Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори. «Энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида». ПҚ-3379-
сон. 8 ноябрь 2017 йил.
2. Каримов Р.Ч., Ходжаев Б.А., Каримов И.Ч. Республикамизда муқобил
энергия манбаларидан фойдаланишда энергия тежамкорлик муаммолари. //
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишда энергия тежамкорлик
муаммолари. / Республика илмий-техникавий анжуман материаллари
тўплами. – Қарши. 28-29 апрель. 2017 йил. (134-136 б.). – 492 б.
3.
http://old.xs.uz/index.php/homepage/i-tisodijot/item/6023
Ўзбекистон қуёш
энергияси-дан самарали фойдаланиш учун қулай шароит ва етарли илмий-
техникавий имкониятларга эга («Жаҳон» АА).
НАНОСУЮҚЛИКЛИ ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАР АСОСИДАГИ
ҚУЁШ ИССИҚЛИК КОЛЛЕКТОРЛАРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА
АВТОМАТЛАШТИРИШ.
т.ф.н Ж.С. Ахатов(Ўз ФА Физика-техника институти),
магистрант Т.И.Жураев (ТДТУ)
Самарадорлиги ва экологик хавфсизлиги жиҳатидан қуёш энергиясини
бошқа турдаги энергияга айлантириш энергия ишлаб чиқаришнинг самарали
кўринишидир,хусусан қуёш иссиқлик коллекториларида. иссиқлик ташувчи
сифатида наносуюқликлар саноатда ёки бир контурли қуёш иссиқлик
ўзгарткичларида ишлатилади [1-2].
Наносуюқликарни иссиқлик физикавий хусусиятларини, иссиқлик
ўтказувчанлик, қовушқоқлик, наносуюқлик таркибидаги нанозаррачалар
217
ўлчамининг концентрацияга боғлиқлиги, зичлик ҳамда солиштирма иссиқлик
сиғимларини баҳолаш уларни иссиқлик ташувчанлигини баҳолаш учун
муҳим саналади [3-4]. Коллектор температурасини фақатгина вақт эмас
балки координаталар системаси функцияси сифатида ифодаловчи Hottel-
Whillier-Bliss [5] модели эса қолган барча моделлар учун асос модел
ҳисобланади. Бундан ташқари [6] ишда келтирилгани қуёш коллекторининг
физик модели биринчи тартибли дифференциал тенглама кўринишида ва
унинг ечими эса Маtlab Simulink пакети ёрдамида тавсифланган.
Иссиқлик ишлаб чиқариш самарадорлиги пастлигига қарамасдан
полимер материал асосли қуёш коллекторлари амалдаги турдагилари билан
таққослаганда анча арзон ва конструкция жиҳатидан енгил. [7-8] да полимер
материаллар асоссидаги сув иситкитларининг моделлари ва тажрибавий
натижалари келтирилган, лекин шуни такидлаш керакки барча турдаги
полимер асосли коллекторларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги 66-77% ва
максимал ҳарорат эса 60
º
С атрофидадир.
Қуёш иссиқлик коллекторлари ва иссиклиқлик контурларини
автоматлаштириш
эса
системани
техник
кўрсаткичларини
инсон
иштирокисиз аниқлаш ва системани ўзини созлаш имкониятларини яратади.
Қуёш
иссиқлик
системаларини
моделлаштириш
ҳамда
уларни
автоматлаштириш ва динамик жараённи бошқариш [9-10] да келтирилган,
бунда иссиқлик ташувчи ҳарорати эса 65-70
º
С гача етганини кўриш мумкин.
Дунё тажрибаларини анализ қилиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб
бориш натижалари шуни кўрсатадики, таклиф қилинган полимер
материаллар асосидаги коллекторлар фақатгина бир контурли системалар
учун мослашган.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра нанозаррачалар (Al
2
O
3
)
ўлчамини баҳолаш мақсадида бир қанча Физика-техника институтида
мавжуд Mastersizer 2000 MU ва Zetasizer S90 ёрдамида тажрибалар
ўтказилди.
1- расм а) нанозаррачанинг ўлчам бўйича суспензияда ёйилиши .,б)
нанозаррача ўлчамининг суспензиядаги концентрацияга боғлиқлиги
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қўйилган муаммога мос
равишда нанасуюқликли полимер материал асосидаги қуёш сув
иситкичининг конструктив эчими ишлаб чиқилди. 2-а ва б расмлар.
218
Do'stlaringiz bilan baham: |