Вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/63
Sana22.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#105553
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63
Bog'liq
Социология мажмуа 2020

Таянч иборалар: социология, социология фанининг объекти, 
социология 
фанининг 
предмети, 
социологиянинг 
вазифалари, 
социологиянинг мақсади, макросоциология, микросоциология. 
 
2-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ 
ЖАМИЯТ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА. СОЦИАЛ ГУРУҲЛАР 
ВА СОЦИАЛ ИНСТИТУТЛАР 
Жамият – кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли 
бўлиб, ўз тузилиши жиҳатидан мураккаб тизимни ташкил қилади. 
Жамиятимиз социал тизимининг муайян конкрет шакли сифатида, унинг 
функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларнинг ўзига хос 
томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри 
бошқариш муҳим аҳамиятга эга. 
Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини 
қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, 
жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ижтимоий муносабатлар 
мажмуаси ҳамдир. 
Ижтимоий тизим – ўзаро боғланган индивидлар, ижтимоий гуруҳлар ва 
институтларни ўз ичига олувчи, мураккаб ташкил бўлган ва тартибланган 
ижтимоий яхлитлик. Алўида шахс ҳам унинг ташқи дунё билан 
мунособатларининг серқирралиги ва ўз-ўзини ташкил қилишининг 
яхлитлиги нуқтаи назаридан ижтимоий тизим ҳисобланиши мумкин. 
Ижтимоий тизим – мураккаб ички тузилишга эга бўлиб, тартибли, бир 
бутун, ўзига хос ижтимоий алоқадорлик ва турли ижтимоий муносабатлар 
бирлигини ташкил қилади. 
Социологияда жамиятнинг қуйидаги йўналишлари мавжуд: 
1. Механик йўналиш (мактаби) - (XIX асрда пайдо бўлди, социал 
ҳаракатни биологик ҳаракат шаклида тушунади, оламни механик талқин 
қилади). 
2. Органик йўналиш (мактаби): (XIX аср охири ва XX аср бошларида 
юзага келган, жамиятни организмга тенглаштирган ва ижтимоий ҳаётпи 
биологик қонуниятлар билан тушунтиришга уринади, жамият организм 
билан бир, дейди). 
3. Культурологик йўналиш (мактаби): - қадриятлар маданиятни 
вужудга келтиради, деб талқин қилади. 
Ҳозирги кунда жамиятнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: 
1. Фаровонлик (мўл-кўллик) жамияти: – (Кўпроқ Ғарбда; Скандинавия 
давлатини мисол келтириш мумкин). 
2. Истеъмол қилиш жамияти (АКШда ХХ аср 40–50-йилларда юзага 
келганлиги билан характерланади). 
3. Очиқ ва ёпиқ жамият. Очиқ жамият - демократик жамият бўлиб, 
ташқи муҳит шароитларида осон ўзгарувчи ва мослашувчи, танқидни ёриб 
ўтмоқка мослашган жамият. Ёпиқ жамият – догматик-авторитар режим 


147 
асосида бўлиб, сеҳрли (магик) тафаккур, догматизм ва коллективизм 
тамойиллари билан характерланади. 
4 Индустриал (саноат) жамияти. (XX аср 50-60 -йилларида юзага келди. 
Бу концепция ўз моҳиятига кўра, марксча ижтимоий-иқтисодий формация 
тўғрисидаги таълимотларга қарши қаратилган. 
Индустриал жамият таълимотига кўра, жамият тури техникавий, 
индустриал-ривожланиш даражаси билан белгиланади. Жамият типини 
синфий структурадан ажратиб олиб қарайди. Индустриал жамият 2 босқичда 
кечади: 
1) Индустриал саноат жамияти; 
2) Анъанавий жамиятдан саноат жамиятига ўтиб боради.
5. Постиндустриал жамият. У 3 босқичда юзага келади: 
1) индустриал жамияггача бўлган давр; 
2) индустриал саноат жамияти даври; 
3) постиндустриал жамият даври. 
Постиндустриал жамияти таълимотига кўра давлат монополистик 
капитализм ўрнини босади. Хизмат кўрсатиш сўасида фан ва маорифга 
эътибор беради. Олим, мутахассис ролига юксак баҳо кўрсатилади. 
Синфларга муносабати, унинг ишлаб чиқаришга эгалигини инкор қилади. 
Жамиятни бошқариш олимлар ва мутахассислар қўлига ўтиши тарафдори. 
Социал тенгсизлик сақланиб қолишини эътироф этади. 
Жамиятнинг тузилишига кўра турлари қуйидагича: 
1. Тоталитар жамият (лот. умумий, бутун, жамики) - авторитар 
шаклларидан бири. Жамият ҳаётининг барча сўалари устидан ялпи назорат 
ўрнатилади. 
2. Авторитар жамият (лот. бошловчи, асосчи, ижодкор, муаллиф) – 
демократик бўлмаган сиёсий режимга асосланган ёки сиёсий онгнинг 
авторитар шакли. Бу сиёсий ҳукмронлик қилишнинг ўта реакцион давлат 
тизими. Шахснинг диктаторлик элементлари билан уйғунлашиб кетади. 
3. Демократик жамият (юнон. халқ ҳокимияти) – халқнинг ҳокимият 
манбаи эканлиги, давлат ишларини ҳал қилишда қатнашишини билдиради. 
Ижтимоий тузилма – жамиятнинг ижтимоий асосини ташкил қилади. 
Социал 
институт, 
қисқача 
таърифда, 
одамларнинг 
социал 
ташкиллашган ва регуляция қилинадиган фаолиятларини англатади. 
Вазифалари: 
а) жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш, қайтадан тиклаш; 
б) ижтимоийлашув; 
в) ишлаб чиқариш ва тақсимот; 
г) тартибга риоя қилиш ва аҳлоқни сақлаб туриш. 
Турлари: реляцион, регулятив, интегратив, анъанавий, маданий. 
Ижтимоий муносабатларда сўаларга доир ижтимоий институт турлари 
мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
1) иқтисодий институтлар; 
2) сиёсий институтлар; 
3) никў, оила ва қон-қариндошлик; 


148 
4) тарбия институтлари;
5) маданият сўаси институтлари. 

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish