П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 ЎЗБЕКИСТОНДА ТАР+АЛГАН МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ВА



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

4.3. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАР+АЛГАН МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ВА
УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси минерал хом ашё ресурсларига бой. Унинг ҳудудида
ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъданлар намоён бўлган
истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минреал хом ашё турларини ўз ичига
олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб этилган. Бошқача қилиб айтганда, бу
ерда 900 дан ортиқ кон қидириб топилган. Охирги 10 йил ичида 330 дан ортиқ конлар ишга
туширилган. Булар қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар, нефть, газ, кўмир конлари,
фосфорит ва қурилиш материаллари конларидир. Бир қатор фойдали қазилмалар, чунончи,
олтин, уран, мис, табиий газ, вольфрам, калий тузлари, фосфоритлар ва каолинларнинг
тасдиқланган захиралари ва истиқболли рудалар топилган ҳудудлар бўйича Ўзбекистон
МДХдагина эмас, балки бутун дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, олтин захиралари
бўйича республика дунёда 4-чи ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7-чи ўринда, мис захиралари
бўйича 10-11-чи ўринда, уран захираси бўйича 7-8-чи ўринда туради. Шуни ҳам алоҳида


таъкидлаш керакки, собиқ иттифоқ даврида ишга туширилган аксарият конлардан тўлиқ
фойдаланишнинг таъминланмаганлиги натижасида ҳар йили тоғ-кон саноатида 60 миллион
тоннага яқин чиқиндилар вужудга келган ва улар 10 минг гектар унумдор ер майдонларини
эгаллаган. Конларда рудага бой бўлган тоғ жинслари таркибидан асосий «қаймоғи» олиниб,
фойдали рудаси кам бўлган қатламлар, йўлдош минераллар, кераксиз тоғ жинслари
сифатида кон атрофларига чиқариб ташланган. Бу чиқиндилар ҳозирги кунда ҳам атроф-
муҳитни ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Масалан, соатига 5 км. тезлик билан эсган шамол
1 м
2
чиқинди уюмлари устидан 70 кг.гача чанг заррачаларини учириб, ҳавони ифлослан-
тираётганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда тоғ-кон ишлаб чиқариш корхоналари томонидан
биосферага етказиладиган зарар шу қадар юқорики, бунинг натижасида бир қатор
ҳудудларда экологик салбий оқибатлар келиб чиқаётганлиги хеч кимга сир эмас. Масалан,
Ўзбекистон ҳудудида тарқалган унумдор ерларнинг тенг ярми кучли эрозияга учраган,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси катта зарар кўрмоқда. Айниқса, чиқиндихоналардан майда
заррачалар ёмғир, қор ва дарё сувлари билан ювилиб, атроф-муҳитга тарқалиши жуда
хавфлидир. Улар ичида маргумуш, симоб, қўрғошин, кадмий, никель, молибден, рух каби
зарарли моддалар бўлиши мумкин. Конлардан фойдаланиш, тоғ-кон саноати корхоналарида
хом-ашёларни қайта ишлаш, чиқиндиларни бойитиш вақтида чиққан ўта зарарли
моддаларни атроф-муҳитга етказадиган зарарларини камайтириш мақсадида бир қатор
тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Бундай тарбирларга қуйидагини киритиш
мумкин:

меъёрдан ортиқ ифлосланаган сувларни дарёларга оқизишни тақиқлаш;

қазиш ишлари тугатилган шахта, каръер ва жарликларни чиқиндилар билан
кўмиш;

чиқиндилардан йўл қурилиши ёки қурилиш материаллари учун хом-ашё
сифатида фойдаланиш;

ташландиқ ерларни қайта тиклаш(рекультивация)
Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ривожланган районларда бузилган ва нокерак жинслар
билан эгалланган ерларни рекультивация қилиш лозим. Келажакда Республикамиз бўйича 2-
16 минг гектар ерни рекультивация қилиш кўзда тутилган.
Рекультивация икки босқичда амалга оширилади: 1. Кон-техник рекультивация 2.
Биологик рекультивация. Биринчи босқичда ер юзаси текисланади, холати яхшиланади ва
биологик рекультивация давомида тупроқ қатлами ва ўсимликлар тикланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ер ости қазилмаларидан самарали фойдаланиш учун
қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш лозим:

фан ва техника ютуқларига таяниб, мавжуд фойдали қазилмалардан комплекс
равишда фойдаланиш ва янги конларни ишга туширишда кераксиз тоғ жинслари
миқдорини камайтиришга эришиш;

минераллардан «қаймоғи»ни ажратиб олувчи заводлар эмас, балки улар
таркибидан йўлдош элементларни ҳам ажратиб олувчи корхоналарни барпо этиш;

қазилмаларни қазиб олиш ва ташишда исрофгарчиликка чек қўйиш;

кераксиз жинс сифатида ташлаб юбориладиган ва ишлаб чиқариш
чиқиндиларидан фойдаланиш миқдорини яқин келажакда 30 миллион м
3
га
етказиш;

қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида минерал ва
хом-ашё манбаларидан тўла ва комплекс фойдаланишга эришган корхоналарни
иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш.
Айтиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш борасида мустақиллик йилларида бир
қатор мувоффақиятларга эришилди. Жумладан, кўп йиллар фойдаланиш натижасида
Мурунтов олтин кони атрофида катта хажмда таркибидан олтини ажратиб олинган минерал
тоғ жинслари уюмлари тўплаб қўйилган эди. Бугунги кунда ана шу уюмлар Американинг
«Ньюмонт Майнинг Корпорейшн компанияси» иштирокида энг янги технологиялар жалб
этилиб, қайта ишланмоқда. Мурунтов олтин кони хом-ашёсидан олтинни тозалашда аффи-


наж(энг соф металл олиш) жараёнининг замонавий технологияси жорий этилган. Натижада
олий товар кўринишига эга бўлган, софлик даражаси «тўртта тўққиз» га тенг асл олтин
олинмоқда. +ўнғиротда Барсакелмас конининг тузларидан кимёвий усулда юқори сифатли
калций ва каустик сода ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ангрен кўмир конидан кўмир билан бирга жуда қимматбаҳо минерал хом-ашёлар:
каолин, охактош, кварц қумлари, тош қотишмалар ва бошқа тоғ жинслари қазиб олинмоқда.
Ангрен каолинидан алюминий оксиди, ўтга чидамли материаллар, керамик қопламалар,
пардозлаш ва мехлах плиткалари, чинни ва фаянс, электр изоляторлар, дренаж ва
канализация қувурлари, қоғоз саноати учун тўлдиргич, оқ ва рангли цементлар, ўта пишиқ
ғишт каби маҳсулотлар тайёрлаш учун хом-ашё сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирги
кунда Ангрен каолинларини ишга тушириш бўйича Олмония билан Ўзбекистон ўртасида
«Каолин» қўшма корхонаси иш бошлаган. Булардан ташқари, Олмалиқ кон-металлургия
комбинатида мис, молибден рудаларини қайта ишлаш, мис рудалари билан бирга
учрайдиган ноёб рений ва осмийни ажратиб олиш, Жиззах вилоятининг Учқулоч ва
Сурхондарё вилоятининг Хондиза конларида қўрғошин ва рух билан бирга учрайдиган мис,
қумуш, кадмий, селен, олтин ва индийни комплекс ажратиб олиш, Республика ҳудудидан
топилган бир қатор нодир ва тарқоқ холда учрайдиган металл конларидан мис,
полиметаллар, уран ва бошқа фойдали қазилмаларни ва йўлдош элементларни ажратиб
олиш, Республика ҳудудида мавжуд бўлган 20 та мармар, 15 та гранит ва габро конларини,
Марказий +изилқумдан топилган фосфорит конларини ишга тушириш, +ашқадарё
вилоятидаги Тубакат ва Сурхондарё вилоятидаги Хўжаикон туз конлари негизида тузларни
комплекс қайта ишлаш ва бромли темир, магнезит, гипс ва бошқа материалларни йўл-
йўлакай олиш учун чет эллик инвесторларни кенг жалб этиш кўзда тутилмоқда. Жахон
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ликвидлик даражаси юқори бўлган фойдали қазилмаларни
ўзлаштиришга қаратилган инвестициялар катта-катта даромадлар келтиради. Дунёнинг
етакчи чет эл компаниялари ва фирмалари ҳозирнинг ўзидаёқ бу йўналишда фаол
қатнашмоқдалар.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish