Газ алангасида пайвандлаш
Пайвандлашнинг ушбу усулида бириктириладиган элементлар ѐнувчи газлар (ацетилен, табиий газ, керосин ва бензин буғлари) ѐрдамида қиздирилиб уларнинг пайвандланадиган жойи суюқлангандан кейин, ѐнаѐтган алангага металл сим киритилади. Бу сим асосий элементларни қирраларидаги метали билан бирга суюқланиб, бир бутун яхлит бирикма ҳосил қилади.
Пайванд бирикмаларнинг турлари
Пайванд бирикмаларда элементлар туташ ва устма-уст уланган бўлади. Баъзан бу икки хил усулдан аралаш фойдаланиш ҳам мумкин. Чокнинг тузилишига кўра туташ ва бурчакли бўлади. Элементларнинг пайвандланадиган қирраларига илгаридан ишлов бериш турига қараб V- шаклли, К-шаклли, Х-шаклли ва U-шаклли чоклар бўлади.
Расм 11.1 Туташ бирикмларнинг шакллари
Расм. 11.2. Бурчак чокли пайванд бирикманинг ҳисобий кесимлари.
Чок металли бўйича; 2.Эриш чегараси металли бўйича.
Амалий машғулот: Пайванд бирикмаларнинг хиллари. Пайванд бирикмаларни ҳисоблаш.
Режа:
Туташ чокни ҳисоблаш.
Бурчак чокли пайванд бирикмаларни бўйлама ва кўндаланг кучлар таъсир чизиғи кесишув (шартли) кесими бўйича ҳисоблаш.
Пайвандлашга оид мисол ва масалалар.
Пайванд бирикманинг мустаҳкамлиги бириктирилган элементларнинг материалига, чок металининг мустаҳкамлигига бирикманинг шакли ва турига, кучлар таъсирининг характерига, пайвандлаш усулига ва пайвандчининг малакасига боғлиқ бўлади.
Туташ чокни ҳисоблаш. Туташ пайванд чокларга бўйлама куч таъсир этганда чокнинг мустаҳкамлиги қуйидагича текширилади:
N
lt
Ry c
(14.1)
Расм 13.1 Бурчак ва туташ пайванд чоклар
бу ерда: N – бўйлама таъсир этаѐтган ҳисобий куч,
t – чокнинг қалинлиги (бириктириладиган элементларнинг кичик қалинлигига тенг),
lw чокнинг ҳисобий узунлиги (чокнинг геометрик узунлигига тенг
агар чок ташқарига чиқарилган бўлса, бўлмаса 2t см.га кам деб ҳисобланади),
Ry учма-уч пайвандланган бирикмадаги чокнинг сиқилиш ва
чўзилишга ҳисобий қаршилиги, чўзилишда
Rwy Ry
тенглик сиқилиш ва
эгилишда қаршилиги Rwy 0.85Ry олинади.
Бурчак чокли пайванд бирикмаларни бўйлама ва кўндаланг кучлар таъсир чизги кесишув (шартли) кесми бўйича ҳисоблаш керак. Бурчакли чок бириктириладиган элементлар қирраларининг бурчагида куч ҳосил бўлади. Ишлаш характери ва асосий куч оқимларига нисбатан фазода жойлашишига қараб бурчакли чок икки хил бўлади: ѐнбош ва кўндаланг. Ёнбош чок бўйлама куч таъсирида қирқилишга ишлайди. Бунда қирқилиш сиртининг баландлиги
K f
бўлган бурчак биссектрисаси бўйича йўналган бўлади. Бурчакли чоклар
қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади: Чок металлнинг кесими бўйича:
N
f k f lw
Rwf
с
(14.2)
эриш чегарасидаги металлнинг кесими бўйича
N
k l
Rwz
с
(14.3)
Do'stlaringiz bilan baham: |