4
МАЖМУАНИНГ ҚИСҚАЧА АННОТАЦИЯСИ
Ўқув-услубий мажмуа – Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида
бакалавриат таълим йўналишининг Ўқув режаларида акс этган фанлар
бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини
тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир.
Мажмуанинг асосий мақсади – фаннинг ўқитувчиси фанни ҳар
томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва амалий тарзда ўқитиш учун
ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.
Ушбу Ўқув-услубий мажмуа Тошкент давлат иқтисодиёт университети
бакалавриат босқичининг “Иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)”
таълим
йўналиши учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан қуйидаги таркибий
тузилишга эга:
фаннинг меъёрий-услубий таъминоти,
фаннинг мазмуни ва ахборот-ресурс таъминоти,
фанни ўқитишнинг интерактив технологиялари,
талабаларнинг билимини баҳолаш услубиёти,
қўшимча электрон таълим ресурсларини ўз ичига олган.
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик.
Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш,
умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали
фойдаланиш маҳсулидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май қарорида
олий ўқув юртлари “жаҳоннинг ривожланган
мамлакатларидаги етакчи
университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида
кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар
барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини
ниҳоясига
етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган,
умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан
батамом воз кечишни,
бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик
технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари
ва
дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида
уларни
амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини
ошириш учун ... етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни
назарда тутсин”
1
деб алоҳида таъкидланган.
Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида
таълим ва тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс
манбаини ишлаб
чиқишда Данкин Университети, Массачусетс Технология институти ва Нью-
Йорк Давлат Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон
Республикаси олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори. “Халқ сўзи” газетаси,
2016 йил 27 май, №103 (6538). Б. 1
5
Университети ва Лондон Метрополитен Университети (Буюк Британия),
Бремерхафен Университети (Германия), Васеда Университети (Япония),
Кемёнг Университети (Корея Республикаси), Шанхай Университети (ХХР)
ва бошқа етакчи хорижий университетлар
бой ижобий тажрибасидан
самарали фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: