Вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/63
Sana22.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#105553
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63
Bog'liq
Социология мажмуа 2020

Таянч иборалар: жамият, ижтимоий тизим, органистик ёндашув, 
механистик ёндашув, культурологик ёндашув, фаровонлик жамияти, 
истеъмол жамияти, очиқ ва ёпиқ жамиятлар,индустриал жамият, 
постиндустриал жамият, социал институт. 
СОЦИАЛ ГУРУҲЛАР 
Гуруҳ – бу хатти-ҳаракатлари расмий ва норасмий институтлар 
томонидан бошқариладиган, маълум норма ва қадриятларга эга бўлган, 
бошқа бирликлардан ўз хусусиятлари билан фарқ қиладиган, бир-бирлари 
билан ижтимоий муносабатлар тизими билан боғланган кишилар 
йиғиндисидан иборат бўлган социал бирликдир. 
Гуруҳга хос характерли хусусиятлар қуйидагилар: гуруҳ сони, ички 
ташкилот, яъни институтлар, назорат шакллари; фаолият намуналари; норма 
ва қадриятлар; фарқ қиладиган хусусиятлари. 
Гуруҳлар энг аввало миқдор жиҳатдан катта ва кичик гуруҳларга 
бўлинади. Умуман, катта социал гуруҳ деганда, аъзолар сони кўп бўлган 
кишилар гуруҳлари тушунилади. Катта социал гуруҳларнинг ўзига хос 
хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
-аъзолар сонининг кўплиги; 
-ягона ҳудуднинг мавжуд эмаслиги; 
-аъзолар ўртасидаги алоқаларнинг асосан оммавий алоқа воситалари 
орқали ўрнатилиши; 
-гуруҳ тузилишининг мураккаблиги, аниқроқ қилиб айтганда, бу 
гуруҳлар кўп расмий ва норасмий, уюшган ва уюшмаган гуруҳларни ўз ичига 
олади. 
Катта гуруҳлар икки турга бўлинади. 
1. Тасодифий, стихияли пайдо бўладиган ва қисқа вақт мавжуд 
бўладиган гуруҳлар. Буларга оломон, халойиқ (публика), аудитория ва 
бошқаларни киритиш мумкин. 
2. Тарихий ривожланиш натижасида вужудга келган ва жамият 
ижтимоий муносабатлари тизимида маълум ўринга эга бўлган бирликлар. Бу 
турдаги гуруҳларга социал синфлар, турли этник гуруҳлар (эллат, халқ, 
миллат), касбий гуруҳлар, жинсий ва ёшга оид гуруҳлар (ёшлар, аёллар, 
кексалар) ва бошқа гуруҳларни киритиш мумкин. 
Кичик гуруҳлар деганда, кўпи билан бир неча ўнлаб аъзолардан иборат 
бўлган кам сонли гуруҳлар тушунилади. Бу гуруҳлар кўпинча самимий 
дўстона муносабатларда бўлади, гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита ўзаро 
алоқалар устун туради, гуруҳ аъзолари ўртасидаги муносабатлар норасмий 
институтлар ёрдамида тартибга солинади. Бундан ташқари, махсус 
вазифаларни бажаришга мўлжаллаган, юқори даражада шакллаган кичик 
мақсадли гуруҳлар ҳам мавжуд. Бу гуруҳларда аъзолар ўртасидаги 
муносабатлар махсус хизмат кўрсатмалари билан тартибга солинади. 


149 
Яширин ишлаётган партия ячейкаси бунга мисол бўла олади. Кичик 
гуруҳларга оилани, дўстларни, қўшниларни, ишлаб чиқариш бригадасини ва 
бошқа гуруҳларни киритиш мумкин.
Кичик социал гуруҳларнинг турлари жуда кўп. Улар турли мезонларга 
қараб турларга ажратилади. Гуруҳ муносабатлари тузилмасига қараб кичик 
социал гуруҳлар расмий ва норасмий гуруҳларга, аъзолар ўртасидаги 
муносабатларнинг яқинлигига қараб эса бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга, 
гуруҳга аъзо бўлиш ва бўлмаслигига қараб аъзоли ва референт гуруҳларга 
бўлинади. Санаб ўтилган гуруҳларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
Расмий ва норасмий социал гуруҳлар гуруҳларни бундай тарзда 
турларга бўлиш биринчи бўлиб америкалик социолог Э. Мейо томонидан 
таклиф қилинган эди. 
Расмий гуруҳлар – бу, ҳуқуқий статусга эга бўлган социал институт, 
ташкилот қисми ҳисобланадиган мавжуд институт, ташкилотдаги меҳнат 
доирасида аниқ мақсадга эга бўлган социал гуруҳлардир.
Расмий гуруҳларга қуйидаги белгилар хос: аниқ ва изчил мақсад, 
иерархияга асосланган аниқ функциялар, маълум қоидаларга мувофиқ 
келадиган ҳуқуқ ва бурчлар, аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар, гуруҳ 
фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва 
бошқалар. 
Норасмий гуруҳлар, кўпинча бундай гуруҳлар «психологик гуруҳлар» 
ёки «социал психологик гуруҳлар» деб аталади. Чунки бу гуруҳларнинг 
ташкил топиш заминида гуруҳ аъзолари ўртасидаги психологик, ҳиссий 
муносабатлар ётади. Норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлишида вазият ва 
умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу 
гуруҳларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гуруҳлар ҳам деб аташади. 
Одамлар эҳтиёжлари турли-туман бўлганлиги сабабли норасмий гуруҳлар 
мавжуд.
Бирламчи гуруҳ терминини фанга Ч.Кули киритган. Бирламчи гуруҳга 
қуйидаги хусусиятлар хос: аъзолар сонининг камлиги, гуруҳ аъзоларининг 
ҳудудий яқинлиги, бевосита самимий муносабатлар, яшашнинг узоқ давом 
этиши, мақсадларнинг умумийлиги, гуруҳга аъзо бўлишнинг эркинлиги, 
аъзолар хатти-ҳаракати устидан норасмий назорат. 
Иккиламчи гуруҳ деб, бирор бир аниқ мақсадга эришиш учун тузилган 
ҳар қандай турдаги гуруҳга айтилади. Уларда моддий алоқалар муҳим 
аҳамиятга эга. Уларнинг фаолияти тартиб-интизом қоидалари билан 
бошқарилади. Иккиламчи гуруҳларга касбий, диний, сиёсий гуруҳларни 
киритиш мумкин. 
Референт ва аъзоли гуруҳлар. Кичик гуруҳларни ўрганишнинг 
жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гуруҳ» атамаси америкалик социал 
психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гуруҳ» атамаси 
(инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли 
равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) 
нисбатан ишлатилади. 


150 
Шахснинг «гуруҳ нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқ 
гуруҳлар референт гуруҳлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гуруҳларга бўлинади. 
Референт гуруҳлар кичик гуруҳлар ҳамда катта гуруҳлар - синф ёки 
ижтимоий табақа бўлиши мумкин.
«Референт гуруҳ» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:
Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат 
қиладиган гуруҳ. 
Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ. 
Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ. 
Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гуруҳ аъзоси бўлмаган 
киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида 
хизмат қиладиган гуруҳ. 
Реал ҳаётда «референт гуруҳ» назарияси шахснинг турли социал 
муҳитларга мослашув жараёнида, социал ҳаракатларни ўрганишда 
қўлланилади. 
Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади. Реал референт 
гуруҳнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун 
эталон бўлиб хизмат қиладиган алўида кишилар ёки кишилар бирлигидир. 
Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив 
йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз 
тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади. 
Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб 
дейиш билан бирга ўзини гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий 
элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди. 

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish