П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Лойихалашга асосланган тадбирлар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Лойихалашга асосланган тадбирлар. Лойихалашга асосланган тадбирлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:

шаҳар ҳудудини зоналарга бўлиш;

табиий чангларга қарши курашиш;

санитария ҳимоя чегараларини ташкил қилиш;

турар жойлар лойихаларини такомиллаштириш;

турар жойларни кўкаламзорлаштириш.
Лойихалашга асосланган тадбирларни амалга оширишдан мақсад моддаларни
атмосфера ҳавосига тарқалишини камайтиришдир. Саноат корхоналарини шаҳар ҳудудида
оқилона жойлаштиришни ташкил қилиш шаҳар бош лойихаси ва туманлар лойихаларига
ҳамда санитария меъёрларга асосланишган бўлиши керак. Саноат корхоналарини қуриш
учун ер майдонлари ажратишда жойларнинг рельефи, иқлим шароити, шамоллар йўналиши
ва саноат корхоналаридан ажралиб чиқадиган чиқиндиларни атмосферада тарқалиш
қонуниятлари назарда тутилади. Шаҳар ҳудудини минтақаларга бўлаётганда шамол
йўналишини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Одатда саноат корхоналарини яхши
шамоллатиладиган жойларга қуриш турар жойлар ҳавосини мусаффо бўлишини
таьминлайди. Шамол йўналишини ҳисобга олганда ўртача йиллик шамол йўналиши унинг
йил фаслларидаги ўзгаришлари ҳам ҳисобга олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Одатда
саноат корхоналари жойлашган ерларда нохуш холатлар, айниқса, қиш фаслида қаттиқ совуқ
ёки юқори даржадаги намлик шароитларида атмосферанинг ер юзасига яқин қатламининг
юқори даражада ифлосланиши кузатилади. Шаҳар ҳудудининг чанглар билан
ифлосланишига қарши кураш чораларидан бири, уни ободонлаштиришдир. Шунингдек,
шаҳар ҳудудида хўжалик чиқиндилари йиғилиб қолишига йўл қўймаслик, санитария
назорати органларининг тадбиркорлик билан фаолият олиб боришлари ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Йиғилиб қоладиган чиқиндилар юқумли касалликлар манбаи ҳисобланади. Бу
борада турар жойлар билан саноат корхоналари жойлашган минтақа оралиғида ҳимоя
масофалари бўлиши керак. Бундай ҳимоя масофаларининг катта-кичиклиги, саноат
корхоналаридан атмосферага ташланадиган чиқинди моддаларнинг заҳарлилик даражасига,
миқдорига ва технологик жараёнларнинг замонавийлигига боғлиқ бўлади.
МДХ мамлакатларида санитария ҳимоя минтақалари бешта синфга бўлинади: I
синфга-тегишли саноат корхоналарининг санитария ҳимоя масофаси ифлосланитувчи
манбадан аҳоли турар жойлари чегарасигача 1000 м; II синф-саноат корхоналари учун 500
м; III синф-саноат корхоналари учун 300 м; VI синф-саноат корхоналари учун 100 м; V
синф-саноат корхоналари учун 50 м. бўлади. Айрим холларда ушбу ҳимоя масофаларини
ўзайтириш ёки қисқартириш зарур бўлиб қолганда санитар гигиена муассасалари


мутахассислари ва тегишли давлат идоралари қарорларига асосан уларни уч мартагача
кенгайтириши ёки қисқартириши мумкин.
Дарахтлар зарарли моддаларга қарши табиий тўсиқ вазифасини муваффақиятли ўтай
олишлари фанга кўпдан маълум. Чанг, аэрозол ва бошқа таъсирчан моддаларни яшил
қалқонлик вазифасини ўтаётган ўсимликлар атмосферадан ўзларига сингдириб оладилар,
уларни хатто зарарсиз холатга келтиришлари ҳам мумкин. Дарахтзорлар ва кўкаламзорлар
атмосфера ҳавосидаги чанг миқдорини 2-3 марта камайтиради. Олинган маълумотларга
қараганда, дарахтзорлар ҳаводаги сульфид ангидрид газини ўзига сингдириб олади ва
сульфатларга айлантиради. Бироқ яшил минтақаларни ташкил қилишда алоҳида эътибор
бериш керак бўлган масалалар бор. Яшил тўсиқларни барпо этишда зарарли газларга,
кислота ва ишқорларга чидамли дарахт кўчатларини ўтқазиш катта аҳамият касб этади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқори бўлган
жойларга мевали дарахтларни, сабзавот ва полиз экинларини экиш мақсадга мувофиқ эмас.
Чунки ўта ифлосланган ҳаво муҳитида етиштирилган меваларнинг таркибида заҳарли
моддаларнинг салмоғи кўп бўлади.
Санитария ҳимоя минтақасининг 70% и дархатзорлар бўлиши мумкин. Масалан, I, II,
III синфларга таллуқли саноат корхоналари учун ажратилган ҳимоя майдонининг 10 фоизи
бирор бир объект(гараж, кирхона, ошхона ва хоказо) қурилишига, 20 фоизи эса йўл ва
йўлкалар қуриш учун фойдаланилади. IV ва V синфлар тааллуқлилари саноат корхоналари
билан аҳоли истиқомат қиладиган турар жойлар оралиғидаги ҳимоя масофаси очиқ
қолдирилиб, уни ўтлоқларга, дарахтзорларга айлантириш мақсадга мувофиқ.
Санитария ҳимоя минтақасидаги дарахтларга энг кўп зарар етказадиган таъсирчан
моддалар кимё, қора ва рангли металлургия саноатлари корхоналаридан ажралиб чиқадиган
сульфит, сульфат ангидриди, водород сульфид, фтор, аммиак, сульфат, азот, бром
кислоталари ва бошқалардир. IV ва V синфларга тааллуқли санитария ҳимоя минтақасида -
ўт учириш депоси, ҳаммом, корхона, гаражлар, омборлар, ўқув юртлари, лабораториялар,
автомобиль турар жойлари ва бошқалар жойлаштирилиши мумкин. Лекин, атмосфера
ҳавосини қўшимча ифлослантирувчи бошқа объектларни, спорт клублари ва иншоатларини,
истироҳат боғларини, болалар боғчаси ва яслилар, мактаблар, даволаш ва профилактика
ҳамда соғломлаштириш муассасаларини қуришга рухсат берилмайди. Шаҳарларнинг
ҳавосига махаллалардаги дарахтзорлар, боғлар ва кўкаламзорлар ижобий таъсир кўрсатади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish