Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/163
Sana22.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#110196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163
Bog'liq
3286-Текст статьи-8558-1-10-20201013

 
 
 
 
 
 
 
 


4
МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ 
 
Ўқув-услубий мажмуа – Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 
бакалавриат таълим йўналишининг Ўқув режаларида акс этган фанлар 
бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини 
тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир. 
Мажмуанинг асосий мақсади – фаннинг ўқитувчиси фанни ҳар 
томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва амалий тарзда ўқитиш учун 
ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.
Ушбу Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
бакалавриат босқичининг “Иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)” таълим 
йўналиши учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан қуйидаги таркибий 
тузилишга эга: 

фаннинг меъёрий-услубий таъминоти,

фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти,

фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари,

талабаларнинг билимини баҳолаш услубиёти, 

қўшимча электрон таълим ресурсларини ўз ичига олган. 
 
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик. 
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, 
умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали 
фойдаланиш маҳсулидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май қарорида 
олий ўқув юртлари “жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи 
университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида 
кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар 
барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини 
ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган, 
умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишни, 
бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик 
технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари 
ва дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида уларни 
амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини 
ошириш учун ... етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни 
назарда тутсин”
1
деб алоҳида таъкидланган. 
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 
таълим ва тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс манбаини ишлаб 
чиқишда Данкин Университети, Массачусетс Технология институти ва Нью-
Йорк Давлат Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори. “Халқ сўзи” газетаси, 
2016 йил 27 май, №103 (6538). Б. 1 


5
Университети ва Лондон Метрополитен Университети (Буюк Британия), 
Бремерхафен Университети (Германия), Васеда Университети (Япония), 
Кемёнг Университети (Корея Республикаси), Шанхай Университети (ХХР) 
ва бошқа етакчи хорижий университетлар бой ижобий тажрибасидан 
самарали фойдаланилди.

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish