П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Ёнилғи энергетик ресурслар ва улардан самарали фойланиш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Ёнилғи энергетик ресурслар ва улардан самарали фойланиш. Ҳисоб-китобларга
кўра, ҳозирга келиб, дунё мамлакатларининг энергияга бўлган эхтиёжларини қондириш
учун ердаги органик ёнилғилар захираси тахминан 150 йилга, жумладан, нефт 35-40 йилга,
газ 50 йилга, кўмир эса 425 йилга етиши аниқланган. Кўмир захиралари нефт ва газ


захираларидан икки марта кўп. Олимларнинг фикрига кўра, энергия манбаларининг асосини
ташкил қилувчи нефт ва газни тежаб-тергаб ишлатиш учун улардан олинадиган синтетик
маҳсулотлар, турли хил хом ашёларни кўмирни қайта ишлаш ҳисобига алмаштириш лозим.
+азиб олиш жараёнларида технологик жараёнларни талаб даражасида такомил-
лашмаганлиги натижасида кўмирнинг 45 фоизи, нефтнинг эса 60 фоизи ер бағрида қолиб
кетмоқда. Нефт конларидан нефтни тўла қазиб олиш каби муҳим вазифани хал этиш учун
қатламлараро босимни ошириш, иссиқ суюқликлар ва электр зарядлари ёрдамида нефтнинг
қовушқоқлик ҳоссасиини камайтириш усулларини қўллаш лозим.
Энергетик
муаммоларни хал этишнинг муҳим йўналишларидан бири газ билан бирга олинадиган аммо
газ қувурларида ташиш имконини бермайдиган газ конденсатларидан фойдаланишдир.
Улардан фойдала- нишнинг энг мақбул йўли уларни дизел ёнилғисигача қайта ишлашдир.
Конденсатлардан олинган дизел ёнилғиларининг токсиклик даражаси анча кам бўлади.
Бундай ёнилғиларга ишлаган автотранспортлар сўндиргичларидан чиқадиган газлар
таркибида концероген моддалар одатдаги дизел ёнилғисидагига нисбатан 30 фоиз кам
бўлади. Яқин келажакда бензин, керосин ва бошқа ёнилғиларни кўмир таркибидан олиш,
шунингдек, ноанъанавий энергия манбаларидан
ва иккиламчи энергетик ресурслардан кенг
фойдаланишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга мавжуд энергия
манбалари энергиясидан тежаб-тергаб фойдаланиш лозим.
Дунё бўйича атом электр станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш
1990 йилгача 16% га етди. Бир қатор мамлакатларда, шу жумладан, Францияда бу кўрсаткич
70% ни, собиқ иттифоқда эса 12% ни ташкил қилган. Чернобль АЭСида содир бўлган
фожеадан сўнг атом энергетикасига бўлган ишонч анча сўнди. Бу табиий хол эди, чунки,
радиоактив ифлосланишдан инсонлар ва биосфера жуда катта зарар кўрди. АЭСларни ёпиш
мумкин эмас, аммо хавфсизлигини таъминлаш мумкин ва керак. АЭСларнинг ЎртаОсиё
ҳудудидига жойлаштириш геологик нуқтаи назардан мақбул эмас. Чунки Ўрта Осиёнинг
тоғлик ҳудудлари сейсмик фаол зоналарга киради.
Ядро чиқиндилари ҳам жуда хавфли. Масалан, Челябинск-40 ядро марказига яқин
бўлган кўлда катта миқдорда Cs
137
ва Sr
90
тўпланган. Ядро чиқиндиларини сақлаш учун кўп
йиллар давомида Мурманск яқинидаги сув хавзаларидан фойдаланилган. 
Экологик хавфсиз бўлган энергия манбалари-сув электростанцияларидир. Сув
энергетикаси учун тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган ўрта ва кичик дарёлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки текислик бўйлаб оқадиган дарёларга қурилган сув
электростанциялари табиий муҳитга катта салбий таъсир кўрсатади. Масалан, Волга
дарёсига сув электростанцияси учун қурилган тўғон таъсирида дарёнинг суви ён атрофга
ёйилиб, сув ҳаракати маълум муддат тўхтаган, сувни ўзини-ўзи тозалаш ҳоссалари пасайган,
сув ранги ва санитар холати ўзгарган.
Муҳим ёнилғи-энергетик ресурслардан яна бири гидротермал сувлардир. Уларнинг
табиий иссиқ сувиларидан фойдаланиб уйларни ва иссиқхоналарни иссиқлик билан
таъминлаш мумкин. Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида 50 дан ортиқ шундай манбалар
мавжуд. Улардан 60 миллион м
3
дан ортиқ термал сувлар ва 400 минг тонна атрофида буғ
олиш мумкин. Гидротермал сувлар эвазига олинаётган энергия хажми 0,5 миллион тонна
шартли ёнилғига тенг. Бу ер бағридан олинадиган иссиқлик ресурсларининг бир қисмини
ташкил қилади ҳолос. Жуда катта иссиқлик захираси ер каърида 4-5 км чуқурликда
жойлашган. Бундай чуқурликда тоғ жинсларининг ҳарорати 200
О
С дан ошади. Маълум
миқдордаги сувни чуқурликка хайдаб, иссиқ сувга айлантириш йўли билан гидротермал
электр станциялари барпо этиш мумкинлиги исботланган. 
Миллиардлаб киловатт арзон энергияни шамол ёрдамида олиш мумкин. Уларнинг
қуввати ер шари бўйича фойдаланилаётган электр энергиясидан 500 марта юқори эканлиги
ҳисоблаб чиқилган. Бу каби арзон ва экологик тоза энергия манбаи ҳисобига бутун Россияни
энергияга бўлган талабини 20% ини таъминлаши мумкин. Ҳозирги кунда Франция, А+Ш,
Дания давлатларида қуввати 2 МВт гача, шамол ғилдираги диаметри 50-60 метр бўлган
автоматик бошқариладиган электростанциялар барпо этилган. +уввати 1-3 кВт бўлган шамол


энергия қурилмаларидан чўпонлар ва геологларни вақтинчалик яшаш жойларини,
чорвачилик мажмуаларини электр энергияси билан таъминлашда, биноларни иситишда,
сувларни чучуклаштиришда кенг фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Шамол двигателларига
ишлай- диган кичик сув электр станциялари агросаноат мажмуаларидаги энергия сарфини
камайтиришга ёрдам берган бўлар эди. 
+уёш энергиясидан фойдаланиш, яъни қуёш энергиясини гелиоқурилмалар ёрдамида
электр энергиясига айлантириш имкониятлари чексиз. Дунёнинг бир қатор мамлакатларида,
масалан, А+Шнинг Мохави(Калифорния) чўлида қуёш термодинамик электростанцияси
ишлаб турибди. Унинг ёрдами йилига 355 МВт энергия ишлаб чиқарилмоқда. Бу қувват 0,5
миллион кишининг энергияга бўлган талабини қондириш учун етарли. Дунё океанлари
сувлари сатхининг кўтарилиши ва қайтиши(тўлқинланиши) ҳисобига электр станциялари
барпо этиш ҳам энергия олишнинг самарали йўлларида ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга
кўра, дунё океанлари ҳисобига 2,7 миллиард кВт энергия олиш мумкин. Бу энергия дунё
бўйича истеъмол ҳилинаётган энергиянинг 30 % ига тенг. Тўлқин электр станцияларининг
ишлаш принципи тўлқиннинг потенциал энергиясини кинетик энергияга айлантириб, электр
генераторлари валини ҳаракатлантиришга асосланган. 1982 йилда биринчи марта Колск
бўғози қирғоқларида тажриба учун тўлқин электр станциялари қурилган. Кейинчалик бу
каби электр станциялар А+Шда, Канадада, Буюк Британияда, Австралия, Жанубий Корея ва
Хиндистонда қурилди.
Муқобил энергия манбаларини халқ хўжалигининг турли соҳаларига кенг жорий
этиш, ернинг қайта тикланмайдиган ёнилғи ресурсларидан фойдаланишни кескин
камайтиради. Хисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, ноанъанавий энергия манбаларининг
роли камида 20-30 йилда сезилади. Ҳозирча улар махаллий эхтиёжларни қондириш
учунгина иқтисодий жихатдан ўзини оқлайди. Бу ўринда биоэнергетика катта қизиқиш
уйғотади. Масалан, 1 тонна гўнгдан 1 суткада 15 м
3
гача биогаз олиш мумкин. 1 м
3
биогаз
бир литр суюлтирилган газ ёки 0,5 литр юқори октанли бензин қувватига тенг. Хитойда
биогаз ишлаб чиқариш қурилмаларидан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилмоқда. Биогаз
ишлаб чиқаришнинг бошқа манбаи-сув хавзаси қирғоқларида сув ўтлари етиштириш ва
уларни метан газигача қайта ишлашдир. 1000 гектар майдондаги сув ўтларидан ҳар йили
шундай хажмдаги метан гази олиш мумкинки, унинг иссиқлик ҳосил қилиш ҳусусияти
10000 тонна нефтники билан тенг. Бензинни тежаш йўлларидан бири, унга этанол ва
метанол қўшишдир. Бунинг учун махсус «энергетик» маданий ўсимликлар
(шакарқамиш,қизилча,кунгабоқар ва бошқалар) бензин таркибига қўшилади. Бразилияда
автотранспортларнинг аксарияти шу каби ёнилғи аралашмаларига ишлайди. Бундай
аралашмалар қўшилган ёнилғига ишлаган автотранспортлар нафақат бензинни кам сарф
қилади, балки атроф-муҳитни зарарли газлардан ифлосла- нишини камайтиради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish