гелминтларнинг тухумлари келиб тушади. Уларнинг кўпчилиги тупроқда узоқ
муддатларгача яшовчанлигини сақлаб қолади. Тупроқнинг турли бактериялар, микроблар,
вируслар ва гелминтлар билан ифлосланиши ундаги биологик мувозанатни изидан чиқаради
ва унинг санитар- гигиеник холатини ёмонлаштиради.
Тупроқнинг экологик холатини белгилаб берувчи хусусиятларидан бири унинг
зичлигидир.
Тупроқнинг зичлиги унинг сув, ҳаво, иссиқлик, озуқа, механик ва бошқа
хоссаларига, шу жумладан, унумдорлигига катта таъсир кўрсатади. Дехқончилик учун
тупроқнинг хоссалари ва экин турларига қараб ўртача оптимал зичлик 1,10-1,25 г/см
3
атрофида бўлиши талаб этилади. Дехқончилик ва бошқа соҳаларда оғир техникадан
фойдаланиш, ерларга нотўғри ишлов бериш, суғориш, гумусни камайиб кетиши, фақат
минерал ўғитлардан фойдаланиш, монокультура ва бошқа шу каби антропоген таъсирлар
натижасида тупроқ меъёридан ортиқча зичлашади. Ўта зичлашган тупроқларга ишлоб
бериш оғрилашади ва кўп энергия талаб этилади. Тупроқларнинг агрономик аҳамиятга эга
бўлган донадорлик хоссалари бузилиб тупроқнинг ғоваклиги камайиб кетади. Эрозия учун
қулай шароит вужудга келади, экинларни илдизи яхши ривожлана олмай, хосилдорлиги
пасайиб кетади. Хозирги пайтда кўплаб мамлакатларда тупроқларнинг зичлашувчи катта
иқтисодий ва экологик зиён келтирмоқда. Биргина А+Шнинг ўзида ушбу холатдан йилига
1,8 млрд. долларлик зарар кўрилмоқда. Россияда эса хайдалма ерларнинг қарийиб 90% и
ўртача ва кучли даражада зичлашган. Ушбу холат деярли барча мамлакатларда жумладан,
бизнинг Республикамизда хам кузатилмоқда. Жуда куплаб эскидан суғориб келинаётган,
айниқса, оғир ва ўртача механик таркибли ерларимизда хосилдорликни пастлигининг асосий
сабабларидан бири, хайдов ости қатламларини меъёридан ортиқча (1,35-1,50
г/см
3
)зичлашганлигидандир.
Антропоген таъсирлар натижасида ўсимлик қоплами йўқотилган, сув режими изидан
чиққан, рельефи ўзгартирилган, ифлосланган, чиқиндилар ва турли тоғ жинслари остида
кўмилиб кетиш оқибатида ишдан чиққан ерларни
бузилган ерлар дейилади. Саноати кучли
ривожланган худудларда бундай ерлар кўплаб майдонларни ишғол этади. Тоғ-кон саноати,
иншоотлари, энергетика объектлари, йирик индустрлашган аҳоли пунктлари атрофида
(чиқиндилар «қабристон»и) бундай ерлар куплаб учрайди. Айниқса, фойдали қазилма
конларидан очиқ усулда фойдаланилганда теварак атрофдаги тупроқларга катта зарар
етказилади. Вахоланки, ҳозирги пайтда дунёдаги конларнинг 80% и очиқ усулда қазиб
олинадиган конлардир. Кон жойлашган майдоннинг тупроқ қатлами тўлалигича бузиб
ташланади. Бундан ташқари, кон ўрнига нисбатан ўн мартадан кўпроқ майдонининг табиий
шароитлари ёмонлашади. Бундай худудларда тупроқнинг сув, физик ва биологик
хусусиятлари ёмонлашади, моддаларнинг тупроқдаги табиий геокимёвий миграцияси
изидан чиқада, эрозия ва дефляция кучаяди, ер усти ва ости сувларининг режими бузилиб,
ифлосланадилар.
Инсоният юқоридаги бир қатор салбий жараёнлар туфайли сўнгги эллик йилда, 50
мил.гектар унумдор ерларни йўқотди. Хозир эса кунига ўртача 4-5 минг гектар ер
ташландиқ ерларга айланмоқда. Бундан ташкари, турли салбий антропоген таъсирлар
натижасида дунё бўйича йилига 5 млн. гектар ер «чўллашмоқ»да.
Do'stlaringiz bilan baham: