Бурчакли чокларни хисоблаш.Бурчакли чоклар ёнбош ва рупара чок куринишда булиши мумкин. Ўзаро пайвандланувчи пулатлар кирраси бўйлаб пайвандланса бурчакли чок хосил булади.
Ёнбош чоклар таъсир этувчи кучга параллел йуналишда хосил килинади ва кесимнинг эни буйлаб кучланишлар нотекис тақсимланади. Чокнинг узунлиги бўйлаб кучланишлар хар хил булиб, чокнинг чекка кисмида энг катта кийматларга эришади (3.5-расм), шунинг учун ёнбош чокли бирикмаларнинг бузилиши асосий металл ёки чок металининг чекка кесимида содир булиши купрок кузатилади (СД кесим).
Рупара чоклар асосан буйлама зурикишга, киркилиш ва эгилишга ишлайди.
Чокнинг қалинлиги кичик бўлгани сабабли, кучланишлар тупланиши калинлик буйлаб катта кийматга эришиб, нотекис таркалади.
3.5-расм. Ёнбош чоклардаги кучланишлар
Ёнбош ва рупара чоклар аралаш холда ижро этилса, пайванд бирикмада кучланишлар текис таксимланиши мумкин.
Аралаш пайвандланган бирикмаларнинг баъзи намуналари 3.6-расмда кўрсатилган.
3.6-расм. Аралаш пайвандланган бирикмалар
3.6 а-расмда ёнбош ва рупара бурчакли чоклар хосил қилиб деталларни устма-уст пайвандлаш курсатилган, 3.6-расм (б) да эса, учма-уч пайвандлашда аралаш усул кулланилган.
Бурчакли чокларни хисоблашда кучланганлик холати эoтиборга олинади ва чокларнинг мустахкамлиги куйидаги формулалардан текширилади:
Чок кесими бўйича
, (3.7.)
чок атрофидаги асосий металл кесими бўйича
, (3.8.)
бу ерда f, z,- чок шакли, эриш чукурлиги ва пайвандлаш усулига боғлик коэффициентлар 1;
Кf- пайванд чокнинг катети (калинлиги);
wf, wz- пайванд чокнинг иш шароити коэффициенти; Rwf, Rwz-бурчакли чокнинг киркилишдаги хисобий каршилиги; Lw- пайванд бирикмадаги чокларнинг жаoми узунлиги.
Амалда пайванд чокининг мустахкамлигини эмас, чокнинг узунлигини хисоблаш масаласи куйилади, яъни буйлама куч ва хисобий каршиликлардан фойдаланиб талаб этилган чок узунлиги аникланади:
чокдаги металл кесимига хисоблашда
, (3.9.)
чок атрофидаги асосий металл кесими бўйича хисоблашда
, (3.10.)
Бурчакли чоклар аслида мураккаб кучланганлик холатида бўлиб, бир неча хил зурикиш остида ишлайди. Чок мустахкамликка хар кайси зурикишга алохида хисобланади ва натижавий кучланиш аникланиб, куйидаги шартларнинг бажарилиши текширилади:
чокдаги металл кесими бўйича
, (3.11.)
чок атрофидаги асосий металл кесими бўйича
,
Назорат саволлари:
1. Пайванд бирикмалар ҳақидаумумий маълумотлар беринг.
2.Электрёйли пайвандлаш ва уларнинг турлари, усуллари, материаллари нималардан иборат.
3.Пайванд бирикмалар ва чоклар. Термик пайванднинг бирикмага таъсири. Пайвандлашда ҳосил бўладиган кучланиш ва деформация. Уларни олдини олиш усулларини тушинтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |