П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Минерал ўғитлардан нотўғри фойдаланиш тупроқда азот, фосфор бирикмаларини ва
баъзи (Sr
90
, Cr
137
, F
40
) радиоактив моддаларни ортиқча тўпланишига олиб келади. Бундай
тупроқларда етиштирилган ўсимлик махсулотлари ва чорва озуқалари инсон хамда
хайвонлар учун хавфли миқдордаги азот, фосфор ва радиоактив моддалар билан
ифлосланадилар. Ортиқча азот, фосфор ва калий ўғитлари ювилиб сувга тушиши оқибатида
эса сувларни захарланиши ва сув хавзаларидан фойдаланишни оғирлаштирувчи
эвтрофикация (кўк-яшил сув ўтларининг авж олиши) жараёнини кучайиши юз беради.
Нотўғри фойдаланилган минерал ўғитлар тупроқнинг мухим физик ва биологик
хусусиятларини ёмонлаштиради. Масалан, озуқа экинларига меъёридан ортиқча нотўғри
солинган фосфорли ўғит пичанда фосфор миқдорини 3-8 мартачага, азотли ўғит эса нитрат
миқдорини 2-10 мартагача кўпайиб кетишига олиб келади. Бу эса озуқанинг сифатини
бузилишига, хайвонларнинг махсулдорлигини пасайиб кетишига хатто захарланишига сабаб
бўлади. Азот ўғитлар нотўғри қўлланилган тупроқларда етиштирилган ўсимлик
махсулотлари(бодиринг, карам, сабзи, кўкатлар)да зарарли нитратларнинг миқдори РЭЧМ
дан бир неча баробар юқори бўлиб, инсонда гипоксия (кислород танқислиги) ва
нитрозоминлар билан захарланиш каби оғир касалликларни келтириб чиқаради.
Аграр ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган кимёвий воситалардан катта бир
гурухи пестицидлардир. Дехқончилик ва чорвачиликда касалликлар, зараркунандалар ва
бегона ўтларга қарши, дефолиация (баргни тўкиш), десикация (қуритиш), биостимуляция
каби мақсадларда фойдаланиладиган турли кимёвий моддаларни пестицидлар дейилади.
Пестицидларнинг хозирги пайтда бир неча юзлаб хиллари мавжуд ва уларнинг кўпчилиги
тирик организмлар, жумладан инсонга нисбатан захарли, мутаген, канцероген ва тератоген
хусусиятларга эгадирлар. Пестицидларни қўллаш туфайли тупроқлар уларнинг қолдиқлари
билан ифлосланадилар. Ифлосланган тупроқларда етиштирилган махсулот ва озуқалардан
жуда оз миқдорда бўлса хам пестицид қолдиқларини бўлиши инсон ва хайвонлар соғлигига
катта зарар етказади.
Пестицидларнинг-гербицидлар (бегона ўтларга қарши); инсекцидлар (зарарли хашо-
ратларга қарши); фунгицидлар (замбруғларга қарши); нематоцидлар (нематодаларга қарши);
фумигантлар (омбор ва биноларга кимёвий ишлов беришда қўлланувчи); дефолиант ва
десикантлар (ўсимликлар баргини тўкиш ва қуритишда қўлланувчи); акарицидлар (зарарли
каналарга қарши); биостимуляторлар (экинлар ва чорва хайвонларининг ўсишини
бошқаришда қўлланувчи) каби бир неча турлари мавжуд. Бу турларнинг хар бири бир неча
ўнлаб хилдаги препаратларни ўз ичига олади. 
Пестицидларнинг тупроқдаги миграцияси асосан намлик ва хаво орқали, қисман эса
механик тарзда (хайдаш жараёнида) юз беради. Маълум миқдори эса тупроқнинг ўта майда
коллоид заррачаларига сингиб ушланиб қолади. Уларнинг тупроқдаги жараёнлар таъсирида
парчаланиб йўқолиши перепаратнинг кумулятив хоссасига, харорат, намлик, ёруғлик,
тупроқнинг гранулометрик таркиби, чиринди миқдори каби бир қатор омилларга боғлиқ
бўлади. Одатда бу секин кечадиган жараён хисобланади. Баъзи пестицидлар борки, улар
тупроқ ва атроф мухитда узоқ муддатларгача ўзининг зарарли хусусиятларини сақлаб
қолади. ДДТ (дихлордифенилтрихлорметилметан), алдрин, гептахлор, ГХЦГ, маргимуш
(АS) ва симоб(Нg) бирикмалари ана шундай препаратлардан хисобланади. Масалан, ДДТ
хозирги пайтда биосферанинг хамма жойида, жумладан, барча тирик организмлар ва инсон
танасида доимий учрамоқда(30-расм). Баъзи бир маълумотларга қараганда, уни биосфердаги
мавжуд миқдори 5 млн. тоннани ташкил этади. Тупроқларни хавфли даражада ифлословчи
моддалардан яна бир гурухи-қўрғошин(Pb), кадмий, (Cd), хром(Cr), маргимуш (As), рух
(Zn), симоб (Hg), мис(Cu), фтор (F) каби оғир металлардир. Бу моддаларнинг тупроқда
меъёридан ортиқча тўпланиши тупроқнинг агроэкологик хусусиятларини ва ўсимлик маҳсу-
лотларининг сифатини ёмонлаштириб юборади. Буларнинг кўпчилиги канцерогенлик,
тератогенлик ва мутагенлик каби хавфли хусусиятларга эга. Яна бир хавфли томони эса бу
моддаларнинг тупроқда табиий парчаланиш орқали йўқолиши жуда секин кечади.


30-расм. Ўзбекистон республикаси тупроқларини ДДТ билан ифлосланиш динамикаси.
Тупроқларни оғир металлар билан ифлосланиши таркибида ушбу элементлар бўлган
рудаларни нооқилона қазиб олиш ва қайташ ишлаш жараёнида, ер юзасига, ҳаво ва сувларга
турли чиқиндиларни ташланиши, баъзан эса фосфорли ва органик ўғитларни қўллаш, оқава
сув чўкмаларидан ўғит сифатида фойдаланиш оқибатида рўй беради.
Алюминий ва фосфорли ўғит ишлаб чиқаришда, керамика ва шиша саноатида
таркибида фтор бўлган кўплаб чиқиндилар чиқарилади. Масалан, фосфорли ўғит ишлаб
чиқаришда чиқит хисобланган фосфогипс таркибида 50-60 мг/кг. гача фтор бўлади. 
Халқ хўжалининг турли соҳаларида радиоактив моддалардан кенг фойдаланиш
оқибатида тупроқларни радиоактив ифлосланиши кузатилмоқда. Бундай ифлосланган
тупроқларда кўпинча стронций-90, цезий-137, уран, радий, торий қисман фтор ва
калийнининг радиоактив изотоплари учрайди. Асосий ифлословчи манбаълар ядро
қурилмалари, ядро қуролларини синаш, радиоактив рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш,
турли радиоактив авариялар хисобланади. Масалан, Чернобилдаги АЭС аварияси 2,8
млн.гектардан зиёд майдондаги тупроқларни радиоактив моддалар билан ифлосланишига
олиб келди. Бундай ифлосланишнинг экологик хавфли томони шундаки, радиоактив
моддаларнинг парчаланиши учун ўнлаб йиллар зарур бўлади. 
Тупроқларнинг ифлосланиши, бузилиб емирилиши ва ишдан чиқишида харбий

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish