмайди, самарали ўзаро 
ҳамкорликка ҳам эришилмайди. Улар дастлаб бирлашиб, сўнгра эса тарқалиб 
вақтни ва пулни бой беришади ёки ўзаро фойдани қўлдан чиқарган ҳолда 


97
шунчаки бирлаша олишмайди. Ҳаракатларнинг бирлигига эришиш учун 
умумий қадриятларни шакллантириш зарур. 
Тадбиркорлар шартномаларни ҳамкорлик, етказиб бериш, тўловлар 
шартларини муҳокама қилган ҳолда тузишади, қадриятларни биргаликда 
яратиш ҳақида музокараларни юритиш кўникмалари эса ҳали мавжуд эмас. 
Кўпчилик учун музокаралар предмети тушунарсиз ва унинг аҳамияти ҳам 
номаълум. 
Ушбу 
сабаблар 
туфайли 
мамлакатимизда 
мустақил 
корхоналарнинг муваффақиятли бирлашганлигига жуда кўплаб мисолларни 
келтириш мумкин. Қўшилиш асосан харид қилиш йўли билан юз беради. 
Қадриятлар умумий тизимини шакллантириш учун бирлашган 
компанияни ривожлантиришнинг биргаликдаги йўллари, кутилаётган 
натижалар, миссиянинг ижроси ҳақидаги тасаввурлар аниқланиши керак. 
Савдо компанияси билан бўлган ҳолатда бирлашган компанияни ташкил 
этиш учун ресурс – бизнес-мафкура талаб қилинди. Жамоа эса буни махсус 
тренингда шакллантиришга киришди. Янги, ягона корхонанинг миссияси 
ишлаб чиқилди. Корхонани ташкил этишнинг асосида ётувчи тамойиллар 
аниқланди. Шу жумладан компания амал қиладиган қадриятлар ҳам ишлаб 
чиқилди, — компания ишида иштирок этувчи ёки унинг фаолиятига жиддий 
таъсир кўрсатувчи гуруҳларнинг эҳтиёжларини қондириш. Ана шундай 
гуруҳлар жумласига қуйидагилар киради: мижозлар, мулкдорлар, ходимлар, 
менежмент, етказиб берувчилар, шериклар. Ушбу гуруҳлар билан компания 
ўртасидаги ўзаро муносабатлар тамойиллари белгиланди. Янги шароитда 
ишлаш учун қанақа ходимлар талаб этилиши, уларни нимага ва қандай 
ўқитиш лозимлиги маълум бўлди. Келгусидаги мотивация тизимининг 
шаклу-шамойили пайдо бўлди. 
Бундан кейин бутун жамоа ҳаракатларининг хусусиятини белгилаб 
берувчи қадриятлар тизимининг шаклланиши қилинган ишларнинг якуни 
бўлди. Иккала корхонанинг ҳам ходимлари самарали ўзаро ҳамкорлик қилган 
ҳолда ва белгиланган йўл бўйича бир йўналишда ҳаракатланиб, саъй-
ҳаракатларни умумий мақсадга эришиш йўлида бирлаштиради. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish