Вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana22.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#105553
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
Социология мажмуа 2020

Таянч иборалар: социал тарққиёт,социал ўзгариш, эволюцион 
тараққиёт, революцион тараққиёт, реформистик тараққиёт, социал 
тараққиётни бошқариш. 
 
6-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛ 
ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ. 
Эмпирик социологик тадқиқот – ўрганилаётган объект ҳақида аниқ 
маълумот олиш мақсадида ташкил этилган,мантиқий кетма-кетликдаги 
методологик, методик ва ташкилий муолажалар тизимидир. Ҳар қандай 
социологик тадқиқот ўтказилишидан олдин биз унинг дастурини тузиб 
олишимиз лозим.
Амалий социологик тадқиқот жараёнини 4 асосий босқичга бўлиб 
қўрсатиш мумкин. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва 
муҳим жиҳатларга эга. Булар қуйидагилардан иборат: 
1-БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш: 
1) Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини 
танлаш. 
2) Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни 
ўтказиш бўйича шартнома тўзиш. 
3) Бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифаларни 
ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш. 
4) Дастур ишлаб чиқиш. 
5) Тадқиқот услубияти, техникалари ва воситаларини ишлаб чиқиш. 
2-БОСКИЧ асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш 
жараёнини ўз ичига олади: 
Социологик тадқиқот танловини ўтказиш. 
Пилотаж. 
Дастлабки социологик маълумотларни йиғиш. 
Эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат 
қилиш. 
3-БОСКИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш: 
1) Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш. 
2) Тақсимий жадвал тузиш. 
3) Эмпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва моделлаштириш. 
4-БОСКИЧ якунловчи босқич бўлиб олинган маълумотларни таҳлил 
қилиш, умумлаштириш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва амалий 
таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади: 


161 
1) Тадқиқот маълумотларининг дастлабки таснифи ва назарий 
жиҳатидан фаҳмламоқ. 
2) Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, 
тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш. 
3) Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар тайёрлаш. 
Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки 
таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб 
чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик 
тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. Дастур социологик 
тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, 
тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва 
социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. Дастур 
мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади. Ҳар 
қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг умумий талаблари 
мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш; 
ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараёнида компьютер 
техникасидан фойдаланиш кабилар киради. 
Социологик тадқиқот дастури 
ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: 
1. Назарий - методологик қисм.1.1. Социологик муаммони ишлаб 
чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш.1.2. Тадқиқот объекти ва 
предметини белгилаш.1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш.1.4. Тадқиқот 
предметининг дастлабки тахминий таҳлили.1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш. 
2. Амалий социологик тадқиқотни иш жараёни қисми:2.1. 
Тадқиқотнинг умумий режаси.2.2. Асосий амалий иш жараёнлари.2.3. Танлов 
ишлари.2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш 
усулларининг таснифи.2.5. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда 
тутилган йўналишлар. 
3. Хулоса қисми.3.1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.3.2. 
Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий 
хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан 
иборат). 
Гипотеза-илмий тушунчалар ўртасидаги алоқанинг характери ҳақида 
тахминий қараш, илмий фараздир. Аниқ гипотеза тадқиқот методлари орқали 
текширилади. 
Бирламчи маълумотларни йиғишда социологияда 4 асосий метод 
қўлланилади: 
1.Сўров методи. 
2.Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи. 
3.Кузатиш методи. 
4.Социал эксперимент. 
Сўров методи 2 турга бўлинади: 
1.Анкетали сўров 
2.Интервью 


162 
Социологик 
тадқиқотларда 
кузатиш 
– 
дастлабки 
эмпирик 
маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан 
пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади. 
3 усулда олиб борилади: 
1.бевосита кузатиш 
2.билвосита кузатиш 
3.қўшилиб кузатиш 
Социологияда ҳужжат деганда ёзма равишда қайд этилган ҳар қандай 
информация, маълумот тушунилади. Ҳужжатларнинг турлари: 
1.расмий ва норасмий 
2.шахсий 
3.статистик маълумотлар 
4.аудио- ва видеотасмалар 
5.расмлар,иконалар. 
Социологияда ҳужжатларнинг ҳам миқдоран, ҳам мазмунан таҳлил 
қилиниши контент-анализ дейилади.
Эксперимент асосан 3 типда олиб борилади: 
Экспост-факто эксперимент. 
Таққослаш тамойилига асосланган эксперимент. 
Проектли эксперимент. 
Социологик тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этишнинг шакл 
ва усуллари: 
Олиб борилган тадқиқот натижаларини раҳбарият поғонаси ва 
тадқиқот гуруҳлари олдида ҳимоя қилиш. 
Тадқиқот натижаларини китоб, қўлланма, умуман, матбуотда нашр 
этиш. 
ОАВ орқали чиқишлар 
Илмий-назарий анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш. 

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish