П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ
1. Тупроқ хақида нималарни биласиз?
2. Тупроқлар биосфера ва инсон хаётида қандай аҳамиятга эга?
3. Сайёрамиз ва Республикамизнинг тупроқ ресурларини тавсифлаб беринг.
4. Тупроқлар эрозияси қандай жараён ва уни салбий жихатлари хақида нималарни
биласиз?
5. Тупроқлар дефляцияси ва унинг экологик оқибатларини тушунтиринг.
6. Тупроқларни шўрланиши ва унинг экологик оқибатларини тушинтиринг.
7. Тупроқларнинг ифлосланиши ва унинг экологик оқибатларини тушинтиринг.
8. Тупроқлар унумдорлигини қандай йўллар билан ошириш мумкин?
9. Ердан оқилона фойдаланиш йўлларини тушинтиринг.
10. Ерларни рекультивациялаш деганда нимани тушунасиз?
11. «Ер тўғрисида»ги қонуннинг мохиятини шархлаб беринг.
12. Тупроқ ресурслари билан боғлиқ бўлган экологик муаммоларнинг сабаб ва
оқибатларини очиб беринг.
4.5. ЛАНДШАФТЛАРНИ МУҲОФАЗА +ИЛИШ
Ландшафт деб қуруқликнинг маълум бир ҳудудида жойлашган барча табиат
компонентларнинг ўзаро ички алоқалари ва бирлигига кўра бошқа жойлардан фарқ қилувчи,
табиий чегарага эга бўлган ҳудудий мажмуаларга айтилади. Табиат компонентлари-тоғ
жинслари, рельеф, иқлим, сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўзига хос ҳусусиятлари
билан ривожланса ҳам ўзаро ўзвий боғланган. Улар ўртасида тўхтовсиз моддалар
алмашинуви амалга ошади ва ўзига хос ўрмон, чўл, дашт, тоғ ва бошқа шу каби
ландшафтларни ҳосил қилади. Инсонлар маълум бир ландшафтда яшайдилар ва уни ўз


ихтиёрларига мослаб ўзгартирадилар. Инсонларнинг ландшафтларга таъсири унинг
имкониятларидан ошиб кетса ландшафтдаги мувозанат бузилади. Натижада ландшафт
бутунлай ўзгариши, хатто йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ландшафтдаги ўзгаришлар ўз
навбатида инсонларга ҳам кучли таъсир кўрсатади. Шунинг учун табиатни муҳофаза қилиш
асл моҳияти ва мақсадига кўра ландшафтларни муҳофаза қилиш демакдир. 
Инсон фаолияти таъсирида ўзгартирилган ландшафтлар а н т р о п о г е н л а н д- ш
а ф т л а р дейилади. Ҳозирги вақтда ер юзида инсон таъсирига учрамаган табиий
ландшафтлар кам қолди. Антропоген ландшафтлар бажарадиган функциялари бўйича
саноат, қишлоқ хўжалиги, шаҳар ва бошқа ландшафтларга, ўзгариш характерига кўра кам
ўзгартирилган, кучли ўзгартирилган ландшафтларга бўлинади. Ер юзидаги
ландшафтларнинг 60%дан ортиқроғи антропоген ландшафтларга киради. Инсонлар
томонидан илмий асосда ўзгартирилган, тартибга солиб туриладиган энг мақбул яшаш
шароитлари яратилган ва иқтисодий жихатдан самарали, маъданли ландшафтлар ҳам
мавжуд. Ландшафтларни муҳофаза қилиш деганда уларнинг ўзига хос мувозанат холатини
сақлаш тушунилади. Ландшафтларни муҳофаза қилишнинг турли шакллари мавжуд,
жумладан: 

биогеоценозлар мажмуаси сифатида уларни тўла муҳофаза қилиш; 

ландшафтлар қиёфасини ва бир бутунлигини тўла сақлаган холда айрим табиат
объектларини муҳофаза қилиш;

қулай антропоген ландшафтларни яратиш.
Дунё мамлакатларининг 124 тасида 2600 дан ортиқ йирик муҳофаза остига олинган
ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий майдони 4 млн.км
2
дан ортиқ ёки қуруқликнинг
3%га яқин қисмини ташкил қилади. Булардан ташқари, бир қатор мамлакатларда ҳимоя
остига олинган 13 мингдан ортиқ, умумий майдони 1000 гектар атрофида бўлган участкалар
ҳам мавжуд. Дунёнинг турли мамлакатларида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар шакли турли
-туман. Масалан, қўриқхоналар, миллий парклар, табиий истирохат боғлари, буюртмалар,
ёввойи табиатнинг нодир участкалари, парваришхоналар ва хакозо. Чет мамлакатларда
табиий участкаларни муҳофаза қилишнинг асосий шакли бу миллий парклар ва
қўриқхоналар бўлса, МДХ давлатларида қўриқхоналар ва буюртмалардир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish