Вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/63
Sana22.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#105553
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63
Bog'liq
Социология мажмуа 2020

Таянч иборалар: Шахс, фаолият, социал мавқе, социал роль, манфаат, 
ижтимоийлашув, социал адаптация, социал интериоризация. 
 
ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР
Жамиятда ўрнатилган ижтимоий меъёрлардан четга чиқиш ҳолатлари 
социологияда «девиантлик ҳолатлари», ундан туғилувчи хулқ-атворни 
«девиант хулқ-атвор» деб номланади. 
Девиант хулқ-атвор — жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос 
келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса бўлиб, 
ёлғончилик, дангасалик, ўғрилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз жонига 
қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор 
хусусиятлари ҳисобланади. 
Қуйидагилар девиант хулқ-атворнинг нисбатан кенгроқ тарқалган 
кўринишларидан ҳисобланади: 
а) 
жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъёрларга 
нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур 
шахс эса жиноятчи ҳисобланади. 
б) 
ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиётларда бир неча 
таснифлар мавжуд: 1) Алкогольни ҳар-ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) 
Алкогольни кўп истеъмол қилиш — спиртли ичимликларни мумтазам, яъни 
ҳафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки бирваракайига ўртада 
танаффус билан кўп микдорда (200 мл.дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга 
олиб келади. 3) Алкоголизм — спиртли ичимликларга патологик 
(муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик. 
в) 
гиёҳвандлик. Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларга 
мунтазам ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш.
г) 
фўишабозлик. Фанда расмий никўсиз жинсий алоқа икки турга 
бўлиб ўрганилади: 1. Конкубинат — никўсиз бирга яшаш. 2. Фўишабозлик — 
пул учун ўз танасини сотиш. 
Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шаркда иккала ҳолатга ҳам 
меъёрдан оғиш сифатида қаралади. 
д) бюрократия. «Бюрократия» термини аслида «ҳокимиятга эга бўлган 
ходим» деган маънони англатади. Бироқ даврлар ўтиши билан «бюрократия» 
маҳаллийчилик, қоғозбозлик, тўрачилик, мансабни суистеъмол қилиш каби 
салбий маъноларда қўлланила бошлади. Ҳозирги куyда кўплаб давлатларда 
«бюрократия» термини асл маъносини йўқотиб, бошқарувдаги ўзига хос 
идоравий услуб тарзида тушунилади. 
Юқоридагилардан 
ташқари 
маҳаллийчилик, 
уруғ-аймоқчилик, 
боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам ижтимоий меъёрдан 
чскинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади. 
Девиант хулқ-атвор муаммосини социология фани доирасида дастлаб. 
Э.Дюркгейм махсус ўрганган бўлса-да, жамиятнинг энг қадимий 


154 
муаммоларидан бири сифатида девиант ҳолатларга муносабатлар қадим 
даврлардан шаклланиб келган.
Маълумки, социологиянинг фан бўлиб шаклланишида ижтимоий 
патология омилига эътибор қаратилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу 
борада Э.Дюркгеймнинг тўртта асари чоп этилган бўлиб, шулардан бири «Ўз 
жонига қасд қилиш» (1897) китоби девиантлик муаммосига бағишланган эди. 
Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р.Мертон ишлаб 
чиккан таълимот социологияда етакчи ўрин тутади. ЭДюркгеймнинг аномия 
ғоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф 
беради: «Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий 
хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд 
имкониятларининг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир». 
Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларнинг пайдо бўлиши, 
шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни 
кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий 
назорат институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият 
юритишини белгилаб беради. 
Жамиятда инсонлар фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворларини 
ижтимоий меъёрлар бошқаради. Ижтимоий меъёр жамият бошқарувининг 
ажралмас қисми бўлиб, шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворини муайян 
социал муҳитга мослаштирувчи қоидалар мажмуидир. Ижтимоий меъёрнинг 
бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда урф-
одатларга оид меъёрлар шулар жумласидандир. 
Ижтимоий меъёрнинг афзаллиги шундаки, ёшлигиданоқ муайян 
меъёрларга мослаштириб борилган шахслар умум томонидан қабул қилинган 
тамойиллар доирасидан четга чиқмайди ва бошқалардан ҳам шуни кутади. 
Жамият тараққий этиб борган сари ўрнатилган меъёрлар ҳам эскириб боради 
ва янги меъёрлар ўрнатилади. Янги меъёрларни ўрнатиш жараёни жамиятда 
ўрнатилган мавжуд меъёрлар доирасини кенгайтириш ва ўзгартишдан 
иборатдир. 
Жамият аъзоларини мазкур ижтимоий меъёрларга амал қилиб 
яшашларини назорат қилиб борувчи институтлар ижтимоий назорат 
институтлари дейилади. Ушбу институтларга оила, мактаб, маҳалла, ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш органлари ва ҳоказолар киради. 
Инсонлар болаларга ижтимоий меъёрларни ўргатиб бориш билан 
бирга, хулқ-атвор меъёрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат 
этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили вазифасини бажаришади. 
Назоратни якка шахс амалга оширса, бу ивдивидуал тавсифга эга бўлади, 
агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, маҳалла (қўни-қўшнилар) 
томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда у 
ижтимоий назорат дейилади. 
Ижтимоий назорат вакиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг 
энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу 
жамоаларнинг ўрни катта бўлади. 


155 
Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат 
институти бу — оиладир: Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни 
шакллантиришда соғлом оила муҳитининг ўрни каттадир. 
Ижтимоий санкция (санкция – лот. қатъий қарор маъносини 
билдиради.) деб ижтимоий гуруҳ ёки тизимнинг индивид хулқига ижтимоий 
нормадан ижобий ёки салбий томонга ўзгаришига нисбатан реакцияси 
тушунилади. Ижтимоий санкция жамият ҳаётини бошқаришда муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, шахснинг ижобий хатти-ҳаракати учун рағбатлантириш 
ёки ёмон салбий хатти-ҳаракати учун жазо белгилаш билан ижтимоий 
назорат воситаси бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий санкция турлари: 
1) Жисмоний санкция: калтаклаш, озодликдан маҳрум этиш, ўлим 
жазоси ва бошқалар. 
2) Иқтисодий санкция: мукофотлаш, моддий рағбатлантириш, жарима 
солиш ва бошқалар. 
3) Рамзий санкция: ҳурмат билдириш, изза қилиш, хайфсан бериш..

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish