Вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/63
Sana22.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#105553
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63
Bog'liq
Социология мажмуа 2020

Таянч иборалар: социал гуруҳ, катта социал гуруҳ, кичик социал 
гуруҳ, расмий гуруҳ, норасмий гуруҳ, бирламчи гуруҳ, иккиламчи гуруҳ, 
референт гуруҳ.


151 
3-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ 
ШАХС СОЦИОЛОГИЯСИ ВА ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР
 
Социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг бирламчи агенти шахс 
ҳисобланади. Шахс – инсоннинг нисбатан ижтимоий-тарихий ва 
онтогененитик ривожланишининг маҳсули, махсус инсоний тузилма. 
Инсоннинг биологик табиати унинг социал дунёсининг ривожланиш 
базасидир. Инсоннинг онги ҳам, инсоннинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий 
муносабатлар орқали яратилади, бу индивиднинг туғилганидан бошланиб то 
ўлимигача давом этади. 
Индивиднинг жамиятга қўшилиши турли социал жамоалар орқали 
амалга оширилади. Ҳар бир алўида киши социал гуруҳлар, социал 
муассасалар, социал институтлар, жамиятда ҳукмрон норма ва қадриятлар 
яъни маданиятлар орқали шакллана бошлайди. Бунинг натижасида индивид 
кўп миқдордаги турли даражадаги социал тизимларга қўшилади, уларнинг 
ҳар бири оила, дўстлар давраси, ижтимоий муассасалар, ишчилар гуруҳи, 
миллий жамоалар ва ҳоказолар унга таъсир ўтказади. Шундай қилиб инсон 
мазкур система структураларининг қисмига, уларнинг элементларига 
айланади. 
Бундан келиб чиқиб, шахсни индивиднинг бошқа кишилар билан 
бевосита ва билвосита ўзаро таъсири жараёнида жамланадиган ва ўз 
навбатида уни меҳнатнинг, англашнинг ва мулоқотнинг субъектига 
айлантирадиган индивиднинг социал хусусияти, унда яхлитланган социал 
аҳамиятли хусусиятларнинг мажмуидир деб таърифлаш мумкин. 
Шахснинг социал сифатлари 3 та кичик системадан иборат: а) 
шахснинг индивидуаллиги; б) шахснинг шахслараро муносабатлари; в) 
муносабатлар субъекти сифатида мавжуд бўлиши. 
Шахснинг структураси: хотира, маданият ва фаолият. Хотира – шахс 
ҳаёт йўли давомида ўзлаштирган назарий ва амалий билимлар тизимидир. 
Шахснинг аданияти – унинг фаолияти жараёнида амал қиладиган социал 
норма ва қадриятлар мажмуасидир. Фаолият эса субъектнинг объектга 
мақсадли таъсиридир. 
Шахснинг социал мавқеи – бу шахснинг унинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, ёши, жинси, келиб чиқиши, касби ва оилавий аҳволига мос 
равишда жамиятда эгаллаган ўрнидир. Уни 2 га ажратиш мумкин: 
белгиланган ва орттирилган. 
Шахснинг социал роли унинг ижтимоий тизимда эгаллаган мавқеидан 
келиб чиқиб амалга оширадиган фаолиятини ифодалайди. 
Шахс манфаати – бу индивид фаолиятининг у ёки бу эҳтиёжни 
қондириш билан боғлиқ йўналганлигидир. Турлари: муносабат, ҳаракат, 
таянч ва йўналиш манфаатлар. 
Социологияда шахс тўғрисидаги назарияларга Ч.Кули, Р.Дарендорф, 
Р.Милтон, Р.Мертонларнинг шахс роли назарияси, Т.Знанецкий ва 
У.Томаслар асос солган шахс ижтимоий ҳулқини ўз-ўзини бошқаришининг 
диспозицион назарияси, Э.Дюркгейм, А.Р.Редклифф-Браун, Дж.Морено, 


152 
Дж.Мид, Халлерларнинг назарияларини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Масалан, Ч.Кулининг “Кўзгудаги “Мен”” назарияси 3 тамойилга асосланади: 
1. Шахс маълум хатти-ҳаракатни амалга оширади; 
2. Ўша хатти-ҳаракатга кишилар реакция билдиради; 
3. Шахс шу реакцияга маъқул келадиган хатти-ҳаракатларни амалга 
оширади. 
Дж. Миднинг “бошқалар томонидан умумлаштирилган” назариясига 
мувофиқ киши ўз шахсини, ўз хатти-ҳаракатини бошқалар нуқтаи назаридан, 
яъни ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб баҳолайди. “Бошқалар учун 
аҳамиятли”назариясининг асосчиси америка социологи Халлер бўлиб,бу 
назарияга кўра кишининг шахси тўғрисида бошқа аҳамиятли, обрўли 
кишиларнинг муносабати хулоса чиқаришга имкон беради.Масалан,айрим 
кишилар 
учун 
ота-онасининг 
берган 
баҳоси,баъзилар 
учун 
эса 
ўқитувчининг,бошқалар учун эса мансабдор шахсларнинг берган баҳоси ёки 
муносабати унинг шахси тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. 
Шахс хусусиятларининг пайдо бўлиши ва ривожлинишини 
таҳлил этиш учун шахснинг шаклланишига таъсир этадиган омилларни 
қуйидаги типларга бўламиз. 
1) биологик ирсият 
2) табиий муҳит 
3) маданият 
4) гуруҳ тажрибаси 
5) индивидуал тажриба 
Социализация 
сўзи 
ижтимоийлашув 
маъносини 
англатади. 
Социализация жараёни инсоннинг жамиятга қўшилиши учун жамиятда 
мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-ҳаракатлар, меъёрлар, қадриятлар, 
маданият, дин, тарбия, билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига 
сингдириб бориши ва ўзлаштиришига айтилади. Социализация мураккаб 
жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади. Бу 
жараён 2 босқичда амалга ошади: 
1.Адаптация – шахснинг жамиятда мавжуд бўлган воқеликка кўникиши 
ёки мослашиши; 
2.Интериоризация – шахснинг ўз хўиши, интилиши ва иродаси орқали 
жамиятга қўшилиши. 
Айрим социологларнинг фикрига кўра ижтимоийлашув қуйидаги 
даврларга бўлинади: 
1. меҳнатгача бўлган давр 
2. меҳнат даври 
3. меҳнатдан кейинги давр. 
2-ёндашувга кўра социализация жараёни қуйидаги даврларда амалга 
ошади: 
1-давр-гўдаклик даври(1 ёшдан 4 ёшгача) 
2-давр-болалик даври(4 ёшдан 10 ёшгача) 
3-давр-ўспиринлик даври(10 ёшдан 13 ёшгача) 
4-давр-ўсмирлик даври(13 ёшдан 18 ёшгача) 


153 
5-давр-меҳнат даври
6-давр-меҳнатдан кейинги-нафақа даври 

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish