П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Атмосфера ҳавосини автотранспорт чиқиндиларидан муҳофаза қилиш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Атмосфера ҳавосини автотранспорт чиқиндиларидан муҳофаза қилиш. Шаҳар
ҳавосини ифлослантирадиган асосий омиллардан бири автотранспорт воситаларидир. Улар
ифлослантирган ҳавонинг заҳарлилигини камайтириш мақсадида ёки ҳавога чиқариб
ташланадиган чиқиндиларнинг умумий миқдорини камайтириш учун турли технологик
тадбирларни амалга ошриш йўли билан исталган мақсадга эришиш мумкин. Бунинг учун,
мотор цилиндрларида пайдо бўладиган заҳарли газларни нейтрализаторлар ёрдамида тўтиб
қолиш, ёнилғиларни тўла ёнишини таьминлайдиган моторлар ишлаб чиқарилиш,
шаҳарларнинг асосий йўллари ва йўлакларини соз бўлишини таьминлаш, чоррахаларда
тартиб ўрнатиш, транспорт ҳаракатини тўғри йўлга қўйиш мақсадида шаҳар қурилиши
лойихаларини лозим даражада ўзгартириш, кўча четларига дарахтлар ўтқазиш, ер ости
йўлларини кўпайтириш, айниқса
чоррахаларда автотранспорт тўпланиб қолишига йўл
қўймаслик каби ишларни амалга ошириш зарур. Шунингдек, йўлга яқин жойларда бир
қаватли уйларни олдинги қаторга ундан кейин кўп қаватли уйлар, уларнинг ортида эса
болалар боғчалари ва мактаб бинолари жойлаштирилиши керак.
Энг зарур тадбирлардан бири автотранспорт чиқиндиларни атмосфера ҳавосига
тушишини чеклашдир. Ташқи муҳитни автомобиль транспорт чиқиндиларидан муҳофаза
қилиш Давлат автомобиль инпекциясига топширилган. Давлат автомобиль инспекцияси
шаҳар ва туманлар ҳудудидаги автомобиль транспортини ҳисобга олади, унинг техник
холатини текширади, автомобиль дудбуронидан чиқаётган чиқиндилар таркибини
текширади. Ис газининг ҳаводаги меъёри давлат тасдиқлаган меъёрдан ошиб кетса,
автотранспортларнинг карбюраторлар тузатилиб, созланмагунча мазкур машинани ишлатиш


ман этилади. Масалан, автомобилни биринчи режимда ишлатилса унинг дудбуронидан
чиқадиган ис гази 1.5% дан, иккинчи режимда ишлатилса 1% дан ошмаслиги керак.
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг водий регионлари юқори ифлосланиш
потенциалига эга бўлган минтақаларга кирсада, бу ерда зарарли моддаларнинг тарқалиш
даражаси паст. Шунинг учун унча кучли бўлмаган шамол ҳаракати таъсирида ҳам зарарли
моддалар ҳавода тез тўпланади. Шуни эътиборга олиб ишлаб чиқариш корхоналарини
нисбатан баландроқ жойларга қуриш мақсадга мувофиқ. Санитар меъёрий талабларга
мувофиқ таркибида чанг, зарарли газ ва буғлар бўлган технологик ва вентиляцион
ташламалар тозаланиши лозим. Саноат корхоналари томонидан ҳавога чиқариладиган чанг
ёки туманларни тозалаш махсус қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Масалан,
мехнаник чангларни бирламчи тозалаш ишлари чанг сўндиргич камераларида, аспирацион
чанг тутгичларда, циклонлар ва мультициклонлар ёрдамида олиб борилади. Чангларни
нисбатан самаралироқ тозалаш ишлари нам холда ишловчи насадкали скруберлар, кўпик
ҳосил қилувчи аппаратлари, Вентури трубаларида олиб борилади. Толали, ячейкали,
донадор материалли, мойли ва энг кенг тарқалган енгли фильтрлар, шунингдек,
электрофильтрлар газ ва чангларнинг энг самарал тозалашга мўлжалланган аппаратлар
ҳисобланади. Буғ ёки газ қўшимчалари кўринишидаги токсик моддалар сақловчи саноат
газсимон чиқиндилари махсус ювувчи камераларда ёки адсорбцион тозалагичларда
тозаланади ва ёнилғи сифатида ёқилади. Бу каби зарарли моддаларни зарарсизлантириш
учун конденсацион тозалашдан, термик ёки каталитик ёндириш усулларидан
фойдаланилади. +ўшимчаларни ёндириш усули чиқиндилардан фойдаланишнинг иложи
бўлмаганда ёки улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда қўлланилади.
+уйидаги жадвалда газсимон ташламаларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмалар
тавсифи келтирилган.
8 - жадвал.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish