П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 МИНЕРАЛ ВА ЭНЕРГЕТИК РЕСУРСЛАР ВА УЛАРДАН О+ИЛОНА



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

4.2 МИНЕРАЛ ВА ЭНЕРГЕТИК РЕСУРСЛАР ВА УЛАРДАН О+ИЛОНА
ФОЙДАЛАНИШ
Ер ости қазилмаларини аҳамияти. Ер ости қазилмалари ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслардан ўзининг қайта тикланиш ҳусусиятларига эга
эмаслиги билан ажралиб туради ва тугайдиган табиий ресурсларга киради. Инсонлар қадим
замонлардан бошлаб ер остидан керакли қазилмаларни қазиб олиб фойдаланиб келганлар.
Жамият тарихи ҳам асосий ишлатилган қазилмалар номига мос равишда «тош даври»,
«бронза даври», «темир даври» деб ном олган. Вақт ўтиши билан инсонлар сонининг ошиб
бориши, шунга монанд равишда улар эхтиёжларини ўсиб бориши натижасида фан ва
техника ривожланиб, фойдали қазилмаларни қидириб топиш ва ишлатиш хажми ҳам ортиб
борган. Ер ости қазилмалари жамият ривожида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқаришдан кейин иккинчи ўринда туради. 
+азилма бойликлар деб ер қаъридан қазиб олинадиган қора, рангли ва нодир металл
маъданлари, турли хил ёнувчи ресурслар(кўмир, табиий газ, нефть, ёнувчи сланец, торф),
кимёвий хом ашёлар(тузлар), қурилиш материалларига айтилади. Бирор бир ишлаб чиқариш
соҳаси йўқки, унда ердан қазиб олинадиган ресурслардан фойдаланилмаса. Ер бағри кимё,
металлургия, энергетика ва бошқа қатор саноат корхоналари учун хом ашё манбаи
ҳисобланади. Ердан қазиб олинган ёнилғи ресурсларга деярли барча техника ва транспорт
воситалари ҳаракатланади. +азилма бойликлардан олинадиган минерал ва кимёвий
ўғитлардан эса қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунга келиб инсоният


фойдаланадиган минерал ва тоғ жинсларининг умумий сони 3500 дан ортиб кетди ва ҳар
йили 120 миллиард тоннадан ортиқ фойдали қазилмалар ва турли тоғ жинслари
ишлатилмоқда. 
Ер ости қазилмаларини қазиб олишда атроф-муҳитни ифлосланиши. +азилма
бойликларни қазиб олиш, ташиш, қайта ишлаш вақтида атроф-муҳит ифлосланади. Минглаб
унумдор ерлар индустриал даштларга айланади. Сув, ҳаво, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсига зарар етказилади. Тоғ-кон саноати корхоналари фаолияти натижасида ҳар йили кон
усти жинслари, флотацион бойитиш чиқитлари, турли хил шлаклар, кленкерлар ҳосил
бўлади. Минерал хом ашёлар очиқ(каъер) ёки ёпиқ(шахта) усулларида қазиб олинади. Очиқ
усулда қазиб олинган қазилмалардан анча тўлароқ фойдаланиш имконияти бўлсада, атроф-
муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири юқори бўлади. Бундай таъсир доираси юзлаб км.гача
боради. Республикамизда очиқ усулда қазиб олинадиган конлар кўп. Уларнинг чуқурлиги
50-350 метрга етади. Конларнинг очиқ усулда қазиб олиниши сурилмаларга сабаб бўлади.
Сурилмалар кон ёнбағирларида, каръер чуқурлиги ва уларнинг девор киялиги ошган сари
қия ётган тоғ жинслари қатламининг сурилиши ҳисобига содир бўлади. Бундай
сурилмаларни +ўрғошинкон, +алмақир, Ангрен конларида кузатиш мумкин. Ёпиқ усулда
қазиб олинадиган қазилмалар учун сарф-ҳаражат юқори бўлиши билан бирга қазиб олиш
жараёнида ҳозирги мавжуд технологияларни такомиллашмаганлиги сабабли фойдали
маъданларнинг 25% дан ортиғи ер остида қолиб кетади. Конларни очиқ ва ёпиқ усулда
қазиш жараёнида чиқиндилар йиғилган сунъий тепаликлар билан бирга ер сатхини чўкиши,
ёриқлар ҳосил бўлиши содир бўлади. Сатхнинг чўкиши кўпинча ёпиқ усулда қазиб олиш
жараёнида ҳосил бўлган бўшлиқларни устки ва ён атрофдаги тоғ жинсларининг ўпирилиб
тушиши ҳисобига содир бўлади. Бундай чўкишлар А+Шнинг Калифорния штатида, Сан-
Францискода, Сан-Хаокин водийсида, Мехикода, Токио, Осако шаҳарларида, шунингдек,
Кузбассда, +арағандада, Волга бўйларида кузатилади. Бу ҳудудларда ер сатхининг чўкиши
ҳозиргача ўрта ҳисобда 8-10 метрдан 20 метрга етади. Чўкиш оқибатида каналлар, бинолар,
гидротехник иншоатлар бузилади. +азилмаларни қазиб олиш чуқурлиги ошган сари сув
сақловчи қатламлардан конга оқиб кирадиган сув миқдори ҳам ортиб боради. Кон ичида ва
унинг атрофида бурғуланган қудуқлар орқали минглаб, миллионлаб м
3
сув кон ташқарисига
чиқариб турилади. Натижада кон атрофидаги 10-20 км.гача бўлган масофаларда ер ости
сувлари сатхи пасайиб, булоқ ва қудуқларни қуришига сабаб бўлади.
Кон қазиш ишларида бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет қисқа вақт ичида 5-6 тоннадан
200-300 тоннагача, баъзан 500-1000 тоннагача портловчи моддалар ишлатилади. Ҳар бир м
3
тоғ жинсини портлатиш учун 0,7-0,9 кг. портловчи модда ишлатилади. Каръерларда
бўладиган портлатишлар атмосферани катта миқдорда чанг ва газлар билан ифлосланишига
олиб келади. Ҳозирги вақтда тоғ жинсларини портлатиш ҳисобига атмосферага
чиқарилаётган чиқиндилар хажми 2 миллион м
3
га етади. Каръерларда бир маротаба умумий
портлатиш вақтида атмосферага 250 тонна чанг ва 5-6 минг м
3
зарарли газлар чиқади. Бунда
ҳосил бўлган чанг булутлари 3000 метр баландликкача кўтарилиб, шамол йўналиши бўйлаб
1-1,5 км.гача тарқалади. Булардан ташқари, тоғ жинсларини ташиш вақтида атмосфера
транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли газлар ва йўллардан кўтариладиган чанглар
билан ҳам ифлосланади. Оқибатда тупроқ таркиби ўзгариб, ҳосилдорлик камаяди, сув
хавзалари, дов-дарахтлар, паррандаю-даррандалар зарар кўради. Инсонлар турли
касалликларга чалинишлари мумкин. Масалан, Буюк Британия тупроқларида рух элемети
миқдорининг ва ўсимликларда молибденнинг кўпайиши ошқозон-ичак ва рак
касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлаёт- ганлиги аниқланган. Таркибида кўп миқдорда
селен элементи бўлган озуқани истеъмол қилиш одамлар сочини тўкилишига, қўйларнинг
туёқлари касалланишига ҳам сабаб бўлади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish