Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Ж.О. Иззатиллаев("Физика-Қуёш" ИИЧБ Физика-техник институти) 
Электр тармоқларидаги исрофларни ҳисоблаш долзарб масалалардан 
ҳисобланади. Электр энергия оқими ва исрофларни аниқлашни учун ЕТАP, 
Simulink, PS CAD, DIgsilent Power Factory каби махсус дастурлардан 


220 
фойдаланилмоқда. Ҳар бир дастур ўзининг маълум бир афзалликлар ва 
камчиликларга эга.
Энергетика тизимларини компьютерли моделлаштиришда ETAP 
(Electrical Transient Analyzer Program) дастуридан кенг фойдаланилади [2-3]. 
ETAP дастури ёрдамида саноат электр тармоқларини лойиҳалаштириш 
имконияти, тақсимлаш электр тармоқларидаги электр энергия оқимини 
таҳлил этиш ва қисқа туташув нуқталарини ҳамда сабабларини ўрганиш 
каби имкониятларига эга [4].
ETAP – ишлаб чиқарувчи, тақсимловчи ва саноат электр энергетика 
тизимларини 
лойиҳалаш, 
моделлаштириш, 
эксплуатация 
ва 
автоматлаштириш учун комплекс аналитик платформа ҳисобланади. ETAP 
мос тарзда ўрнатилган талаблар асосида ишлаб чиқилган ва бутун дунёда 
юқори самарадорликка эга бўлган дастурий таъминот сифатида қўлланилади. 
Ушбу дастур реал вақт мобайнида энергетика тизимининг иш режимини 
оптималлаштириш, автоматлаштириш, моделлаштириш ва мониторинг 
қилиш имкониятлари орқали энергия тизимларни самарали бошқариш 
мумкин.
АҚШнинг Висконсин университети профессори Роберт Лассетер (R.H. 
Lasseter) амалиётга microgrid деб аталувчи атамани тадбиқ этди. Унинг 
сўзларига кўра, микро электр тармоқ (МЭТ) нинг муҳим хусусияти шундаки, 
марказий электр тармоқларда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар 
юзага келганда, марказий электр тармоғидан узилиш ва ўзини изоляция 
қилиш қобилиятига эгалигидир (МЭТдаги юкламаларни узмасдан туриб, 
МЭТ ичидаги истеъмолчиларни электр энергия билан таъминлаш), ўз 
навбатида CERTS (Consortium for Electric Reliability Technology Solutions) 
концепциясига кўра МЭТ ичидаги қувватга минимал таъсир кўрсатадиган 
ишончлилик технологик ечимларни қўллашдир.
МЭТ тақимланган электр тармоқларининг замонавий архитектураси 
кўринишида яъни тўлиқ интеллектуал тармоқлар асосидаги қайта тикланувчи 
энергия манбалари (ҚТЭМ) билан интеграциялашган кичик электр 
энергетика тизими сифатида таклиф этилган. МЭТ ва икки хил иш режимида, 
яъни автоном (off grid) ва марказий электр узатиш тармоғига уланган (on 
grid) 
режимларида 
ишлаши 
мумкин. Автоном 
иш 
режимда МЭТ 
ни бошқаришнинг асосий вазифаси тизимнинг кучланишини ва частотасини 
ростлашдир, тармоққа уланиш ҳолатида эса тизим частотаси ва 
кучланишининг қиймати одатда йирик электр энергикетика тизими 
томонидан белгиланади [5].
МЭТ яққол 3 та афзалликларга эга: 1. Энерготизимни максимал 
даражада самарадорлигини оширишга, ўз навбатида энерготизимни умумий 
нархини пасайишига ёрдам беради. 2. Электр тармоқларини тўлалигича 
электр таъминотидан узилиб қолишидан сақлайди ва фавқулодда ҳолатларда 
хизмат сифатини ушлаб туради. 3. Зарарли газларни атроф-муҳитга 
чиқишини камайтиради. Шунинг учун МЭТ асосий электр энергия 
манбалари сифатида ҚТЭМ лари ҳисобланади. Бундан ташқари, МЭТ- 
кўплаб янги энерготизим қурилма (замонавий датчик ва процессор) ларидан 


221 
ташкил топган мураккаб объектдир. 
1-расмда ҚТЭМ лари ФЭС (73 ва 62 кВт), ШЭС (250 кВт) ва микроГЭС 
(150 кВт)дан ташкил топган ҳамда 6 кВли марказий электр тармоғига 
уланган МЭТнинг бир чизиқли схемаси келтирилган. Схемада 4 та турли 
хилдаги истеъмолчилар бўлиб, улардаги умумий ўрнатилган қувват 
қуйидагича: 
1. 34 кВт; 2. 170 кВт; 3. 75 кВт (мотор); 4. 85 кВт.
Ушбу МЭТ схемасидан электр занжир элементларидаги электр 
исрофлар ва қувватлар оқимини таҳлил этишда кўзгазма сифатида 
фойдаланилади. Ўз навбатида, бу имитацион платформа сифатида ўргатиш 
учун дастурни афзаллигини кўрсатади.
1-расм. МЭТ га уланган микро электр тармоқнинг бир чизиқли схемаси. 
Дастур ёрдамида тизимнинг турли хил параметрларини ўзгартириш, 
қолаверса ўтказилган тажриба ишига асосан анилизатор ёрдамида 
моделлаштириш тўғрисидаги ва тизимдаги фавқулодда ҳолатларни эса 
огоҳлантиришларни кўриш функцияси орқали интерфейсдаги натижаларни 
олиш имконияти мавжуд. ETAP кутубхона (маълумотлар база)си электр 
қурилмаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан чоп этилган 
катологлар асосида тўлалигича текширилган ва тасдиқланган маълумотларга 
эга.


222 
2-расм. Автоном МЭТ даги қувват оқимининг йўналишлари. 
Йиғилган схема асосида МЭТ ни 2 хил режимда (оn grid ва off grid) 
даги қувват оқимлари, шиналардаги кучланиш оғиши ва электр занжир 
элементларидаги исрофларни аниқлаш мумкин.
Схемадаги кўрсатилган қизил ва пушти рангдаги элементлар, бу 
элементларнинг номинал кўрсатгичлари белгиланган 
оралиқлардан 
четланаётганлигини 
баъзан 
эса 
критик 
чегаравий 
қийматларга
яқинлашаётган- 
лигини кўрсатади. Тажриба асосидаги умумий натижаларни эса 
алоҳида файлда олиш мумкин. Дастур ичидаги кўплаб аналитик қурилмалар 
мутахассислар учун микро электр тармоқни янада яхшироқ янглашга ва 
келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ўчишларни олдини тезлик билан 
олишга имкон беради. 
Изланиш якунларига кўра, автоном МЭТдаги умумий актив қувват 
исрофи 30,9 кВт, реактив қувват исрофи эса 19,0 кВАр ни ташкил этди. 
Олинган 
натижалар 
аналитик 
усулдаги 
олинган 
натижаларга 
солиштирилганда хатолик 2% дан ортмади.
Айниқса, эскирган электр тармоқларни реконструкция қилиш ва янги 
электр энергия манбаларини улаш ишлари билан шуғулланувчи 
мутахассисларга олдиндан тегишлича хулоса олишга имкон беради. 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish