П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Ер ёки ер ресурслари дейилганда қуруқликнинг хар кандай юзаси(майдони)ни
тушунилади. Аммо бир қатор илмий адабиётларда, жумладан экологияда ҳам ер ва тупроқ
бир-бирига яқин маънодош атама тарзида қўлланилади.
Сайёрамизнинг ер ресурслари захираси қуйидаги жадвалда акс эттирилган турли
тоифадаги ерларни ўз ичига олиб умумий майдони 149 млн. км
2
ни ташкил этади.
Сайёрамизнинг ер захиралари(фонди)
9-жадвал

Ерларнинг тоифаси
Майдони млн.
км
2
+уруқликка
нисбатан, %
1
Музликлар билан қопланган ерлар
16,3
11,0
2
+ундра ва баланд тоғлардаги саҳролар
5,0
3,3
3
Тупроқ ва тундра ўрмонлари билан
қопланган ерлар
7,0
4,7
4
Ботқоқликлар, кўл, дарёлар ва сув
омборлар билан банд ерлар
7,2
4,8
5
Иссиқ(арид) ҳудудлардаги саҳролар,
қоялар ва соҳиллардаги қумликлар
18,2
12,2
6
Ўрмонлар билан қопланган ерлар.
40,3
27,0
7
Табиий ўтлоқлар ва бутазорлар билан
қопланган ерлар
28,5
19,0
8
Деҳқончилик билан банд ерлар
19,0
13,0
1
2
3
4
9
Аҳоли яшаш жойлари ва саноат
бинолари билан банд бўлган ерлар
3,0
2,0
10
Эрозия, шўрланиш, ботқоқланиш ва
бошқа омиллар туфайли вужудга
келган ташландиқ ерлар
4,5
3,0
Ҳаммаси:
149,0
100,0


Сайёрамиздаги ерларнинг 3/4 қисми иссиқлик ёки намлик билан етарлича
таьминланмаганлиги оқибатида унумдорлиги паст ерлар ҳисобланади.
Инсоннинг кўплаб ишлаб чиқариш фаолиятлари ер ресурслари билан бевосита ёки
билвосита боғлиқдир. Айниқса, инсониятнинг нормал хаёт кечириши учун зарур бўладиган
энг муҳим(озиқ-овқат, кийим-бош) хаётий моддий бойликлар яратилувчи аграр соҳада ер
асосий ишлаб чиқариш предмети ва воситаси вазифасини бажаради. Халқ хўжалигининг
қарийб барча соҳалари учун эса маконий базис(асос) ролини ўтайди.
Дунё бўйича унумдор ерларни кенгайтириш имконияти ҳам жуда катта эмас.
Маълумотларга қараганда деҳқончилик учун яроқли ерлар майдонининг 2,5-2,7 мрд.
гектаргача етказиш мумкин аммо бу жуда катта куч ва маблағни талаб этади.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозир сайёрамизнинг хар бир кишисига(жон бошига) ўрта
ҳисобда 0,3 гектар хайдалма ер тўғри келмоқда, мутахассисларнинг фикрича эса ҳозирги
тараққиёт даражасида бир кишига озиқ-овқат етиштириш учун ўртача 0,4-0,5 гектар ва уй-
жой, коммуникациялар учун яна 0,1 гектар ер майдони талаб этилади.
Республикамизнинг аграр мамлакат ҳисобланиб, аҳолининг 60%дан кўпроғи қишлоқ
жойларида яшаб қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Ялпи ижтимоий маҳсулотнинг 3/4
қисми ҳам шу соҳада яратилади. Республикамизнинг умумий майдони 44,7 млн. гектар
бўлиб, шундан 31 млн. гектарида аграр соҳада фойдаланилади. Аммо, уларнинг асосий
қисми(26,5 млн. гектар) чўл-саҳро(арид) минтақаларда жойлашган унумдорлиги паст, сув
билан кам таьминланган, интенсив деҳқончилик учун ноқулай ерлардан иборат. Шунинг
учун улардан ҳозирда асосан махаллий яйлов сифатида фойдаланилади ҳолос. 13,7 млн.
гектар майдон эса баланд тоғликлар, сувликлар билан банд бўлган ва бошқа шу каби
деҳқончилик учун яроқсиз ерлар ҳисобланади.
+ишлоқ ҳўжаликда фойдаланилаётган ерларнинг атиги 4,5 млн. гектари хайдалма
ерлар бўлиб, шундан 4,2 млн. гектари суғориладиган ерлар хисобланади ва мана шу
майдонда ялпи қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларининг 97%и етиштирилади.
Республикамизнинг хар бир кишисига ўртача 0,17 гектар суғориладиган ер майдони
тўғри келади. Бу ўртача дунё кўрсаткичидан салкам икки марта камдир. +иёслаш учун бу
борадаги баъзи рақамларни келтирамиз. Бу кўрсаткич Канадада-1,84; Америкада-0,79;
Францияда-0,32; Хитойда-0,09; Японияда-0,04 гектарни ташкил этади.
Ўзбекистон ҳудудининг иқлими, рельефи, литологик ва гидрологик шароитлари
ўсимлик ва ҳайвонотларининг турли-туманлиги турли хилдаги(тип) тупроқларни ҳосил
бўлишига олиб келади. Чўл-саҳро минтақалардаги тупроқларнинг кўп қисми сур-қўнғир
тусли ва қумли тупроқлардан ҳамда қумли-чўл, шўрхок ва тақир тупроқлардан ташкил
топган. Тоғ олди текисликлари ва адирлик минтақаларда асосан бўз тупроқлар тарқалган.
Тоғли минтақаларда эса жигарранг, қўнғир ва ўрмон тупроқлари учрайди. Бундан ташқари,
дарё водийларида ва бошқа сернам ҳудудларида гидроморф типдаги ўтлоқи, аллювиал
тупроқлар тарқалган.
Республикамизнинг ер ресурсларига оид юқоридаги маълумотлардан кўриниб
турибдики, бизнинг шароитда ерларни муҳофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш
фавқулотда социал-иқтисодий ва экологик аҳамиятга молик муҳим масалалардан биридир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish