63
3.3- жадвал
Конструкцияларда дарзларнинг классификацияланиши [4]
Дарзларнинг турлари
Киришиш
натижасида пайдо
бўлувчи
Ҳарорат таъсирида
Чўкиш
натижасида
Деформация натижасида
1
2
3
4
Сабаблари
Майда
тўлдирувчили бетон
қоришмаси
(600-700кг/м3 дан
ортиқ)
Ҳароратнинг таъсири:
тайѐрлаш жараѐнида
қисқа муддатли
иссиқлик таъсири,
пайвандлаш-монтаж
ишларида,
ҳароратнинг мавсумий
тебранишидан, юқори
технологик ҳароратлар
ва ҳ.к.
Таянч ва
пастда
жойлашган
конструкция-
ларнинг
деформация-
ланишидан
Материал
мустаҳкамлигининг
камлиги, транспорт, сақлаш
ва монтаждаги юкланишлар.
Нотўғри арматуралаш,
фазовий бикирликнинг
етишмаслиги,
эксплуатацион
юкларнинг
ортиб кетиши. Кесимда
коррозия маҳсулининг ва
динамик юкларнинг ортиши
Тавсифи
Турғун,
ривожланувчи
Кесим бўйлаб,
бир томонлама
Бўйлама,
горизонтал,
кўндаланг,
вертикал
Битталик, параллел (тўр
шаклида),
кесишувчи
Ўлчами
Толасимон – 0,1 мм
гача
Майда – 0,3 мм гача
Ривожланувчи
0,3-0,5 мм
Катта – 1,0 мм гача,
Сезиларли даражада
катта– 1,0 мм дан катта
Хавфсиз
Хавфли
Дарзларни текширишда уларни келтириб чиқарувчи сабабларни,
тавсифини (масалан, бир томонлама ѐки бутун кесим юза бўйича ...),
пайдо
бўлиш вақтини аниқлаш зарурдир.
Пойдеворлар ва бошқа конструкцияларнинг чўкиши натижасида пайдо
бўлган дарзлар кенглиги пастга қараб, заминнинг кўпчиши натижасида эса
тепага қараб катталашади.
Бинонинг эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши ва уларнинг
асоратлари. Биноларни эксплуатация қилиш қоидаларнинг бузилиши уларнинг
тавсифи ва асорати бўйича турли туман бўлиб, уларни икки гуруҳга
ажратиш
мумкин:
64
бинони сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши;
таъмир ишларининг ўз вақтида ва қониқарсиз равишда олиб
борилиши.
Биринчи гуруҳга замин ва пойдеворларни нотўғри сақлаш бўлиб, у бино
эксплуатацияси қоидаларини хавфли равишда бузилишидир. Айниқса,
лѐссимон грунтларда заминни сув таъсирида қолиши, пойдеворда катта
нотекис чўкишни келтириб чиқаради. Бу ҳолат
бино атрофидаги ерларни
вертикал
режалашдаги
хатоликлар
билан
ер
ишлари,
ер
ости
коммуникацияларнинг носозлиги ва ҳ.к.лар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бино
атрофида бундай ҳолатлар келиб чиқиши грунтнинг музлашига, натижада
тўпроқ ҳажми кенгайган ҳолда кўтариш қобилиятининг камайишига олиб
келади.
Эксплуатация жараѐнида кўп учрайдиган яна бир ҳолат борки, бу
том
ѐпилмасини тўғри эксплуатация қилиш билан боғлиқдир. Бу кўпинча ѐпма
конструкцияларини тўғри танлаш, чордоқли ѐпмаларда вентиляция ва иссиқлик
режимини тўғри ташкил этиш ва ҳ.к. лар билан боғлиқдир.
Иккинчи гуруҳга замин ва пойдеворларда, отмосткаларда, девор ва том
ѐпмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш
технологиясининг бузилиши
билан боғлиқ хатоликларни киритиш мумкин.
Конструкциянинг кучланганлик ҳолатини тасаввур қилиш учун ундаги
деформацияларни ўрганиш ва аниқлаш лозим бўлади. Конструкция элементида
деформация турли хилда пайдо бўлади, кесим юзасининг параллел силжиши,
сиқилиш ѐки чўзилиш характерига эга бўлиши мумкин.
Бино конструкцияларида деформация ҳолати икки хил, маҳаллий ѐки
умумий кўринишда бўлади.
Маҳаллий деформацияга конструкция тугунларида
пайдо бўладиган буралиш, силжиш, элементларнинг сиқилиши ѐки чўзилиши
ҳолатлари киради.
Умумий деформацияга алоҳидаги
конструкциянинг ва
бутунлай иншоотнинг силжиши ѐки деформацияланишини киритиш мумкин.
65
Конструкция ѐки элемент юки олинганда деформация
қолдиқ ѐки
қолдиқсиз (йўқолувчи) турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: