Литосфера грек тилида «тош ўрам» маъносини англатади. Ернинг қаттиқ холатдаги
тош ўрамининг қалинлиги океан тубида 5-7 км, қуруқликда 30-40 км ва тоғли ўлкаларда 70-
80 км гача боради, у чўкинди, метаморфик ва магматик тоғ жинсларидан ташкил топган. Ер
сатхида асосан чўкинди тоғ жинслари тарқалган бўлиб, уларнинг қалинлиги 20 км гача,
океан тубларида эса бир неча юз метрга етади. Улар таркиби бўйича чақиқ кимёвий ва
органик чўкиндилардан ташкил топган бўлиши мумкин. Чўкиндиларнинг остида 10-40 км
қалинликдаги гранит қобиғи жойлашган бўлади, океан тубида улар учрамайди. Гранит ва
океан чўкиндилари қобиғи остида базальт қобиғи жойлашгандир. Унинг қалинлиги океан
тубида 5-7 км. ва қуруқликда 20-30 км. га боради.
26-расм. Биосферанинг бўйлама кесими ва унинг гидросфера ва литосфера билан
муносабати.
Ернинг тош ўрами сатхнинг ташқи тузилишига рельеф дейилади. Рельефнинг шакл-
ланиши унинг ёшини, морфологик тузилишини, ўзгариши ва тарқалиши қонуниятларини
геморфология фани ўрганади. Ер сатхининг тузилиши, тарихий тараққиёти, унда ҳаётнинг
ривожланиши асосан ернинг ички қисмида вужудга келадиган тектоник жараёнларга ва
иқлимга боғлиқдир. Ернинг муз қопламаган қуруқлик сатхи 133,4 млн. км
2
бўлиб, унинг
55,7 млн. км
2
и тропик, 24,3 млн. км
2
и субтропик, 22,5 млн. км
2
и мўътадил, 21,2 млн. км
2
и
қутб минтақаларига тўғри келади. +уруқликнинг 10-11% и дехқончиликда ва 20% и
яйловлар ўрнида ишлатилади. Дунё аҳолиси жон бошига 0,4 гектар дехқончилик қиладиган
ер тўғри келади. Ер текис, намлик ва ҳарорати етарли бўлган гил тоғ жинсларидан ташкил
топган бўлса, у ерда ўсимлик, хашоротлар ва микроорганик қолдиқ чиқиндиларига бойиб,
тупроқ қатамининг ҳосил бўлиши тезлашади. Тупроқ қатламининг қалинлиги тахминан 1-3
метр бўлиб, у А, В, С қабатлардан иборат бўлади. Юқорида жойлашган чириндига бой
бўлган энг унумдор қисми А-гумусли қабат ҳисобланади. Унинг остида тепадан ювилиб
тушган карбонат тузли В-иллювиал қабат жойлашган бўлиб, 1,5-2 метр чуқурликгача кам
ўзгарган. Энг қуйида С-она жинсли қабат ётади. Тупроқ турлари қутблардан экваторга ҳамда
текисликлардан тоғларга қараб иқлим ўзгариши билан қонуний равишда ўзгариб боради.
Мўътадил минтақанинг йиллик ёғингарчилиги 500-600 мм. бўлган ўрмон чўлларида
чиринди(гумус) га бой (10 % гача) энг унумдор, қўнғир, қора тупроқлар тарқалган.
Марказий Осиёнинг дашт ва ярим даштларида ўсимликларнинг табиий шароитда
ривожланиши учун намлик етишмаганлиги сабабли, кам (1-2 %) гумусли кул ранг, бўз
Do'stlaringiz bilan baham: