Дарё ва кўлларнинг ифлосланиши. Дарё ва кўл сувлари ҳам асосан нефть қазиб
чиқарувчи, уни қайта ишловчи корхоналар, автомабил ва темир йўл тармоқлари ва нефть
ташувчи кемалар томонидан ифлосланади. Нефть ва нефть маҳсулотларининг дарё
сувларига салбий таъсири океан ва денгиз сувларидагидан кам эмас. Дарёлар қишлоқ
хўжалик оқавалари, ёғин сочин сувлари ва коммунал маиший оқава сувлари билан юқори
даражада ифлосланади. Айниқса, кимё саноати корхоналари ташламаларининг хиссаси дарё
сувлари сифатининг ёмонлашувида катта ўрин тутади. Энг токсик ҳисобланган оқавалар
оқава тўпловчи хавзаларга йиғилади. Шунга қарамасдан, тозалаш иншоатлари мавжуд
бўлмаган айрим корхоналарда уларнинг бир қисми дарёларга оқизилади. Хатто ривожланган
мамлакатлардан ҳисобланган Германияда ҳам маиший оқаваларнинг фақат 64 фоизи
тозаланади. Швецияда эса 10% оқава тозаланмай қолади, 15% и эса фақат механик
тозалашга юборилади. Дарё сувларининг табиий холатининг бузилишига унга яқин
жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар сабаб бўлади. Гохо
сувларнинг органолептик ҳусусиятлари ўзгариб, кўкимтир ва бошқа рангларга киради. Ўрта
Осиё республикаларидаги дарё сувлари асосан тоғлардаги қор ва музликларнинг эришидан
пайдо бўлиши туфайли уларнинг сувлари ниҳоятда тиниқ, тоза, чучук, мазали, ҳарорати 12-
14
О
С дан ошмайдиган, чанқовни қондирадиган ажойиб сувлардир. Лекин, дарё сувлари
оқими 500-600 км. га етганда айниқса, Амударё сувлари лойқаланиб, таркибида осиғлиқ
заррачалар, қум, лой, хас ва чўплар миқдори кўпаяди. Уларнинг таркибидаги минерал ва
органик моддалар, микроблар сони жуда ўзгариб кетади. Бир литр сув таркибида 5500-13000
мг осиғлик заррачалар бўлиши мумкин. Демак, ҳар бир ҳудуднинг ўзига ҳос иқлими,
тупроғи, ўзан гурунти, ёғингарчилик ва бошқа табиий шароитлари сувнинг барча
кўрсатгичларига таъсир кўрсатади. Агар дарё сувлари шўх оқадиган бўлса, сув жуда лойқа
бўлиб, дарё соҳилларини бузади, ўз йўналишини тез-тез ўзгартириб туради. Сирдарё
сувларининг таркибида минераллашган моддалар, нитритли азот, мис, феноллар, нефть
махсулотлари ва пестицидлар рухсат этилган чегаравий меёрдан ортиқ эканлиги аниқланган.
(21-расм).
1 2 3 4 5 6 1 2 3 4 5 6
21-расм. Сирдарё сувларини ифлослантирувчи моддалар.
Кўллар очиқ сув хавзалари бўлиб, улар майдонининг катта-кичиклиги, сувининг
хажми, чуқурлиги жихатидан бир-бирларидан фарқланади. Кўлларнинг сувлари асосан
чучук бўлиб, улар дарёларнинг қуйилишидан пайдо бўладилар, шунинг учун улар сувининг
таркиби дарё сувларининг таркибига ухшайди. Кўлларда сув ҳаракати кам бўлганлигидан
уларда осиғлиқ моддалардан бўлмайди. Кўлларнинг суви тиниқ, кўриниши анча ёқимли
бўлади. Кўл чўкмалари органик ва ноорганик моддаларга бой бўлиб, уларда биокимёвий
жараёнлар тез кечади. Кичик кўлларда сув тўлқинланганда сув остидаги лойқалар сувнинг
барча қатламларини ифлослантириши мумкин. Ўз-ўзидан маълумки, оқава сувлар катта
массадаги табиий сувларни ифлослантиради. Шунинг учун бутун дунё миқиёсида оқава
сувларни сув хавзаларига ташлашни қисқартириш ёки уларни тўла тўхтатиш сув
ресурсларини ҳимоялашнинг асосий йўналишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |