П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Тупроқларни ифлосланишдан ҳимоялаш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Тупроқларни ифлосланишдан ҳимоялаш ерларни мухофазалашга қаратилган чора-
тадбирлар орасида мухим ўринлардан бирини эгаллайди. Тупроқларни минерал ўғитлар
таъсирида ифлосланишини олдини олиш учун минерал ўғитларни тупроқ иқлим шароитлари
ва экиннинг хусусиятларидан келиб чиқиб қўллаш зарур, яъни ўғитнинг йиллик миқдорини,
бир марталик солиш меъёрини хамда муддатини илмий асосда тўғри белгилаш ва унга амал
қилиш лозим. Бундан ташкари, тупроқда озуқа элемнтларини ўзаро мутаносиб миқдорларда
бўлишини таьминлаш, таркиби бир компонентли ўғитларга нисбатан кўп компонентли
(комплекс ўғитлар) ва юқори концентрацияли ўғитлардан кенгроқ фойдаланиш; ўғитлардаги
озуқа элементларини экинлар томонидан ўзлаштирилиши учун қулай шароитлар (оптимал
намлик, ёруғлик, харорат) яратиш; ўғитларни меъёрида ўзлашишини таьминловчи
ингибиторлардан фойдаланиш, таркибида ифлословчи бирикмалари камроқ бўлган янги ўғит
турларини ишлаб чиқаришга жорий этиш; сунъий ва минерал ўғитлар ўрнига табиий
органик ўғитлардан (гўнг, биогумус) кенг фойдаланиш; тупроқни озуқа элементларига
бойитувчи ва хусусиятларини яхшиловчи экинларни (беда ва бошка дуккаклилар) вақти-
вақти билан экиб туриш, тупроқ ва ўсимлик махсулотларидаги ифлословчи моддалар
миқдорини доимий назорат қилиб бориш каби чора-тадбирлар ҳам тупроқларни минерал
ўғитлар билан ифлосланишини олдини олишда яхши самара беради. 
Тупроқлар ва атроф-мухитни пестидцидлар билан ифлосланишдан ҳимоялашга
қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш орқали эришиш мумкин: 

тупроқ ва атроф-мухитда тез парчаланувчан, кам захарли ва юқори танлаб таъсир
этиш (селектив) хусусиятига эга бўлган пестицидлардан фойдаланиш; 

пестицидларни қўллаш вақти, миқдори ва усулларига қатъий амал килиш; 

кукун холатидан кўра донадор турларидан фойдаланиш;

самолётда ёппасига сепишдан кўра, вертолётда ёки ерда харакатланувчи меха-
низмлар ёрдамида керакли майдонларга қўллаш;

пестицидлар қўлланган майдонлардан оқава сувларни сув хавзаларига
чиқармаслик;

пестицидларни ишлаб чиқариш, тарқатиш, қўллаш, сақлаш, йўқотиш (зарарсиз-
лантириш)устидан қатъий назорат ўрнатиш;

тупроқ ва ўсимлик махсулотларининг пестицидлар қолдиғи билан
ифлосланишини доимий назорат қилиб бориш.
Пестицидларнинг тупроқ ва атроф-мухитга зарарли таъсирларини камайтиришнинг
экологик жихатдан энг самарали усули-бу дехқончиликда пестицидлар ўрнига биологик
усуллардан фойдаланишдир. Биологик усуллар дейилганда ўсимлик ва чорва-
хайвонларнинг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши уларнинг табиий
кушандаларидан фойдаланишга асосланган чора-тадбирлар комплекси тушунилади.
Биологик усул воситалари (биоагент) сифатида табиатда мавжуд хашоратлар, вируслар,
бактериялар, микроблар, замбуруғлар, қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар, амфибиялар
ва бошқа тирик ораганизмлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, зараркунандаларнинг
биологик хусуси ятларидан фойдаланиш, уларга қарши антибиотикларни қўллаш, ўсимлик
ва хайвонларни эмлаш, юқори нурланиш ва кимёвий бирикмалар ёрдамида
стерилизациялаш, турли биологик фаол моддалардан (ферромон) фойдаланиш кабилар хам
биологик усуллар қаторига киради. 
Биологик услларнинг экологик жихати шундаки, бунда атроф-мухитни кучли
ифлословчи захарли пестицидларни қўллашга бўлган эхтиёж кескин камаяди. Биологик


восита сифатида фойдаланилаётган биоагент табиий объект бўлганлиги учун уни атроф-
мухитга таъсири сезиларли бўлмайди. Ҳозирги пайтда биоагентлар сифатида
хашоротлардан--трихограмма, габробракон, фитосеюлис; бактериал препаратлардан-
энтобактерин, дендро бацилин, гомелин; замбуруғли препаратлардан-боверин; вирусли
препаратлардан-вирин; антибиотиклардан-трихотецин; биоактив моддалардан - ЮГ - I.III ва
диминлардан фойда ланилмоқда. Экинларни ҳимоялашда интеграл усулни яъни кимёвий
ва биологик усулларни шароитдан келиб чиққан холда, биргаликда қуллаш хам яхши самара
беради. 
Тупроқларнинг оғир металлар билан ифлосланишини бартараф этиш ва уларнинг
зарарли таъсирини камайтиришга, таркибида ушбу моддалар бўлган чиқиндиларни атроф-
мухитда тарқалишини олдини олиш, пестицидларни ва минерал ўғитларни қўллаш
тартибларига қатъий амал қилиш, уларга бой чиқитларни ва оқава сувлар чўкмалари(ил)дан
ўғит сифатида фойдаланмаслик каби чора-тадбирлар орқали эришиш мумкин. Оғир
металлар билан ифлосланган ерларни ағдариб, чуқур хайдаш ва бундай ерларга чидамли
техник экинларни экиш йўли билан зарарли таъсирларни бирмунча камайтириш ҳам
мумкин. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish