156
Ҳокимият – сиз қабул қилаётган қарор тегишли бўлган инсонлар сони
билан ўлчанади.
Жамоатчилик фикрида ҳурматга эга бўлган мавқе .Шу мезон бўйича
баъзи касблар обрўли, айримлари эса обрўга эга эмас, деб ҳисобланади
Страта-стратификациянинг 4 шкаласи бўйича ўхшаш объектив
кўрсаткичларга эга бўлган инсонларнинг социал қатлами.
Жамиятни ижтимоий қатламлар, гуруҳларга бўлиш
мезонларини
олдинга сурган социал стратификация назарияси социал мобиллик
назариясининг шаклланишига методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият
стратификацион тизимида эгаллаган социал мақомини,статусини ўзгариши,
яъни инсонларнинг социал кўчишига айтилади. Мобиллик инглизча mobilite-
«кўчиш», «сафарбарлик» маъносини англатади. «Социал мобиллик» термини
социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган. Сорокинга кўра,
социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал социал
мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган
бўлади. Вертикал социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни
қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир.
Горизонтал социал мобиллик индивиднинг бир социал қатламдан шу
даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу
тури яшаш жойи (миграция)ни, бошқа диний гуруҳга (динини ўзгартириши
ва ҳ.к.) ўтишни билдиради.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификация қилиниши
мумкин. Масалан, индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидул мобиллик – индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ
бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир
бўлади. Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда
кўтарилиш (малака ошириш натижасида),
таълим даражаси, маъмуриятда
эгаллаган ўрни, яъни касбий карьера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий, коллектив ҳолда содир
бўлади, у ёки бу стратанинг социал мавқеи ўзгаради. М-н, социалистик
революциядан кейин ҳокимиятдаги синф ўз
ваколатларини янги синфга
бўшатиб беради. Буларга илм-фан революциялари, фуқаролар урушлари,
тўнтаришлар, ислўотларни мисол қилиб олиш мумкин.
Социологияда яна авлодлараро ва авлодлар ичидаги социал мобиллик
ҳам фарқланади. Авлодлараро мобилликда фарзандлар ўз
ота-оналаридан
кўра юқорироқ социал позицияни эгаллашади ёки уларга нисбатан қуйи
поғонага тушиб қолади. Авлодлар ичидаги мобиллик индивиднинг унинг
ота-онасининг позициясига солиштирмасдан туриб ўзининг социал
статусини ўзгартиришини англатади. Индивид ёки социал гуруҳнинг социал
кўчиш оқибатида 2 социал бирлик, 2 маданият орасида бўлиш
феномени
маргиналлик деб аталади. Индивидлар маргиналлашуви кўпинча горизонтал
мобиллик натижасида (аввало, миграция, эмиграция, шаҳардан қишлоққа,
қишлоқдан шаҳарга) содир бўлади.